Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пиёз, саримсоқпиёз ва сабзавотларнинг эрта баҳорги ҳосили 2018 йил март ойидан пештахталарга чиқади

22.08.2017


Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3230-сон “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва уларнинг туманлари кесимида 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари, барча тоифадаги ҳўжаликларда етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари, шунингдек сабзавот экинларини экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳажмлари ҳисоб-китоби тасдиқланди.

 

2017 йил 25 августгача фермер ва деҳқон хўжаликларига дориланган ва сертификатланган уруғликлар 50% ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилади. 10 сентябргача эса Тошкент шаҳар ярмаркалари, тайёрлов ва экспорт қилувчи ташкилотлар фермер хўжаликларига тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ шартнома қийматининг 40%идан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини ўтказиб беради.

 

Экинларни экиш ва уларни парваришлаш учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари республикада шаклланган нархларга 10%гача устама қўйилиши орқали таъминлаб берилади.

 

Эрта баҳорда етиштирилган маҳсулотлар 2018 йилнинг март ойидан бошлаб ички бозорлар ва Тошкент шаҳар ярмаркаларига етказиб берилади.

 

Ҳужжат қатор бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Самир Латипов. 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум