Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?

22.12.2016

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан хорижий фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилиши кўзда тутилади. Мазкур ўзгаришларнинг кучга кириши билан боғлиқ муаммоли саволлар ҳақида мазкур мақолада танишасиз.

Таҳририятимизга ўқувчидан қуйидагича савол келиб тушди:

 

«Президентнинг 02.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонига кўра (кейинги ўринларда – ПФ–4861-сон Фармон) 2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга, шу жумладан, туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада (кейинги ўринларда - ЭАВ) амалга оширилади.

 

Шу боис сайёҳлик компаниямизда қуйидаги саволлар юзага келди:

 

1. Агар сайёҳлик компанияси ПФ–4861-сон Фармон кучга киргунга қадар 2017 йил учун меҳмонхона хизматларига ҳақ тўлаган бўлса, меҳмонхона пулларимизни бизга қайтариб беришга ва хизматлари учун ЭАВда ҳақ тўлашни талаб этишга ҳақлими? ПФ–4861-сон Фармон талаблари бизнинг ташкилот ва меҳмонхона ўртасида Фармон амалга киритилгунга қадар тузилган шартномаларга ҳам татбиқ этиладими?

 

2. Агар компаниямиз  2017 йил учун меҳмонхона хизматларига 2016 йилнинг декабрь ойида ҳақ тўласа, хизматлар учун қайси валютада ҳақ тўлаш зарур?».

 

Тушунарлироқ бўлиши учун иккала саволни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.

 

Биринчи саволга жавоб

 

Меҳмонхонанинг сайёҳлик компанияси томонидан 2017 йилда хорижий сайёҳларни жойлаштириш учун Президент Фармони эълон қилингунга қадар миллий валютада ўтказилган маблағларни қайтариш бўйича ҳаракатлари ва ЭАВда ҳақ тўлаш бўйича  талаби ғайриқонунийдир.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар бундан мустасноНорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси). Бу ПФ–4861-сон Фармоннинг нормалари унинг амалга киритилгунига қадар томонларда келиб чиққан шартномавий  муносабатларга татбиқ этилмаслигини билдиради.

 

Қолаверса, хизматлар учун миллий валютада ҳақ тўлашга тақиқ 1.01.2017 йилдан кейин юзага келадиган муносабатларга тааллуқлидир.

 

Шу боис, агар меҳмонхона билан шартномага асосан сайёҳлик компанияси ўз сайёҳларининг 2017 йилда яшаши учун миллий валютада пул тўлаган бўлса, меҳмонхона ўз мажбурияларини бажариши шарт (ФКнинг 236-моддаси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, кейинги ўринларда – Қонун). Меҳмонхона бир томонлама тартибда шартнома шартларини ўзгартириши, айнан тўланган пул маблағларини қайтариш ва 2017 йил учун хизматларга ЭАВда ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас (Қонуннинг 7-моддаси 1-қисми 2-хатбошиси ва 15-моддаси 3-қисми).

 

Иккинчи саволга жавоб

 

Агар шартнома тузилган бўлса, сиз 2017 йил учун меҳмонхона хизматларига 2016 йилнинг декабрь ойида миллий валюта — сўмда ҳақ тўлаш ҳуқуқига эгасиз.

 

Ҳақиқатан, 2017 йилнинг 1 январидан чет эллик сайёҳларнинг сайёҳлик фаолияти субъектлари томонидан жойлаштирилиши учун хизматларга ҳақ тўлаш фақат ЭАВда амалга оширилиши лозим бўлган тартиб жорий этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур нормада хизматлар учун ҳақ тўлаш факти  ҳақида гап бормоқда, уларни бажариш хусусида эмас.

 

2017 йилнинг 1 январигача  сайёҳлик компанияси ва меҳмонхона ўртасидаги барча ҳисоб-китоблар меҳмонхона хизматларни 2017 йилда кўрсатишидан қатъи назар фақат миллий валютада амалга оширилиши шарт («Валютани тартибга солиш  тўғрисида»ги Қонуннинг 18-модда 1-қисми).

 

Бунда қайд қилиш жоизки, меҳмонхона томонидан хизмат кўрсатилиши ва 2016 йилнинг декабрь ойида шартнома тузилиши унинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Меҳмонхона томонидан оммавий оферта жойлаштирилган ҳоллар бундан мустасно, у акцептланган тақдирда меҳмонхона ҳақни қабул қилиши ва хизматлар кўрсатиши шарт бўлади (ФКнинг 377-моддаси).

 

Тимур Мўминов,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барчани бирлаштирди

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум