Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Қадимий Бухоро» турзонаси учун жой ажратилди

18.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 825-сон қарори билан "Қадимий Бухоро" туризм зонасини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Маълумот учун: «Қадимий Бухоро» туристик зонасини қуриш Президентнинг 19.05.2017 йилдаги ПҚ–2980-сон қарорида кўзда тутилган. Унинг ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишади. 

 

Турзона учун Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий-маърифий комплекси оралиғида 10,0 гектар ер майдони ажратилди.

 

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини янги тузилган «NBU Вukhara Invest» МЧЖ инвестиция компанияси таъминлайди. Алоҳида объектларни қуриш учун лойиҳа доирасида ТИФ МБ ва инвестиция компанияси, шу жумладан инвесторлар иштирокида (100 фоизгача улушли) корхоналар барпо этиши мумкин.

 

Объектлар (объектлар комплекси) ёки "Қадимий Бухоро" туризм зонаси корхоналарининг устав капиталларидаги улуш бошқа инвесторларга сотилиши мумкин. Бунда сотиш қиймати киритилган (миллий ва хорижий валютадаги) маблағларнинг бозор қиймати бўйича валютада, лекин барча харажатлар ва инвестициялар суммасидан кам бўлмаган миқдорда ажратган ҳолда амалга оширилади.

 

"Қадимий Бухоро" туризм зонаси ҳудудини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси уч ой муддатда ишлаб чиқилиши керак.

 

2017–2019 йилларда мустасно тариқасида қуйидагиларга рухсат берилган:

  • етакчи, шу жумладан хорижий архитекторлар ва муҳандисларни жалб қилиш;
  • энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан пудрат ташкилотларини ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни аниқлаш (техник топшириқларни Президент ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги билан мажбурий тартибда келишиб олишган ҳолда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



 

Олег Заманов,

экспертимиз.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16