Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқчилар учун 195 та хизмат уй-жойлари қурилади

11.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 йилдаги 677-сон қарори билан 2017-2021 йилларда давлат солиқ хизмати органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Унда ҳудудий солиқ органларининг 11 та маъмурий биносини реконструкция қилиш (йилда 2 тадан), 68 та маъмурий бинони мукаммал таъмирлаш (ҳар йили 13 та объектдан), шунингдек  ҳудудий ДСБ раҳбарлари учун 13 та хизмат уй-жойлари ва туман (шаҳар) ДСИ учун 182 та уй қуриш назарда тутилган.

 

Моддий-техник таъминотни мустаҳкамлаш доирасида формали кийим-бош тикиш (12131 штат бирлигига), мебеллар ва хизмат автотранспортини сотиб олиш, шунингдек муқобил энергия манбаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Дастурнинг қатор чора-тадбирлари солиқ органлари тизимида АКТни ривожлантиришга қаратилган.

 

Дастурни рўёбга чиқариш учун 275 млрд. сўмдан зиёд маблағ зарур, улардан 7,9 млрд. сўми Давлат бюджети маблағлари, қолган сумма эса ДСҚнинг махсус бюджетдан ташқари маблағлари.

 

Шунингдек, ҳужжат билан ДСҚ тўғрисида ва давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги янгиланган низомлар тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум