Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда 2809-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхати (рўйхат рақами 2094, 2010 йил 13 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Сотиладиган тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак
Сотиладиган тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак
19.07.2016
Рўйхат, илгаригидек, 108 номдаги тиббий буюмларни ўз ичига олади, бироқ уларга айрим аниқликлар киритилган.
Шунингдек аниқлаштирилишича, Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 июлдаги 28-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур
- «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Солиқ солиш мақсадларида мулкий даромадлар
- Материалларни устав фондига ҳисса сифатида бериш қандай ҳисобга олинади
- Текин олинган номоддий активларни ҳисобга олиш тартиби