Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин

24.10.2016

21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони  эълон қилинди.

Ҳужжатда судьяларнинг ўз лавозимида бўлишининг янги муддатлари белгилаб берилди:

 

  • дастлабки муддат – 5 йилга;
  • навбатдаги муддат - 10 йилга;
  • кейинги муддат – муддатсиз даврга.

 

Шу билан бирга 1.04.2017 йилдан бошлаб:

 

- озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади;

 

- жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади;

 

- қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади;

 

- почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва эксгумация ўтказиш учун санкция бериш, шунингдек, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи судларга ўтказилади;

 

- терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмлари жорий этилади (амалдаги қўшимча тергов юритишга қайтаришнинг ўрнига);

 

- фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади;

 

- вилоят даражасидаги судлар, шунингдек Олий суд Пленуми жиноий ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқмайди (шу тариқа, ушбу ваколат суд ҳайъатлари ва Олий Суд Раёсатида сақлаб қолинади);

 

- адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Олий судга ўтказилади;

 

- хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судлари ташкил этилади.

 

Фармон билан Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда дастурни амалга ошириш бўйича Комиссиянинг шахсий таркиби тасдиқланди.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум