Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суғурта бадаллари ставкаси оширилди

04.01.2017

2017 йилнинг 1 январидан Президентнинг  «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) билан  фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари  ставкаси 8% миқдорида белгиланди.

2017 йилнинг 1 январидан  фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8%гача оширилди (2016 йилда – 7,5%).

 

Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда (ногиронлик), шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга экани ҳамда унинг энг кам миқдори Конституция билан кафолатланган (39-модда). Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия тўлаш манбаи ҳисобланиб, унинг маблағлари жумладан фуқароларнинг мажбурий суғурта ажратмалари ҳисобига ҳам  шакллантирилади. Пенсия жамғармасидан пенсия, нафақа ва компенсацияларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун унинг даромад ва харажатлари мувофиқлаштирилиши зарур. Ушбу чора айнан шу мақсадларда амалга оширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ирина Ахметова
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16