Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди
06.01.2017
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2016 йилдагига нисбатан ўртача ҳисобда 20%га индексация қилинган. Индексация сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш ҳамда давлат бюджетининг даромад базасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ҳажми ҳисобланади. Солиқ ставкалари солиқ тўловчилар тоифалари бўйича фойдаланилган 1 куб метр сув учун сўмда белгиланган. Бунда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан — умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибни қўллашдан қатъи назар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)