Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент пропискаси барча қариндош-уруғлар учун эмас

28.09.2016

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (кейинги ўринларда – Рўйҳат).

 

Рўйҳат 2-бандининг изоҳига тузатиш киритилди.

 

Мазкур бандга кўра, қариндошлар – ота-она, фарзандлар, набира ёки бобо-бувилар (тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинишга даво қилишлари мумкин эди.

 

Асосий масала хусусида қисқача!

 

Рўйхатнинг 2-бандига киритилган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

 

1)    Муқаддам Рўйхатнинг 2-бандига асосан прописка олган фуқароларга прописка қилинишга даво қилишга ҳақли бўлган қариндошлар рўйҳати қисқартилди;

 

2)    Муқаддам Рўйҳатнинг 2-бандига асосан прописка олган қариндошларига прописка қилинишга даво қилишга ҳақли бўлган болаларнинг ёши ва оилавий аҳволига бўлган талабларга аниқлик киритилди.

 

Прописка қилинишга ҳақли бўлган шахслар рўйҳатининг қисқартирилиши ҳақида батафсил келтириб ўтамиз:

 

Авваллари қариндошларидан бирортаси прописка қилинганидан кейин унинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндош-уруғлари прописка қилинишга даво қилишлари мумкин эди.

 

Масалан, ота ўз ўғлининг уйига прописка қилиниши мумкин эди.

 

Шундан кейин уйда прописка қилинишга ўғилнинг қуйидаги қариндошлари даво қилишлари мумкин эди:

- унинг онаси (агар муқаддам Рўйхатнинг 5-бандига асосан отанинг рафиқаси сифатида прописка қилинмаган бўлса);

 

- ота томонидан буви ва бобо, чунки улар тўғри шажара бўйича иккинчи даражадаги қариндош-уруғлари ҳисобланади;

 

- унинг рафиқаси;

 

- ёши ва оилавий аҳволидан қатъий назар унинг фарзандлари

 

Энди худди шундай ҳолатда ўғилнинг қуйидаги қариндошлари прописка қилинишга даво қилишлари мумкин: 

 

- унинг рафиқаси;

 

- ўз оиласига эга бўлмаган балоғат ёшига етган фарзандлари (турмушга чиқмаган/уйланмаган);

 

- биргаликдаги ва (ёки) аввалги никоҳидан туғилган ёки никоҳсиз туғилган  балоғат ёшига етмаган ҳамда асраб олинган фарзандлари.

 

Шу тариқа мазкур ҳолатда онаси томонидан ёки буви ва бобоси Рўйҳатнинг 2-бандига асосан прописка қилинган ўғил билан қариндош-уруғлик алоқалари учун прописка қилинишга даво қилиша олмайди

 

* * *

 

Бу муҳим! Эслатиб ўтамиз, қуйидаги шахслар қариндош-уруғлик алоқалари қандай бўлишидан қатъий назар ҳеч қандай қариндошларини ўзларининг уйларига прописқа қила олишмайди:

 

1. Васий доимий прописка қилинган турар жойга прописка қилинган васийлик остидаги шахслар;

 

2. Эри доимий прописка қилинган турар жойга бир йилдан кам бўлмаган муддат биргаликдаги турмушдан кейин прописка қилинган рафиқа (масалан, бир йил биргаликда турмуш кечирган ва аёлининг уйида прописка қилинган эр у ерга яна қўшимча равишда ўзининг онаси, отаси ёки бошқа қариндошини прописка қила олмайди);

 

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда лавозимга тайинланган, танланган, тасдиқланган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласига эга бўлмаган болалари) – лавозимдаги иш муддати мобайнида;

 

4. Давлат ҳукуматининг вакиллик органларига қонунчилик асосида танланган фуқаролар ва уларнинг оила-аъзолари (хотини, эри ва ўз оиласига эга бўлмаган фарзандлари) — лавозимдаги иш муддати мобайнида;

 

5. Раҳбар ёки муайян орган ёки ташкилот сўровига кўра давлат ҳукумати органларига, давлат ва хўжаликни бошқариш органларига ва республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилган юқори малакали мутахассислар, тор доирадаги мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – лавозимдаги иш муддати мобайнида;

 

6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694 қарорига биноан уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари (эр, хотин ва уларнинг ўз оиласига эга бўлмаган фарзандлари).

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16