Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказиш қандай халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилади?

22.06.2017


Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2889, 2017 йил 14 июнь) билан Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидалари тасдиқланди.

 

Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) 4-bis моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистонда миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгиси билан бир хил бўлса ва ушбу товар белгилари битта шахс номига берилган бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш мумкин.

 

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:

 

халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш Ўзбекистон ҳудудига татбиқ этилса;

 

миллий рўйхатдан ўтказилган барча товарлар Ўзбекистонга нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказишда ҳам санаб ўтилган бўлса;

 

товар белгисини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг кучга кириш санаси миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин бўлса.

 

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги ариза (белгиланган шаклда) Интеллектуал мулк агентлигига халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади. Ариза Агентликка келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

 

Ариза юқорида кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлмаса, Агентлик халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида патент вакили орқали сўров юборади. Сўров жўнатилган санадан бошлаб 3 ой ичида камчиликлар бартараф этилиши лозим. Сўровга кўрсатилган муддат ичида жавоб тақдим этилмаса, Агентлик томонидан патент вакили орқали халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси аризани қаноатлантиришни рад этиш устидан судга шикоят қилиши мумкин. Аризани қаноатлантириш рад этилгандан кейин халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси Агентлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран ариза топшириши мумкин.

 

Ариза белгиланган шартларга мувофиқ бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига киритилади. Маълумотлар реестрга киритилган санадан бошлаб 10 кун ичида Агентлик Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросига товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида билдиришнома тайёрлайди.

 

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг сайтида ҳам жойлаштирилади, шунингдек халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.

 

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилиши миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгисининг амал қилиши тугатилишига олиб келмайди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 19 июнда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16