Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бир профилли фермер хўжаликларининг фойдаланилмаётган томорқа ерлари олиб қўйилади

10.10.2017


Президентнинг 9.10.2017 йилдаги ПФ-5199-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.


Фермерлик ҳаракати қайта ташкил этилди

 

Қайд қилинишича, Ўзбекистон фермерлари кенгаши етарли даражада фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмади, фермерлик ҳаракатини ривожлантира олмади. Бундан ташқари, 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш даражаси самарасиз деб топилди.

 

Шу боис ташкилот Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта тузилди. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари ҳам худди шу тарзда қайта тузилди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига биноан томорқа ер участкаси – ҳам эркин сотиш, ҳам оила эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек якка тартибда уй-жой қурилиши ва уй-жойга хизмат кўрсатиш учун оила аъзоларидан бирига мерос қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда ва миқдорда ажратиладиган ер участкаси.


Ердан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

 

Бу – муҳим! Ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Бунинг учун 2018 йил ҳосилидан бошлаб:

  • деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерлари бўйича - ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида;
  • фермер хўжаликларининг ерлари бўйича  - ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида  ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги муҳокама қилиб борилади.

 

Бундан ташқари, ДСҚ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 1.10.2018 йилгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказади ҳамда уларнинг ягона реестрини шакллантиради.

 

Қонунчилик палатаси депутатлари эса ҳудудларда, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги шароитлари оғир бўлган туманларда, экин экиш аҳволини ҳар ойда ўрганади ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида амалий чоралар кўради. Сенат фаолиятига ҳам қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигининг халқ депутатлари туман Кенгашларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиниши аҳволини доимий равишда ўрганиш ҳамда ҳар чоракда парламент юқори палатасининг мажлисларида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади.

 

Қайд қиламизки, Ер кодексининг 46 ва 55-моддаларига биноан жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун ажратилган ерлар (кадастрсиз дала ҳовли участкалари) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади. Бироқ, улар аниқ томорқа участкаси жумласига киритилмаган ва фармонда улардан хўжасизларча фойдаланганлик учун санкциялар тўғридан-тўғри кўрсатилмаган.


Фермер хўжаликлари кўп тармоқли бўлиши шарт


Бу – муҳим! 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади.

 

Бунда Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида тасдиқланишини таъминлаш топширилди. Шунингдек Ҳукумат ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Олий Мажлиснинг Сенатига киритади.

 

Маълумот учун: кўп тармоқли деганда Фармонда қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш тушунилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16