Президентнинг 12.01.2017 йилдаги «Ургут» (Самарқанд вилояти Ургут тумани), «Ғиждувон» (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани), «Қўқон» (Фарғона вилояти Қўқон шаҳри) ва «Ҳазорасп» (Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани) эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Тўртта вилоятда янги ЭИЗ ташкил этилди
Тўртта вилоятда янги ЭИЗ ташкил этилди
18.01.2017
Биз ўқувчиларимизни муҳим ўзгаришларсиз қабул қилинган ушбу хужжатнинг лойиҳаси билан таништирган эдик. Ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, фаолият кўрсатиш муддатлари ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
«Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ ва «Ҳазорасп» ЭИЗ иштирокчиларига Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ–4853-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3, 4 ва 5-бандлар) билан жорий қилинган солиқ, божхона имтиёзлари ва алоҳида валюта режими татбиқ этилган.
Вазирлар Маҳкамасига зоналар дирекцияларини тузиш ва уларнинг уставларини тасдиқлаган ҳолда дирекциялар фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш топширилган.
Бундан ташқари, ҳужжат билан эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Эркин иқтисодий зоналар қандай ривожланади?
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»