Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон кенг миқёсда соя етиштиришни бошлайди

13.02.2017

Вазирлар Маҳкамасининг «Соя экинини етиштириш ва аҳолининг соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда 2017-2021 йилларда соя экиш майдонларини босқичма-босқич кўпайтириб борилиши назарда тутилган. Шу муддат мобайнида асосий экин тариқасида уни етиштириш учун ҳаммаси бўлиб 92 266 гектар майдон ажратилиши мумкин, такрорий экин сифатида у 40 557 гектар ерга экилади.

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермерлар Кенгаши, “Ўзпахтаёғ” АЖга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

 

  • соя экини экиладиган майдонларни фермер хўжаликлари ва контурлар кесимида аниқлаш ҳамда соя уруғлигини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини белгиланган тартибда танлаб олиш;
  • соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва ёғ-мой корхоналари ўртасида соя етиштириш бўйича контрактация-шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш вазифалари юклатилади.

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва “Ўзпахтаёғ” АЖга 2 ой муддатда республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларига мос соя навларини жойлаштириш ва парваришлаш агротехникаси бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш ҳамда давлат органлари вакиллари билан биргаликда соя етиштирувчи фермер хўжаликларига сояни экиш ва етиштириш агротехникаси бўйича ўқув амалий семинарларини ташкил этиш топширилди.

 

Кенг қамровли лойиҳани молиялаштиришга тижорат банклари жалб этилади. Улар ёғ-мой корхоналарига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича умумий ҳажми 36,551 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратишади. Ушбу пуллар фермер хўжаликларига бўнак тўловлари сифатида 2017 йилнинг март ойигача тўланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз. 

 Мавзуга оид материал:

 

4 миллиондан зиёд оила лимонарий ва паррандачилик учун кредитлар олади

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16