Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда овердрафт кредитлари пайдо бўлади

01.08.2017

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2900, 2017 йил 21 июль) билан  Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги  Низом тасдиқланди.

 

Овердрафт кредити  -  банк пластик карточкаси сақловчисига тўловларни амалга оширишда банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи кредитлашнинг қисқа муддатли шакли. Ушбу кредитни олиш учун тижорат банки ва жисмоний шахс (мижоз) ўртасида овердрафт шартномаси тузилади.

 

Овердрафт қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. Кредитларнинг ушбу турига мақсадлилик шартлари қўлланилмайди.

 

Овердрафтни олиш учун мижоз банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • овердрафт олишга буюртманома;
  • паспорт нусхаси;
  • даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.

 

Банк 3 иш кунидан кечикмаган ҳолда кредит бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кредит беришнинг рад этилиши ҳақида ариза берувчига ёзма хабарнома жўнатилади.

 

Овердрафт ариза берувчи ўртача даромадининг (ойлик иш ҳақининг, пенсиянинг 3 баробаригача бўлган миқдорда 12 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, овердрафт шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич қайтариш шарти билан берилади.

 

Кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси миқдори шартнома асосида белгиланади. Овердрафт шартномаси унда белгиланган маблағлар фойдаланилган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади. Кредит бўйича фоиз фақатгина мижоз томонидан ишлатилган маблағ учун ҳисобланади.

 

Овердрафтни қайтариш иш ҳақи, пенсия ёки бошқа маблағларни банк пластик карточкасига кирим қилиш орқали амалга оширилади. Овердрафт ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда банк кредитлашни тўхтатади ва уларни қайтариш чораларини кўради.

 

Шартнома томонлардан бирининг шартнома муддати тугашидан камида 30 кун олдин иккинчи томонни шартномани амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома юбормаса, ўз-ўзидан кейинги 12 ойга узайтирилган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 29 (789)–сонида эълон қилинди ва 24.07.2017 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Моҳина Мирзаева.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16