Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ

13.05.2016

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган

20__ йил  «____»_________

Баён № _______

 

_____________________________________________________________

(корхона, ташкилот, муассаса номланиши)

 

_____________ йил(лар) учун

 

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ

 

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:

 

Иш берувчи 

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

 

 

(Ф.И.О.)

 

 

(Ф.И.О.)

20___ йил «_____»________________

20___ йил «____»_______________

 

Жамоа шартномаси қуйидагилар иштирокида имзоланди

 

Иш берувчи вакиллари 

 

1.

2.

3.

Ходимлар вакиллари 

 

1.

2.

3.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») ________________________________________________________________________да
                                                   (корхона, ташкилот, муассаса номланиши)*
иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланади.

Қуйидагилар мазкур Шартноманинг тарафлари деб ҳисобланади:

иш берувчи ________________________________________________________

_________________________________________________________ тимсолида
                           (бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакил кўрсатилади)

ходимлар __________________________________________________________
                           
(касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотчиси)

_________________________________________________________ тимсолида
                                                             кўрсатилади)**

1.2. Шартнома ________________дан кучга киради ва _______________гача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан, жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

  • ходимнинг оила аъзоларига;
  • ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари Иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
  • касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
  • меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етган собиқ ходимларга;
  • меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
  • касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида Низом»га биноан мазкур Шартноманинг иш ҳафтаси муддатига (4.1-банди), тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.1-кичик банди), иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.2-кичик банди) оид меъёрий қоидалари касаначиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

1.5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

1.6. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг мазкур Шартномани тузиш чоғидаги таҳрири назарда тутилган.

1.7. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан, ишга янги қабул қилинган ходимларни жамоа шартномаси, шунингдек Корхонанинг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномаси мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

II. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

2.1. Тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этадилар.

2.2. Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш буйича чора-тадбирлар амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш мажбуриятини олган ҳолда тарафлар:

энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш;

технологик жараёнларни ҳамда материал-хом ашё ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан рационализация қилиш;

меҳнат унумдорлигини ошириш, бошқарув ҳамда саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш ва бошқа омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш хусусида келишиб олдилар.

2.3. Шу мақсадда Иш берувчи:

а) Корхона муваффақиятли фаолият юритишига, меҳнат маданияти ва интизоми кўтарилишига эришиш, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш, тариф ставкалари ва ишбай баҳоларнинг амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;

б) ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;

в) меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;

г) ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, Корхонанинг молиявий аҳволи ва олинган фойданинг ишлатилиши ҳақида меҳнат жамоасини мунтазам хабардор қилиб бориш;

д) Корхонанинг ўзида, зарур ҳолларда эса таълим муассасаларида ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш;

(Касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака оширишнинг шакллари ҳамда бундай ўқувларни ташкил этиш шартлари, тартиби, зарур касблар ва мутахассисликлар рўйхати тегишли Низомда белгилаб қўйилади (2-илова);

е) касаначилик меҳнатини самарали ташкил этиш учун касаначи билан тузилган меҳнат шартномасидаги ишларни бажариш учун зарур ускуналар етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, жиҳозлар, материаллар ва яримфабрикатлар билан таъминлаш, касаначиларни мажбурий тарзда техника хавфсизлигига ўқитиш ва ҳоказоларни назарда тутувчи барча шарт-шароитларни 3-иловага мувофиқ яратиш;

ж) жамоа шартномасини тузишга, унинг бажарилиши устидан назоратни йўлга қўйишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, бошқа қонунларида, Корхонанинг таъсис ҳужжатларида, жамоа келишувларида ҳамда мазкур жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларга оид маълумотларни касаба уюшмаси қўмитасига тақдим этиб бориш;

з) белгилаб қўйилган меҳнат тартиби доирасида Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат низоларини музокара йўли билан ҳал этиш;

и) Корхонани бошқаришда ходимларнинг амалдаги қонунларга зид бўлмаган шакллардаги иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

к) Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларининг Корхона бошқарувининг ҳайъат органларига киритилишида кўмаклашиш;

л) Корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;

м) рационализаторликни ривожлантириш;

н) Корхонанинг иш самарадорлиги юксалишига, хомашё, материаллар, энергия ва бошқа ресурслар иқтисод қилинишига катта ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириб бориш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

2.4. Касаба уюшмаси қўмитаси:

а) ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриш;

б) Корхона бошқарувининг ҳайъат органларига Касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари сайланиши имкониятларидан фойдаланиш;

в) касаба уюшмалари фаолиятига хос услублар ёрдамида, шу жумладан, ходимлар ўртасида меҳнат мусобақаларини ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш, Иш берувчи билан биргаликда илғорларни рағбатлантириш тизимларини ўрнатиш орқали Корхонанинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;

г) меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини такомиллаштириш, Корхонани бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ҳамда дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб бориш;

д) ходимларнинг рационализаторлик ва ихтирочилик ишларида иштирок этишларига кўмаклашиш;

е) мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш ишларида иштирок этиш;

ж) тармоқ кўрик-танловларида иштирок этиш ташаббуслари билан чиқиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

2.5. Ходимлар:

а) ўз меҳнат вазифаларини ҳалол ва оғишмай бажариш, Иш берувчининг фармойишлари ва буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш;

б) ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтиришга, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифати яхшиланишига, меҳнат унумдорлиги ўсишига, ресурслар иқтисод қилинишига кўмаклашиш, ўз ҳамкасбларининг ишлаб чиқаришдаги илғор тажрибасидан фойдаланиш;

в) ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида ўтказиладиган мақсадли умумхалқ хайрия ҳашарларида иштирок этиш мажбуриятларини ўз зиммасига оладилар.

III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ

3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумладан, Бош келишув, тармоқ (тариф) келишувлари, ҳудудий (минтақавий) келишувлар ва мазкур Шартнома) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Ишга қабул қилинган шахслар касаба уюшмаси қўмитасида таништирув суҳбатидан ўтказилади.

3.2. Ишга қабул қилиш шунингдек:

а) танлов асосида (Танлов тўғрисидаги Низом Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланади);

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли Қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун Намунавий меҳнат шартномаси»га мувофиқ касаначи томонидан Иш берувчининг буюртмасига биноан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.

3.3. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминланадилар.

3.4. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш фақатгина касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розлигини олиб амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақида касаба уюшмаси қўмитасига киритилган тақдимнома муҳокамасида масаласи кўрилаётган ходимнинг шахсан иштирок этиши таъминланиши шарт (ходим иштирок этишдан бош торган ёки узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган ҳоллар бундан мустасно).

Меҳнат шартномаси:

Корхона тугатилиши муносабати билан;

Корхона раҳбари билан тузилган шартномани Меҳнат кодекси
 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;

Корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, Корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган Меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинган такдирда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш талаб этилмайди.

3.5. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Корхонада мавжуд бўлса, Иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак. Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати ходим ва Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бажарилаётган ишга мувофиқ амалга оширилади.

Қуйидагилар ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар деб ҳисобланади:

3.5.1. бетоб оила аъзосини парваришлаш зарурияти;

3.5.2. ишнинг таълим билан қўшиб олиб борилиши;

3.5.3. молиявий қийинчиликлар;

3.5.4. аввалги иш жойида ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омиллар вужудга келиши;

3.5.5. _________________________________________________;

3.5.6. _________________________________________________.

3.6. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш ҳолати юзага келиши муносабати билан Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади.

Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб қуйидаги ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳисобланиши мумкин:

3.6.1. бошқа ходимнинг ишда вақтинчалик ҳозир бўлмаган даврида (ўқув сессиясига, меҳнат таътилига ва ҳақ тўланмайдиган таътилга кетиши, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли);

3.6.2. табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда;

3.6.3. __________________________________________________;

3.6.4. __________________________________________________.

Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар муддати ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш вақти ёки бекор туриб қолинишининг бутун даври билан белгиланади. Барча ҳолларни жамлаб ҳисоблаганда Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмаслиги лозим.

Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

3.7. Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида ________________ олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки
                         
 (камида икки ой)

ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этиш, ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга ошириш мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Корхона ходимларининг рўйхатдаги сонидан камида ____ фоизининг бир вақтнинг ўзида ишдан озод этилиши ходимларнинг оммавий равишда ишдан озод этилиши деб ҳисобланади.

3.8. Иш берувчи қисқартирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитиш ишларини ташкил этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

3.9. Ходимлар сони қисқартирилаётганда қисқартириш оқибатларини юмшатишга қаратилган қуйидаги чоралар назарда тутилади:

а) ишдан бўшатилган ходимларни иш билан таъминлаш учун кичик бизнес субъектларини таъсис этиш;

б) ўриндошликни, вақтинча ишлайдиган ходимлар сонини чеклаш, бир неча касбда ишлашни тақиқлаш, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича бажариладиган ишларни жамоанинг ўзига бериш;

в) ходимларнинг хоҳишига кўра уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда қисқа муддатли таътиллар бериш;

г) қисқартириш тўғрисидаги огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходимнинг ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишини томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация тўлаш билан амалга ошириш;

д) бўшатиб олинаётган ходимларнинг малакасини ўзгартириш ва бошқа касбга ўргатиш учун бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази билан шартнома тузиш;

е) ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш олган ходимга огоҳлантириш муддати давомида ўзига қулай вақтда бошқа иш қидириши учун ҳафтада ____ кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш.

3.10. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар тоифаларига берилади.

3.11. Агар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, у ҳолда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:

а) ногиронлик;

б) пенсия ёшига яқинлашиб қолганлик (аёллар 53 ёш, эркаклар 58 ёш);

в) ишлаётган ёлғиз онанинг қарамоғида 14 ёшга тўлмаган болалар мавжудлиги;

г) ___________________________________.;

д) ____________________________________.

IV. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ 

4.1. Корхонада иш ҳафтасининг қуйидаги муддатлари қабул қилинади:

а) нормал меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун – 40  соатдан ортиқ бўлмаган муддат;

б) 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун - 36 соат;

в) I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун - 36 соат;

г) ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубиёти асосида - 36 соатдан ортиқ бўлмаган муддат (27-илова);

д) ___________________________________________________;

е) ____________________________________________________.

4.2. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар ҳамда меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақти муддатининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли Қарори билан белгиланади.

4.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгилаб қўйилиши шарт:

а) оила аъзоларидан бирининг бетоблиги;

б) ишнинг таълим билан қўшиб олиб борилиши;

в) профилактик даволаниш зарурияти;

г) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар туфайли ходимлар сони қисқаришининг олдини олиш;

д) ________________________;

е) ________________________.

4.4. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

4.5. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларга қўшимча равишда, ходимнинг илтимосига биноан Иш берувчи томонидан (иш ҳақи тўлиқ миқдорда сақлаб қолинган ҳолда) қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтаси ўрнатилади (ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно).

4.6. ___________________________________________________________ларида
(таркибий бўлинмаларнинг номи)


иш вақти (смена) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилади ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинади. Бунда иш вақтининг ________________________________ балансига риоя этилади.
 (ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йиллик)

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилади.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати 4-иловада келтирилган.

4.7. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли қўлланилганда иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштирилиши кафолатланади (ҳисобга олинадиган давр якунлари бўйича тўғрилаб қўйиш шарти билан). Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун иш вақтидан ташқари ишлар учун ўрнатилган баҳоларга биноан ҳақ тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра дам олиш куни берилади.

4.8. Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда меҳнат қилувчилар учун Иш берувчи томонидан Корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан махсус танаффуслардан фойдаланиш имконияти берилади. Бунинг учун иш бажариладиган жойда махсус иситиладиган хона ажратилади. Ушбу танаффуслар ҳақ тўланадиган иш вақтига киритилади. Бундай махсус танаффуслар бериладиган касблар, лавозимлар ва ишлар рўйхати 5-иловада келтирилган.

4.9. Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.

4.10. Иш кеч (соат 22.00 дан кейин) тамом бўлган ҳолларда Иш берувчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб кетиш мажбуриятини олади ва навбатчи транспорт воситаси билан таъминлайди.

4.11. Ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этиш алоҳида ҳоллардагина ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Иш берувчининг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган ёзма фармойишига биноан амалга оширилиши мумкин.

Ходимларни дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этишга қуйидаги асослар бўйича йўл қўйилади:

а) табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда;

б) умумхалқ ҳайрия ҳашарларида иштирок этиш учун;

в) __________________________________________________.

4.12. Йиллик асосий таътил (қонун ҳужжатларига биноан асосий узайтирилган таътиллар ўрнатилган ходимлардан ташқари) барча ходимлар учун ___________ иш
                                                                                                                                                                                     (камида 15)

кунидан иборат этиб белгиланади.  

4.13. Қуйидаги ҳолларда қўшимча йиллик меҳнат таътиллари берилади:

а) меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларда (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш услубиёти асосида) _____ кундан _____ кунгача (6-илова);

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли Қарорига биноан меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун 12 кундан _____ кунгача (7-илова);

в) Корхона (тармоқ)даги иш стажи учун _____ кундан ____ кунгача 8ловага мувофиқ; 

г) раҳбар ва мутахассис кадрларга 9-иловада келтирилган лавозимлар рўйхатига биноан;

д) оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун _____ кундан _____ кунгача (10-илова);

е) ____________________________________________;

ж) ____________________________________________.

4.14. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олади:

а) яқин қариндоши вафот этганда – 3 кун;

б) ходим ёки унинг фарзандининг тўй маросимини ўтказишга – 3 кун;

в) ___________________________________;

г) ____________________________________.

Ходимнинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, фарзанди ҳамда унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси унинг яқин қариндошлар деб ҳисобланадилар.

4.15. Йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшимча равишда муддати икки ҳафтадан _____ ҳафтагача бўлган иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътиллар ҳам киритилади.

4.16. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли Қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга;

б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги
 ПФ-3878-сон Фармонига биноан тижорат банкларидан ипотека кредитини олган ёш оилалар вакилларига;

г) ишлаётган пенсионерларга;

д) _________________________________________;

е) _________________________________________;

ж) _________________________________________.

4.17. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

4.18. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

4.19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар (1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёллар)дан ташқари яна қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда 14 календарь кунгача таътил берилади:

а) бетоб оила аъзосини парваришлаётган шахсларга;

б) 30 ёшгача бўлган ёш оила аъзоларига;

в) ишлаётган пенсионерларга;

г) _________________________________________;

д) _________________________________________;

е) _________________________________________;

ж) _________________________________________.

4.20. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан, унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

 

 

V. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

5.1. Корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай шакллари қўлланилиб, бунда вақтбай - мукофотли (ёки оддий вақтбай) ҳамда бевосита ишбай (ёки ишбай - мукофотли, ишбай-прогрессив, билвосита ишбай, аккорд) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларидан фойдаланилади.

5.2. Меҳнат ҳақи Ягона тариф стекаси (ёки Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган ____ разрядли тариф сеткаси) бўйича тўланади (11-илова).

5.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Қарор қабул қилинса Корхонанинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.

5.4. Корхонада энг паст лавозимдаги ходимларнинг тариф сеткасининг
 1-разряди (тариф коэффициенти - камида 2,476) бўйича тарификация қилиниши таъминланади.

5.5. Корхона бўйича ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорга етказилади. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми 50 фоиздан кам бўлмайди.

5.6. Иш ҳақини тўлаш муддатлари:

  • ойнинг биринчи ярми учун - жорий ойнинг _____ санасида;
  • ойнинг иккинчи ярми учун - _________ кейинги ойнинг ______ санасида.

Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Ҳар бир ходим тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида ёзма шаклда  хабардор қилинади.

5.7. Ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилади, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг_____ фоизидан ошмайди.

5.8. Ходимга ҳақ тўлаш мазкур Шартноманинг 5.6-бандида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилганда қуйидаги чоралар кўрилади:

5.8.1. хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан содир бўлганда – Иш берувчи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли Қарори асосида тузилган банк ва мижоз ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасига биноан) банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади;

5.8.2.  муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги сабабли кечиктирилиш содир бўлганда - Иш берувчи дебитор қарзларни жарималар, пенялар билан бирга ундиришни ва ундирилган маблағни меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади;

5.8.3. кечиктирилиш депозит рақамида маблағнинг йўқлиги сабабли содир бўлганда - Иш берувчи тижорат банкидан кредит олиб меҳнат хақини тўлашни ўз зиммасига олади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19  мартдаги 88-сонли Қарорига биноан ).

5.9. Меҳнат ҳақи, таътил учун ҳақ, ишдан бўшаш ва бошқа ҳолатлар бўйича тўланадиган тўловлар ўрнатилган муддатларга нисбатан Иш берувчининг айби билан (шу жумладан, 5.8.1, 5.8.2, 5.8.3-бандлар талабларига риоя этилмаганлиги сабабли) кечиктирилганда Иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга ____ фоиз миқдорида (лекин Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 қисмидан кам бўлмаган миқдорда) пуллик компенсация тўлайди.

5.10. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олади.

5.11. Ходимларни мукофотлаш Корхонанинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилади (12-илова).

5.12. Корхонада оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари ўрнатилади:

5.12.1. тунги вақтдаги иш учун - _________________ баравар миқдорда,
                       
                                                                            (камида бир ярим)

 кечки сменадаги иш учун _______ баравар миқдорда ҳақ тўланади;

5.12.2. иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун
_______________ баравар миқдорда ҳақ тўланади ;

(камида икки)

5.12.3. кўп сменали режимдаги иш учун _____ фоиз устама тўланади;

5.12.4. бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. (Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18  октябрдаги 297-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бажарилиши лозим).

5.12.5. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари учун тўланиладиган компенсациялар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддасига ҳамда (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 24 июлда 83 ва №7/12-сон қарор билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-рақам билан рўйхатга олинган) «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома»га асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) йўл кира харажатлари норматив асосида;

б) доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;

в) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг _____ фоизи миқдорида суткалик харажатлар;

г) ходим томонидан Иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

5.12.6. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланган) “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га  биноан амалга оширилади;

5.12.7. ходимга тегишли транспорт воситасидан Иш берувчининг розилиги билан фойдаланилгани учун компенсация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафаридан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш Тартиби» меъёрлари асосида тўланади;

5.12.8. Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланганда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида келтирилган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилган уларнинг амортизацияси доирасида харажатлар қопланади (13-илова);

5.12.9. Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда унинг қуйидаги қўшимча харажатлари тўланади:

а) кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;

б) янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

в) ходим томонидан Иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

5.12.10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 17  ноябрдаги 11/30-сонли қарори билан тасдиқланган «Фаолият тури ва мулк шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда кўчиб юриб ва қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом»га биноан ишлаб чиқариш заруриятига кўра (доимий яшаш манзилига кунлик қайтишнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда) ходимнинг кўчиб юриши ёки доимий иш жойидан узоқда бўлиши билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида кўчиб юриб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар;

5.12.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 17  ноябрдаги 11/30-сонли қарори билан тасдиқланган «Фаолият тури ва мулк шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда кўчиб юриб ва қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом»га биноан ходимнинг Корхонадан анча узоқда жойлашган объектларда бажариладиган ва ишдан ташқари вақтларда Корхона манзили (ёки йиғилиб кетиш жойи)дан объектдаги иш жойигача бориб келиш қатновлари билан боғлиқ ишлардаги қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар;

5.12.12. Корхона (тармоқ)да кўп йиллик меҳнати учун иш стажига биноан ходимнинг ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)га тўланадиган устамалар;

5.12.13. вахта услубидаги иш учун устамалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 28 ноябрда 551-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Узоқ масофада жойлашган ва ўта муҳим объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг вахтали услуби ҳақидаги Низом»га биноан );

5.12.14. ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар (иш жойларини шаҳодатлаш натижаларига кўра);

5.12.15. ишлар, ишлаб чиқаришлар ва тармоқларнинг технологик турларига биноан ишчилар тариф ставкаларига оширувчи тармоқ коэффициентлари (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йил 8 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда);

5.12.16. ишдаги иқлим шароитлари учун ёз (июнь, июль, август) ва қиш (декабрь, январь, февраль) фаслларида қўшимча тўловлар;

5.12.17. иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланганлиги учун ҳожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация тўланади.

(5.12.10, 5.12.11, 5.12.12, 5.12.13, 5.12.14, 5.12.15, 5.12.16-бандларда назарда тутилган устамалар, қўшимча тўловлар ҳамда оширувчи коэффициентлар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхатлари мазкур Шартноманинг 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-иловаларида келтирилган.)

5.13. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун
21- иловада келтирилган камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади.

5.14. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга (асосий ишидан озод этилиб ёки озод этилмасдан) жалб этилган юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш 22-иловага биноан амалга оширилади.

5.15. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сонли Қарори билан тасдиқланган “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ва 23-иловага биноан амалга оширилади.

5.16. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ходим ўз асосий ишидан озод этилади.

Агарда юқорида кўрсатилган тадбирлар иш вақтида ўтказилса, бу ҳолда ходимнинг ўртача иш хақи сақланиб қолинади, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилса, ходимга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилади.

Ходим Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажараётганда Корхона бўйича тариф ставкалари ва лавозим маошлари миқдори оширилса, у ҳолда ходимга меҳнат ҳақи ана шу даврдаги барча иш кунлари учун янги тариф бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиб тўланади.

5.17. Меҳнатни ташкил этишнинг прогрессив шаклларини қўллаш, иш сифатини ошириш, касб маҳоратини юксалтириш ишларидан жамоанинг ва алоҳида ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа турдаги устамаларни ўрнатиши мумкин (масалан, юқори касб маҳорати учун, кўп йиллик узлуксиз хизматлари учун, меҳнатдаги юқори ютуқлари учун, бажараётган ишининг мураккаблиги учун ёки алоҳида муҳим ишлар учун уларни бажариш вақтига). Устамалар ҳажми ҳар бир ходимнинг бажараётган иш сифатини ошириш учун қўшаётган ҳиссасига қараб белгиланади. Мазкур ходимлар ҳақидаги маълумотлар ошкоралиги таъминланади. Иш сифати сусайган ҳолда барча устамалар бекор қилинади ёки камайтирилади.

5.18. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тегишли Низомга биноан йил якунлари бўйича мукофот тўлайди (24-илова).

5.19. Илмий даражаси ва илмий унвони бўлган ходимлар лавозим маошига ҳар ойда _____ фоиз миқдорида устамалар тўланади.

 

VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ

6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Корхона Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.

Ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар ходимларга таништирилиши Иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Интизом қоидалари билан таништирилмаган ходимга мазкур қоидаларнинг бузилиши важи билан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас.

6.2. Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси:

6.2.1. ходимларни ишдаги муваффақиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этишни;

6.2.2. ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда):

пул мукофотлари билан;

ташаккур эълон қилиш билан;

қимматбаҳо совғалар билан;

Корхонанинг санаторий-профилакторийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг санаторийлари ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантиришни ўз зиммасига олади.

6.3. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.

6.4. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига, меҳнат интизомига ва дресс-кодга риоя қилишлари шарт.

 

VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Иш берувчи ходим томонидан унга етказилган зарарни зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолда етказилган зарар Корхона фойдаси ҳисобидан қопланади.

7.2. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходимлар махсус ёзма шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати 25-иловада келтирилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 14 февралда 2326-сон билан рўйхатга олинган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари”га биноан бундай органларнинг юридик хизмат ходими (юрисконсульти) билан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 22 июнда 2687-рақам билан рўйхатга олинган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари”га биноан кассир (ғазначи) билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт).

7.3. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этиладиган бўлинмаларнинг рўйхати 26-иловада келтирилган.

 

VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Иш берувчининг мажбуриятлари

Иш берувчи:

8.1. Меҳнатни  муҳофаза қилиш бўйича (шартнома муддатида, ҳар йили) 20___ йилга___________минг (млн.) сўм маблағни:

Меҳнат муҳофазаси бўйича битим (меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари режаси ва сарф-харажатлар сметаси)га ____________ минг (млн.) сўм;

махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари учун ____________ минг (млн.) сўм;

сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун ____________ минг (млн.) сўм;

гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун ____________ минг (млн.) сўм миқдорида цех (бўлим), участка ва ишлаб чиқаришлар бўйича тақсимлаб чиққан ҳолда ажратиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Барча режалаштирилган ва ажратишга келишилган маблағлар миқдори жамоа шартномасининг амал қилиш муддати давомида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошириб борилишига мутаносиб равишда ошириб борилади.

8.2. Меҳнат муҳофазаси бўйича битим календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2012 йил 3 сентябрдаги 56-66/8-25“о”/01р-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар”га биноан тузилади ва жамоа шартномасига илова қилинади (1-илова).

8.3. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12  ноябрдаги 245-сонли Қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом”га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фондини барпо этади ҳамда уни ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштиришга сарфлайди.

8.4. Иш берувчи ҳар бир иш жойига мослаб иш шароити бўйича меъёрий талабларни  ишлаб чиқиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бу меъёрий талаблар ишлаб чиқариш муҳити, меҳнатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлиги, биринчи навбатда меҳнат ҳамда дам олиш тартиби, ходимларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишга оид меъёрий талабларни ўз ичига олиши керак.

Ходимларнинг меҳнат шароити шунингдек меҳнат жараёни ўзгариши, меҳнат шароитига бўлган талабларнинг ортиши (ўзгариши) муносабати билан, ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш ва уларнинг доимий меҳнатга қобилиятларини сақлаб қолиш мақсадида, белгиланган меҳнат шароити талабларига мунтазам равишда зарур ўзгартиришлар киритиб борилади.

8.5. Ҳар бир ходим унинг иш жойидаги меҳнат шароитларига қўйиладиган меъёрий талаблардан шунингдек бу шароитларнинг ҳақиқий аҳволи, хусусан,  ишлаб чиқариш муҳити, меҳнат ва дам олиш тартиблари, имтиёзлар ва компенсация тўловлари, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларига бўлган талабларга қандай амал қилинаётганлиги тўғрисида муттасил хабардор қилиб борилади.

8.6. Меҳнат хавфсизлиги стандартларига қатъий ва аниқ амал қилиш устидан назоратни олиб бориш Корхонанинг меҳнат муҳофазаси хизмати зиммасига юклатилади.

8.6.1. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 14-моддаси талабларига асосан, ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини тузиш, 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларини тузиш чораларини кўради. Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажаришни раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилишини таъминлайди.

8.7. Ўтган йилдаги ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликлари ҳолати  йилнинг биринчи февралигача таҳлил қилиб чиқилади, меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш ҳамда санитария-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилишига якун ясалади 

8.8. Келгуси йил жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини тайёрлаш жараёнида Корхонадаги меҳнат муҳофазаси ҳолати ҳамда барча иш жойларидаги меҳнат шароитлари ўрганилади ва уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Белгиланган тадбирларни бажариш учун зарур асбоб-ускуналар ва материаллар спецификациясини биринчи мартгача тузиб чиқиш ва уларни етказиб бериш тегишли бўлинмага, уларни маблағ билан таъминлаш молия бўлимига топширилади.

8.9. Меҳнат мухофазаси хоналари учун оргтехника воситалари, меҳнат муҳофазаси бурчаклари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун зарур бўлган техник воситалар, ўқув ва кўргазмали қуроллар, тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомларни сотиб олади.

8.10. Корхонани куз (қиш) мавсумида ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ барча тадбирларни 25 август (1 октябр)гача бажаради.

8.11. Санитария-маиший биноларининг узлуксиз ишлашини ва уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлайди (таъмирланиши, реконструкция қилиниши ёки янги қурилиши лозим бўлган бино ёки хоналар, бўлинмалар бўйича аниқ кўрсатиб берилади).

8.12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли Қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”  талабларига мувофиқ ҳолда ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан суғурта қилади.

8.13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш услубиёти асосида ҳар беш йилда камида бир марта иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ўтказади.

8.14. Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари (ДПО) билан бепул таъминланиш ҳуқуқини берадиган ишларда ишловчи ходимларни жамоа шартномасининг 28 ва 30-иловаларида белгиланган рўйхатга мувофиқ, белгиланган муддатларда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлайди.

8.14.1. Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларининг омборга келтирилган ҳар бир партияси Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан тузилган комиссия иштирокида, иш ва касб турлари учун тегишли сифат сертификати бўлсагина қабул қилиб олинади.

8.14.2. Ходимнинг айбисиз муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келган махсус кийим ва махсус пойабзални янгиси ёки ямаб-тузатилгани билан алмаштириб беради.

8.14.3. Белгиланган ҳимоя воситаларисиз ходимлар ишга қўйилмаслигини, ҳимоя воситаларининг сақланиши ва ўз вақтида таъмирланишини таъминлайди. 

8.15. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга Меҳнат кодексининг 117-моддасига мувофиқ иш вақтининг қисқартирилган муддатини белгилаш ҳамда 137, 138-моддаларига мувофиқ меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос, оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитидаги иш учун йиллик қўшимча таътилни 27- ва 10-иловаларга мувофиқ беради.

8.16. Меҳнат кодексининг 217-моддаси хамда Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 13 моддасига асосан Бош-давлат санитария врачи томонидан 2003 йилнинг 6 октябрида тасдиқланган “Зарарли меҳнат шароитларидаги ишларда бевосита банд бўлган ходимларга сут ёки шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини бепул бериш тартиби”га кўра ходимларга бепул сут бериш 28-иловага мувофиқ, хамда  Бош давлат санитария врачи томонидан 2005 йил 18 февралда тасдиқланган “Зарарли ва ноқулай меҳнат шароитида ишлаётганлар учун даволаш-профилактика озиқ-овқатини бериш тартиби ва қўллаш бўйича Кўрсатмалар” (СанПиН РУз №0184-05)га кўра даволаш-профилактика озиқ-овқати билан таъминлашни амалга оширади.

8.16.1 Сут бериладиган иш жойларидаги ҳавонинг, муҳитнинг ифлосланишини тугатиш, меҳнат шароитини санитария-гигиена қоида ва нормалари талабларига тўла мувофиқ ҳолга келтириш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилади.

8.17. Меҳнат шароити ноқулай, зарарли ва ифлосланишлар билан боғлиқ ишларда меҳнат қилувчиларга Меҳнат кодексининг 217-моддасига мувофиқ ҳар ойда 400 граммдан совун, гигиена воситалари билан бепул таъминлаш ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқини берадиган касб ва лавозимлар рўйхатини тузади 29-иловага мувофиқ берилишини таъминлайди.

8.17.1. Меҳнат шароити ноқулай бўлган ходимларни белгиланган нормалар бўйича газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун) ва газлаштирилган сув билан бепул таъминлайди (маблағлар етарли бўлганда бошқа соғломлаштирувчи ичимликлар – чой, шарбат ва ҳоказоларни бериш кўзда тутилиши мумкин).

8.18. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг  Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини уларни чиқимдор қилмаган ҳолда 31-иловага мувофиқ ташкил қилади.

8.19. Корхона ҳудудини ҳамиша саранжом-саришта ҳолда сақлаш, юриш ва ўтиш жойларининг талаб этиладиган оралиқ ўлчамлари аниқ белгиланган бўлиши ва уларга қатъий амал қилиниши Корхона ички транспортидан фойдаланишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради.

8.20. Мансабдор шахслар ва инженер-техник ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси, технологик интизом қоидалари талабига, режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари, вентиляция ва аспирация жиҳозларининг узлуксиз ишлаш жадвалларига қатъий амал қилинишини таъминлайди. Бузилган асбоб-ускуналарнинг ишлашига йўл қўймайди. Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан асбоб-ускуналарнинг тегишли жойлари, иссиқ ёки совуқ сув, буғ ва газ қувурларининг ўз вақтида меъёрий ҳужжатлар талабларида белгиланган рангларга бўялишини таъминлайди.

8.21. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996  йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитади ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этади.

8.22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича  вакил ҳақида”ги Низомга кўра сайланган Меҳнат муҳофазаси бўйича  вакилларнинг ўқишини улар  сайлангандан сўнг бир ой ичида касаба уюшма қўмитаси иштирокида ташкил қилади.

8.23. Меҳнат муҳофазаси бўйича  вакилнинг ўз вазифаларини иш вақтида бажариши учун ўртача маошини сақлаб қолган ҳолда ҳафтада тўрт соатдан кам бўлмаган вақт ажратади.

8.24. Ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш борасида жонбозлик кўрсатган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш, хамда йил якунига кўра мукофотлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

Касаба уюшмаси қўмитасининг мажбуриятлари

 

8.25. Касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси таркибини тасдиқлайди, касаба уюшмаси фаоллари ўқувини ўтказади (ўқитиш муддати ва дастури кўрсатилган ҳолда).

8.26. Меҳнат муҳофазаси вакиллари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия аъзолари ёрдамида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари талабларига қандай амал қилаётганликлари устидан доимий назорат ўрнатади.

8.27. Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларига бўлган талабномаларни Корхонанинг моддий-техника таъминоти хизматлари (бўлимлари)га ўтказилмасидан аввал касаба уюшма қўмитаси мажлисларида кўриб чиқади.

8.28. Ходимларга бериладиган махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситаларининг бутунлиги, ишга яроқлилиги, улардан мажбурий фойдаланилишини назорат қилиб боради.

8.29. Меҳнат муҳофазаси вакиллари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиянинг таклифлари бўлимларда, участкаларда ва бошқа иш бўлинмаларида, мансабдор ва (ёки) масъул шахслар томонидан қандай бажарилаётганлигини муттасил текшириб боради, уларнинг мумкин қадар кўпроқ амалга оширилишига эришади. Фаоллар таклифларига бефарқ қараган мансабдор ва (ёки) масъул шахсларни жавобгарликка тортиш масаласида Иш берувчига ва (ёки) ваколатли назорат идораларига таклифлар киритади.

8.29.1. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 14-моддаси талабларига асосан, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилишини назорат қилади.

8.30. Жамоа шартномаси бўлимлари ва унинг меҳнат муҳофазаси  бўйича битими лойиҳаларига таклифларни тўплайди ва уларни меҳнат жамоалари мажлисларида цех, бўлим, участка ва бошқа бўлинмалар бўйича муҳокама этилишини ташкил қилади.

8.31. Корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси томонидан меҳнат муҳофазаси кунлари, ишлаб чиқариш маданияти кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилаётган вақтда, цех (бўлим)даги меҳнат муҳофазасининг ҳолати ва меҳнат шароитлари ўрганилаётганда жамоа шартномаси ва унинг меҳнат муҳофазаси  бўйича битими бажарилишини текширади.

8.32. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишининг ходимларни чиқимдор қилмаган ҳолда ташкил этилишини назорат қилади.

8.33. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этади ёки иштирок этиш учун юқори касаба уюшма ташкилотларининг масъул ходимларини таклиф этади.

 

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ўзаро мажбуриятлари

 

8.34. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси (ташкилоти)нинг янги технология ва асбоб-ускуналарнинг меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бериши-бермаслиги юзасидан ўтказиладиган ҳар қандай давлат экспертизаларида қатнашиш, меҳнат  шароитининг ходим соғлиғига қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида ўз мустақил экспертизасини ўтказиш ва бу ишга бошқа ихтисослашган ташкилотлар ёки тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқини тан олади.

8.35. Томонлар шунга келишдики, Иш берувчи меҳнат шароитига бўлган меъёрий талабларни, Корхонадаги ижтимоий-маиший хизмат меъёрларида меҳнат ва дам олиш бўйича белгиланган тартибни қўпол равишда бузса, ходимни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминламаса, бунинг оқибатида ходим ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф туғилса ходим ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилувчи ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар киритилмагунча у тегишли ишни бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.

Юқорида кўрсатилган сабаблар туфайли иш тўхтатилган вақт давомида ходимнинг иш жойи сақлаб қолинади ва унга ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда:

8.36. Корхонанинг ташкилий тузилмалари кесимида меҳнатни  муҳофаза қилиш бўйича комиссияларнинг миқдорий таркибини аниқлайди, уларнинг сайлови, ўқувини (ўқув муддатлари ва дастури кўрсатилади) ўз вақтида ўтказади ва тегишли гувоҳномалар беради.

8.37. Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови бўйича корхона, ташкилот, муассасалар, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ўртасида жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика танлови ўтказиш ва ғолибларни юқори касаба уюшма ташкилотларига тавсия этиш Ўзбекистон КУФК Раёсатининг Қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида” ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

8.38. “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996  йил 14 августда 273-рақам билан рўйхатга олинган) талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган Низомга биноан Корхона ва унинг ташкилий тузилмаларида меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан маъмурий-жамоатчилик назоратининг уч босқичли услубини жорий этади ва олиб борилишини таъминлайди.

8.39. Ҳар ___ нафар ходимга (ишлаб чиқаришдаги шароитларга, бўлинма ва участкаларда жамоатчилик назоратини олиб бориш эҳтиёжига қараб) бир нафар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил сайлаб қўйилишини  таъминлайди.

8.40. Йил давомида меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларининг бузилишига йўл қўймаган ходимларни Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан белгиланган энг кам иш ҳақининг ______ баробари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантириш тартибини ўрнатади.

Цех, бўлинма, участка, бригада раҳбарлари томонидан тегишли касаба уюшма ташкилоти билан келишилган ходимлар номзоди меҳнат жамоаси мажлисида муҳокама қилингандан сўнг тақдирлашга тавсия этилади.

8.41. Ходимларга меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар учун Корхона моддий жиҳатдан жавобгар эканлигини томонлар қайд этади.

Томонлар шунга келишдики, Корхона жабрланувчига кўрилган зарар учун товон тўлашдан ташқари, амалдаги қонунларга мувофиқ Иш берувчи жабрланувчига ёки зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”да тўланиши кўзда тутилган миқдорига нисбатан ____ % кўп миқдорда бир марталик нафақа тўлайди;

зарар кўрган ходимга ёки зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тўланиши керак бўлган ойма-ой тўлов ҳақига қўшимча равишда____%дан______%гача қўшимча ҳақ тўлайди. Кўрилган зарар миқдори, касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини ҳисобга олган (Корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб) ҳолда белгилайди;

меҳнат вазифасини бажараётиб ёки Корхона манфаатлари кўзланган ишни амалга ошираётганда ҳалок бўлган, шу туфайли боқувчисини йўқотган ва бунинг учун товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга Иш берувчи ҳалок бўлган ходимнинг ўртача 6 (7, 8, ...,) йиллик даромади миқдорида бир марталик нафақа (бу олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас) тўлайди, шунингдек дафн этиш харажатларини қоплашни ўз зиммасига олади;

ходим ишлаб чиқаришга боғлиқ ҳолда жароҳатланганда ёки касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотганда  (Ўз. Р. ВМнинг 2002 йил 28  февралда тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 71-сонли Қарорига Ўз.Р.ВМнинг 2002 й. 31.05. даги 188-сонли Қарори билан ўзгартиришлар киритилган) ўртача ойлик иш ҳақининг  100 фоизи миқдорида ҳақ тўлайди;

тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) ёки Тиббий маслаҳат ҳайъати (ТМҲ) хулосасига мувофиқ жабрланувчи илгариги ишини бажаришга қодир бўлмаса Иш берувчи жабрланувчининг розилиги билан уни бошқа янги касбга ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олади;

ўқиш давомида жабрланувчига аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи тўланиб турилади ва ўқиш билан боғлиқ барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олади.

8.42. Меҳнат кодексининг 9- ва 223-моддаларига кўра меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат текшируви ва назоратини касаба уюшмалари ва унинг таркибидаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар (хизмат) амалга оширади.  

 

IX. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА.
ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР

9.1. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

9.2. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этиш ва имтиёзлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар:

а) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар учун (103, 144, 150-моддалар);

б) атом объектларидаги фалокатлар окибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун (103-модда);

в) I ва II гуруҳ ногиронлари учун (68, 135, 143, 144, 150, 214, 220-моддалар).

9.3. Иш берувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қуйидаги миқдорларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади:

9.3.1. Иккинчи жаҳон  уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга тўлмаган уч ва ундан ортиқ фарзанди бор ходимларга, Чернобил АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ходимларга, Чернобил АЭСдаги ҳалокат натижасида радиоактив ифлосланган зонадан эвакуация қилинган ва кўчириб келинган ходимларга (агар уларда қон яратиш органлари (ўткир лейкозлар), қалқонсимон без (аденомалар, рак) касалликлари ҳамда ракни келтириб чиқарувчи ўсимталар мавжуд бўлса), ядровий полигонлар ва бошқа радиация-ядровий объектларда харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга, шунингдек меҳнатда майиб бўлиши ёки касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз ходимларга – иш ҳақининг тўлиқ миқдорида;

9.3.2. ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар бўйича рўйхатда турувчи ходимларга уларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган даври (умумий иш стажи)га қараб – иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача;

9.3.3. бошқа ҳолларда, ходимнинг умумий иш стажига қараб - иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача.

9.4. Корхонада камида _____ йил ишлаган ходимларнинг амалдаги иш ҳақлари ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ўртасидаги фарқ қўшимча тарзда тўлаб берилади.

9.5. Иш берувчи «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига биноан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига иш ҳақининг _____ фоизи миқдорида қўшимча маблағ ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

9.6. Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Корхона ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

9.7. Иш берувчи ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 30 апрелда 2222-рақам билан рўйхатга олинган «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан).

9.8. Иш берувчи (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир кунда ўз маблағлари ҳисобидан (тўланган суммаларни кейинчалик бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағидан қоплаш шарти билан) тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 9 сентябрда 2262-рақам билан рўйхатга олинган «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 23-бандига биноан).

9.9. Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш берувчи ўз зиммасига олади.

9.10. Иш берувчи ходимнинг отаси ёки онаси,  яқин қариндоши вафот этганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _______________ баравари миқдорида моддий ёрдам  кўрсатади ёки шу сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган шартнома учун пул ўтказиб беради.

9.11. Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Корхона маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг __________ бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.

9.12. Иш берувчи ходимнинг иш вақтида овқатланиш сарф-харажатларини у ишлаган ҳар бир тўлиқ ой учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ баравари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қисман қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

9.13. Иш берувчи шаҳар йўловчи транспортида (таксидан ташқари) юриш ҳуқуқини берувчи ойлик чипта нархи (ёки 100 та қатнов қиймати) миқдорида ходимнинг йўлкира харажатларини ҳар ойда қоплаб боради.

9.14. Ҳар йили куз мавсумида Иш берувчи Корхонанинг рўйхатдаги ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараварига тенг келадиган пуллик компенсация тўланишини таъминлайди.

9.15. Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ходимга Иш берувчи томонидан профилактик даволаниш учун қўшимча ҳақ тўланади (32-илова).

9.16. Корхона (тармоқ)да _____ ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга кетаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш ҳақи)нинг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам тўланади ва қимматбаҳо совға топширилади.

9.17. Иш берувчи кўп болали, кам таъминланган оилалар аъзоларига, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳисобланадиган собиқ ходимларга, Корхонада меҳнат қилган марҳум ходимларнинг балоғатга етмаган фарзандларига йил давомида қўшиб ҳисоблаганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатиб боришни ўз зиммасига олади.

9.18. Иш берувчи:

9.18.1. ______ нафар ходим (шу жумладан камида ______ нафар кам таъминланган ходим) учун касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ва ижтимоий суғурта бюджети маблағидан олинган йўлланмалар қийматини қисман қоплайди;

9.18.2. Ўзбекистон Республикаси санаторий-курорт муассасаларида ______ нафар ходимнинг, шу жумладан камида ______ нафар ногирон, ёлғиз қария, меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар аъзоларининг дам олишларини ва соғломлаштиришларини Корхона ҳисобидан ташкил этади;

9.18.3. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2014 йил  13 октябрдаги ПФ-4658-сонли Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси санаторий-соғломлаштириш муассасаларида давлат бюджети ҳисобидан бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган 1941 - 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларини уларнинг ҳохишига кўра қўшимча равишда соғломлаштирилишини ташкил этади.

9.19. Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:

9.19.1. ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилиш;

9.19.2. ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Корхона ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;

9.19.3. ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш;

9.19.4. ходимларга болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархини, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимларга эса дам олиш уйлари, санаторийлар, профилакторий йўлланмалари нархини Корхона ҳисобидан тўлаб бериш;

9.19.5. Корхонага қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи болаларни, шунингдек санаторий-профилакторийда дам олувчиларни овқатлантириш учун касаба уюшмалари ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан ажратиладиган меъёрга нисбатан _____ фоиз миқдорида Корхона ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш;

9.19.6. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2012   йил   10 декабрдаги ПҚ-1875 сонли “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгилаб қўйилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида  ходимлар фарзандларини чет тилларига ўқитиш учун моддий кўмак бериш.

9.20. Тарафлар ётоқхоналар ва идоравий турар жойларни сақлаб туришга, уларда яшаш учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилашга, яшовчилар орасида маданий-оммавий, маънавият-маърифат ишларини олиб боришга Корхона ҳисобидан маблағ ҳамда зарур ашёлар ажратиш мажбуриятини оладилар.

9.21. Тарафлар ходимларни Корхонанинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш (ёки ёрдамчи хўжаликни барпо этиш имкониятини кўриб чиқиш) мажбуриятини оладилар.

9.22. Ходимларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмаслиги бўйича яратилган имтиёздан фойдаланиши Иш беруви томонидан таъминлнади.

9.23. Касаба уюшмаси қўмитаси:

- қишлоқ хўжалиги ишлари бажарилаётганда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, ижтимоий-маиший шароитлар яратилиши, иссиқ овқат ташкил этилиши устидан жамоатчилик  назорати ва мониторингини  амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

9.24. Мазкур Шартнома мақсадларида:

а) _____ нафар балоғатга етмаган фарзандни тарбиялаётган оилалар – кўп болали оилалар деб ҳисобланади;

б) ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ бараваридан ошмаган оилалар – кам таъминланган оилалар деб ҳисобланади.

Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ,
СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

10.1. Иш берувчи

10.1.1. Касаба уюшмаси қўмитасига ўз балансида турган ёки ўзи ижарага олган бинолар, хоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни, шунингдек дам олишни ташкил этиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган дам олиш масканларини, болалар-ўсмирлар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳларини бепул фойдаланиш учун бериш;

10.1.2. ҳар ойда Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг _____ фоизи миқдоридаги маблағни маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишлари учун Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.

10.2. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:

10.2.1. «Маънавият ва маърифат» хонасини ташкил этиб, уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стенд ва техник воситалар билан таъминлаш;

10.2.2. Давлат дастурларини бажариш доирасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар, ишлаб чиқариш илғорларини жалб этган ҳолда меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида, турли мавзуларда мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш;

10.2.3. Корхона балансидаги кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, маданият уйлари ва саройлари фаолиятини Корхона ҳисобидан янада ривожлантириш, уларни сақлаб туриш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш, жиҳозларини янгилаш, уларда ишловчи ходимлар ойлик маошларини молиялаштириш. Кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини янги адабиётлар билан тўлдириш, жамоат ташкилотлари ва жамғармаларни жалб этган ҳолда, миллий ғоя ва маънавий-маърифий дунёқарашни ўстириш борасида тадбирлар ўтказиш;

10.2.4. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида бадиий ҳаваскорликнинг янада ривожланишига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, республиканинг тарихий шаҳарларига ва ўз ҳудудларидаги  диққатга сазовар жойларга саёҳатларини уюштириш;

10.2.5. Умумхалқ ва касб байрамларини нишонлаш кунларида касб маҳорати ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ҳамда тадбирлар уюштириш;

10.2.6. Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда 2 марта «Маънавият соатлари»ни ўтказиб бориш.

10.3. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунига биноан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:

10.3.1. жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун етарли шароитлар яратиб бериш ҳамда меҳнат жамоасида ходимлар гимнастикасини жорий этиш;

10.3.2. жамоат ташкилотлари ва жамғармаларни жалб этган ҳолда, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини оммавий спортга, турли спорт секциялари, тўгаракларига жалб этиш ҳамда улар ўртасида спартакиадалар ва спорт турлари бўйича мусобақалар уюштириш.

10.3.3. Корхона балансида бўлган спорт иншоатлари, стадионлар ва майдончаларнинг фаолиятини Корхона маблағлари ҳисобидан янада ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш, спорт инвентарлари ва жиҳозларни янгилаш;

10.3.4. спорт федерациялари билан алоқаларни мустаҳкамлаш.

XI. АЁЛЛАР меҳнатини тартибга солиш. аёллар ВА ОИЛАВИЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН МАШҒУЛ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёз ва КАФОЛАТЛАР

11.1. Тарафлар меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик, ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий риоя этишни ўз зиммаларига оладилар.

11.2. Тарафлар аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини таъминлаш борасида Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги Конвенцияларига оғишмай риоя этадилар:

“Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенция;

“Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сонли Конвенция;

“Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103-сонли Конвенция;

“Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги  105-сонли Конвенция;

“Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция.

11.3. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

а) ҳомиладор аёллар учун (78, 84, 224, 237, 228, 229, 143, 231, 233-моддалари);

б) икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (143, 227, 234, 236-моддалари);

в) уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (78, 84, 150, 224, 228, 228I, 234, 237-моддалари);

г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (150, 232-моддалари);

д) ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири (васий, ҳомий) учун (230-модда);

е) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (68, 144, 228, 229-моддалари);

ж) онасиз болаларни тарбиялаётган шахслар учун (235, 238-моддалари).

11.4. Иш берувчининг мажбуриятлари:

11.4.1. иш ўрни қисқартирилаётган аёлларни меҳнат бозорида талаб бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш;

11.4.2. аёлларга малака ошириш ва қўшимча маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериш;

11.4.3. Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиб олинаётган аёлларга вақтинчалик иш ўринлари яратиб бериш (Корхонада юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун вақтинчалик меҳнат жамоаларини ташкил этиш);

11.4.4. Корхонада меҳнати вақтинчалик фойдаланилмайдиган аёллар учун касаначиликни ташкил этиш;

11.4.5. ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги сабабли малакали аёл кадрлар билан таъминланган ишлаб чиқариш бўлинмаларини қисқартириш ўрнига тўлиқсиз иш вақти режимига ўтказиш;

11.4.6. Корхона (тизим бирлиги) реконструкциядан сўнг ишга тушганда унда ишга жойлаштириш учун қайта ўқитилган ва илгари мазкур Корхонада меҳнат қилган аёлларга афзалликлар бериш;

11.4.7. тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларга ______ цехлардан енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган ______ иш ўринлари ажратиш;

11.4.8. тиббий кўрикдан ўтишлари учун ҳомиладор аёлларни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш (агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса);

11.4.9. ҳақ тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини қонунда белгиланганига нисбатан ______ ой (календарь кунлар)га узайтириш;

11.4.10. қарамоғидаги 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган аёлларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ бараварида моддий ёрдам кўрсатиб бориш;

11.4.11. вояга етмаган фарзандлари бор аёлларга ______ соатгача қисқартирилган иш куни белгиланиб, йил давомида жами Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг ______ бараварида моддий ёрдам ажратиш;

11.4.12. уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга 1 соатга қисқартирилган иш куни белгилаш;

11.4.13. саккиз (10-12) ёшгача фарзанди бўлган аёлларнинг илтимосига кўра, ойда _____ кундан иборат иш ҳақи сақланмайдиган ёки қисман тўланадиган дам олиш куни бериш;

11.4.14. нормативда кўзда тутилганидан ташқари ____ та цехда (бўлинмада) аёллар учун шахсий гигиена хоналарини ташкил этиш, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини жорий этиш;

11.4.15. Корхона маблағлари ҳисобидан ҳомиладор аёлларни тиббиёт муассасалари (сиҳатгоҳлар)да ёки Корхонага тегишли санаторий-профилакторийда бепул даволаш.

11.5. Икки ёшгача фарзанди бўлган аёлларга болани овқатлантириш учун ҳар уч соатда 30 дақиқадан танаффус берилади, икки нафардан кўп 2 ёшгача фарзанди бўлган аёлларга эса ҳар уч соатда 1 соатдан танаффус белгиланади. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш соатига қўшилиб, ўртача иш ҳақи тўланади. Ходиманинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун ажратилган танаффуслар вақти дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (смена) бошига ёки охирига ўтиши мумкин (Халқаро меҳнат ташкилотининг 103-сонли Конвенциясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 236-моддасига асосан).

11.6. Болалик аёлларнинг бола _____ ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган вақти меҳнат стажига қўшилади ва кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини беради.

11.7. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишни ўз зиммасига олади, аёллар меҳнати ва соғлиги муҳофазаси бўйича Корхонанинг ижтимоий дастури бажарилишида Иш берувчига яқиндан ёрдам беради.

 

XII. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА имтиёз ва КАФОЛАТЛАР

12.1. Корхона ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимояси масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:

Халқаро меҳнат ташкилотининг 138-, 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

ёш мутахассислар кенгашини тузиш, ёш ишчилар ва мутахассислар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;

Корхонанинг ўзида, зарур ҳолларда эса таълим муассасалари ва ўқув курсларида ёш ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш;

ёшларни билим салоҳиятини ошириш мақсадида, уларнинг замонавий билимлар, хорижий тил, компьютер саводхонлигини мукаммал эгаллашларига ўқувлар ўтказиш орқали кўмаклашиш, улардан кадрлар захирасини шакллантириш;

Корхонанинг маблағлари ҳисобидан ёш мутахассислар, ижтимоий кам таъминланган ходимлар тоифасига кирувчиларнинг уй ижара тўловларини тўлаб бериш.

12.2. Қонун ҳужжатларига биноан ва мазкур Шартнома мақсадларида:

а) 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб ҳисобланадилар;

б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор мазкур Корхонага ишга кирган ходимлар таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар;

в) расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар,

12.3. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);

б) ишни таълим билан бирга кўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 254, 255, 256, 257-моддалар);

в) таълим муассасаларини битирган ходимлар учун (68, 103-моддалар).

12.4. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган имтиёзларга қўшимча тарзда қуйидагилар кафолатланади:

12.4.1. ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар иш кунининг бошланиш ва тамом бўлиш вақтини ходимга мақбул тарзда ўрнатилиши;

12.4.2. иш ҳафтасини яна _____ фоизга қисқартириш;

12.4.3. йилда _____ иш кунидан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш;

12.4.4. йилда 14 календарь кунидан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.

12.5. Иш берувчи ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимларга йилда бир марта лаборатория-имтиҳон сессиялари (шунингдек диплом ишларини ҳимоя қилиш (битирув имтиҳонларини топшириш) даврида, ўқув муассасасига бориб келиш учун йўлкира харажатининг ______________ фоизи миқдорида йўлкира пули тўлайди.                                                       (камида 50)

12.6. Иш берувчи мажбуриятлари:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида кўшимча имтиёзлар бериш, уларни Корхонанинг санаторий-профилакторийсида соғломлаштириш;

б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш мутахассисларни тайёрлаш, уларни Корхонага жалб этиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;

в) ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёшларни ишга қабул қилишда устоз бириктирилишини таъминлаш;

г) олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатиб, Корхонада биринчи йил (икки, уч йилгача) меҳнат қилаётган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш;

д) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини шогирдликка олган устоз ходимларни рағбатлантириш;

е) Корхона учун керакли бўлган кадрларни тайёрлаб бориш мақсадида олий ўқув юртлари талабалари контракт пулининг бир қисмини тўлаб бериш;

ж) ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар томонидан бериладиган узоқ муддатли кредитларни олишда кафиллик қилиш;

з) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш ва уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизмат ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш;

12.7. Касаба уюшмаси қўмитаси мажбуриятлари:

а) ёш ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд ҳуқуқий-норматив базадан фойдаланиш;

б) ёш йигит-қизларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш, жамоат ишида фаоллик кўрсатган ёшларни тизимли равишда маънавий (фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, улар тўғрисида газеталарда рағбатлантирувчи мақолалар чоп этиш) ва моддий рағбатлантириш;

в) ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёшларни ишга қабул қилишда устоз бириктирилишини таъминлашда кўмаклашиш;

г) ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб илк бор ишга жойлашган ходимлар учун ёрдам сифатида Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисоб рақамига Иш берувчи ўтказган маблағидан Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ________ фоизи миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

д) амалиёт ўташ учун бириктирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ва янги ишга қабул қилинган битирувчиларини меҳнат  муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказишга, махсус кийим-бош, махсус пойабзал, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, сут ва даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлашга эришиш;

е) ишга қабул қилинган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилишини, улар жамоа шартномалари билан таништирилишини таъминлаш;

ж) ишга янги қабул қилинган ёшларнинг иш жойларида қўнимлилигини таъминлаш бўйича иш олиб бориш;

з) Иш берувчи, коллеж, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома шартлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

и) ҳар бир ёш мутахассисни ишга қабул қилиниши билан ҳисобга олиб, Корхонанинг ўзида, зарур ҳолларда эса ўқув курсларида малака оширишини назорат қилиб бориш;

к) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмаслиги ҳамда 2471-моддасига асосан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилар билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар Иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида меҳнат органларига хабар берилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш;

л) ишлаётган ёшлар фаолиятидаги салбий ҳолатларни, жумладан, эртанги кунга ишончни сўнишини олдини олиш, иш ҳақи, меҳнат шароитларидан миннатдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида Корхона ёш ходимлари ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда маънавий тадбирларнинг Корхонада амалга ошириш.

 

XIII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

13.1. Келишувчи томонлар, ижтимоий шериклик принципларини тан олган ҳолда, жамоа шартномасининг бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва хурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилади.

13.2. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятлар Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бўлган  _____ нафар аъзодан тенглик асосида ташкил топган (ҳар тарафдан _____ нафардан) ва мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига тузиладиган Меҳнат низолари комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

13.3. Меҳнат низолари комиссияси ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган (12.01.2015 й., 20-66 с, 15.01.2015 й., 01-СП), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган тавсияларга асосан ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ олиб боради (33-илова).

13.4. Меҳнат низолари комиссиясини ташкилий-техникавий таъминлаш ишлари 34-иловага асосан амалга оширилади.

13.5. Жамоаларга доир меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ
ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

14.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шериклик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.

14.2. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига биноан касаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилади, унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашади;

14.3. Иш берувчи Корхонада ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида касаба уюшмаси қўмитасини тан олади.

14.4. Томонлар касаба уюшмаси аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Корхона бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.

14.5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда
2342-рақам билан рўхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га биноан Корхона ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаган ҳолларда касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ижро тўлов ҳужжатлари бўйича пропорция асосида ҳисобдан чиқариладиган маблағлар қаторига киритилади.

14.6. Иш берувчи:

а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан аввал Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш;

б) Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиш;

в) Касаба уюшмаси қўмитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа ва Интернетга уланиш воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятини олади.

14.7. Касаба уюшмаси қўмитаси:

а) Корхона ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларининг бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

б) қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, иш ҳақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

г) касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;

д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ҳамда иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатга келтириш борасида Иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;

е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида ходимларни аризаларига кўра тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан таъминлаш;

ж) Корхонадаги меҳнат ва маиший шароитлар аҳволи бўйича жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

з) касаба уюшмаси аъзолари ўртасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;

и) турли танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;

к) касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани таъминлаш мажбуриятини олади.

14.8. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига биноан касаба уюшмаси органларига сайланиб, ишлаб чиқариш фаолиятидан озод этилган шахсларга уларнинг ваколат муддатлари тугаганидан сўнг аввалги ёки шунга тенг иш берилишини таъминлаш учун  бундай ходимларнинг бўшаб қолган иш ўринларига янги ходимларни фақатгина муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаларига биноан ишга қабул қилиш мажбуриятини олади.

14.9. Асосий ишидан озод этилмаган Касаба уюшмаси қўмитаси раисига Корхона ҳисобидан ҳар ойда _______ миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.

14.10. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари мазкур Шартнома мақсадларида меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилади:

а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари;

б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар;

в) меҳнат низолари комиссияси аъзолари;

г) _________________________________;

д) _________________________________.

14.11. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилади ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

14.12. Иш берувчи асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларининг юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган ўқувлар, маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги тадбирларда иштирок этишлари билан боғлиқ қисқа муддатли (_____ хафтагача) хизмат сафари харажатларини (бориш ва келиш, суткалик харажатлар, меҳмонхонада яшаш ва ҳ.к.) Корхона ҳисобидан қоплаш мажбуриятини олади.

14.13. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги
135-Конвенциясида назарда тутилган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

ХV. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ

15.1. Тарафлар тенглик асосида мазкур Шартнома бажарилишини текшириб борувчи комиссияни тузишни ўз зиммаларига оладилар.

15.2. Тарафлар йилда ______ маротаба мазкур Шартнома бажарилиши юзасидан текширув ўтказиш ва текширув натижаларини меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да муҳокама қилишни ўз зиммаларига оладилар.

15.3. Тарафлар Бош, тармоқ (тариф), ҳудудий (минтақавий) келишувларни тан олиб, уларни бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Башарти юқорида номлари келтирилган келишувларга ўзгартишлар киритилса, Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси _______ муддат ичида мазкур Шартномага тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича музокаралар олиб борилади.

15.4. Тарафлар шуни эътироф этадиларки, уларнинг мазкур Шартномада акс эттирилган манфаатлари улар томонидан жамоа шартномасининг барча шартлари ва мажбуриятлари сўзсиз бажарилган тақдирдагина рўйёбга чиқиши мумкин.

15.5. Касаба уюшмаси қўмитаси жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш юзасидан чақириладиган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)дан олдин унинг лойиҳасини экспертиза учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига ёки адвокатлик фирмасига тақдим этади.

15.6. Мазкур Шартнома имзолангандан сўнг, тарафлар уни рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига ёки сақлаш учун нусхасини нотариусга тақдим этадилар.

15.7. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар унинг бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларни белгилаб оладилар.

15.8. Жамоа шартномаси имзоланган кунидан бир ойдан кечиктирилмаган муддатда Корхонанинг кўп тиражли газетасида  чоп этилади, брошюра кўринишида ______ нусхада чиқарилади. Ходимлар жамоа шартномаси матни ва иловалари билан Корхонанинг ходимлар бўлимида, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи ва юридик бўлимларида ҳамда касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин.

15.9. Шартноманинг амал қилиш даврида ёки амал қилиш муддатини узайтириш даврида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қўшимча келишув кўринишида бўлган алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланади.

15.10. Жамоа шартномасининг иловалари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

 

XVI. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ
БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

16.1. Тарафлардан бирининг мазкур Шартномада белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки Шартнома тўлиқ бажарилмаганлиги ҳақида берган тақдимномалари бошқа тараф томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.

16.2. Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида ҳамда мазкур Шартномада белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

 

 


* кейинги ўринларда «Корхона» деб номланади.

** кейинги ўринларда «Касаба уюшмаси қўмитаси» деб номланади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16