Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

14.01.2016

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан ____________ қабул қилинган

 

 

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган “Табиий монополиялар тўғрисида”ги 398-I-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган
815-I-сон Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 10-сон, 536-модда;
2007 йил, 12-сон, 591-модда; 2010 йил, 12-сон, 466-модда; 2013 йил, 4-сон,
98-модда, 10-сон, 236-модда; 2014 йил 12-сон, 343-модда) 20-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари монополияга қарши давлат органининг қарорларини (кўрсатмаларини) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат этишга ҳақлидир.

Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.

Судга ариза бериш устидан шикоят қилинаётган давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини ижро этишни суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган қарорлар (кўрсатмалар) бундан мустасно. Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари судга ариза берганликлари тўғрисида монополияга қарши органни тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилишлари шарт».

 

2-Модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
221-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 59-модда; 2002 йил, 4-5-сон, 74-модда;
2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, 12-сон, 413-модда; 2006 йил, 10-сон, 536-модда; 2008 йил, 4-сон, 183-модда; 2010 йил, 10-сон, 380-модда, 2013 йил, 10-сон, 263-модда; 2014 йил, 1-сон, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

 

1) 27-модда:

тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) қуйидаги мазмундаги 271-модда билан тўлдирилсин:

 

«271-модда.  Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси устидан шикоят қилиш

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки кўрсатмани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат этишга ҳақлидир.

Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.

Судга ариза бериш устидан шикоят қилинаётган давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини ижро этишни суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалар бундан мустасно. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) судга ариза берганликлари тўғрисида давлат органини тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилишлари шарт».

 

3-модда.  Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Президенти 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16