Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы Как организовать работу кассы
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (қутисида):

Тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол ўровида (қутисида):

29.05.2023

  • мазкур маҳсулот бошқа тамаки маҳсулотларидан зарарсизроқ эканлиги ҳқида бевосита ёки билвоита тасаввур ҳосил қиладиган ҳар қандай атамаларни, таърифларни, белгиларни, рамзларни ёки бошқа ишораларни;
  • озиқ-овқат маҳсулотларининг, дори воситаларининг, доривор ўсимликларнинг тасвирларини, шунингдек тамаки маҳсулотининг озиқ-овқат маҳсулоти, дори воситаси ёки доривор ўсимлик билан бевосита ёки билвосита ўзаро боғлиқлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган сўзларни ёки сўз бирикмаларини;
  • тамаки маҳсулотларининг қанча тез биологик парчаланиши ёки атроф табиий муҳитга бошқача тарзда мақбул таъсир кўрсатиши ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;
  • тамаки маҳсулотларининг рағбатлантирувчи, тетиклаштирувчи, шифобахш, ёшартирувчи ёки бошқа ижобий самарага эга эканлиги ҳақида бевосита ва билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни;
  • тамаки маҳсулотларининг зарарлиги борасида истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитадиган ахборотни, шу жумладан “қатрон миқдори кам”, “енгил”, “жуда енгил”, “юмшоқ”, “экстра”, “ультра”, “ингичка” каби сўзларни ёхуд бундай сўзлар билан бир ўзакли сўзларни, бундай сўзларнинг чет тиллардаги аналогларини, шунингдек бундай сўзларнинг чет тиллардан таржима қилинадиган аналогларини жойлаштриш тақиқланади.