Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

2020 йил 1 апрелгача пенсия ислоҳотининг янги концепцияси тайёрланади

20.01.2020

Читать на русском языке

Матбуот анжуманида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари томонидан маълум қилинганидек, ушбу санагача ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

 

Жаҳон банки, ХВФ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳужжат устида иш олиб борилмоқда.

 

Дунёда эркаклар ва аёллар учун ўртача пенсия ёши 62 ёшни, Ўзбекистонда эса 57,5 ёшни ташкил этади. Шунингдек 7 йилни ташкил этадиган, пенсия тайинлаш учун энг кам стаж босқичма-босқич оширилиши режалаштирилмоқда (Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясига мувофиқ – 15 йил).

 

2011 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистондаги пенсионерлар сони 2,4 бараварга ошди. 2019 йилда улар 339 минг кишига кўпайди. Бунда расман иш билан банд аҳоли – 4,76 млн киши, улар иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг 32,5%ини ташкил этади.

 

- Ўтган йилда ижтимоий нафақалар ва компенсациялар тўлови учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2,5 трлн. сўм ажратилди ҳамда 2020 йилда ушбу тўловлар учун 3,6 трлн.сўм ажратилиши режалаштирилган.

 

Пенсия жамғармасининг 2019 йил даромадлари прогноз кўрсаткичларига нисбатан ошириб бажарилганлиги натижасида, ўтган йилда пенсия тўловлари учун республика бюджетидан ажратилиши режалаштирилган 4,7 трлн.сўм миқдорида субсидия ажратилмасдан, тўловлар тўлиқ Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўз вақтида молиялаштирилиши таъминланди.

 

Пенсия бадалларини тўлашда аҳоли манфаатдорлигини ошириш учун уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилиши кўриб чиқилмоқда. Биринчи даражасида энг кам миқдордаги давлат пенсияси тўланиши назарда тутилмоқда. Иккинчи даражасида – МБ қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар ҳисобланган ҳолда иш ҳақидан муайян суммадаги ажратмалар асосида шахсий ҳисобварақда жамланган пенсияни тўлаш. Учинчи ҳолатда Пенсия жамғармасига ажратмалар миқдори аҳоли томонидан белгиланади.

 

Жорий йилда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади. Амалдаги Қонун 1994 йилда қабул қилинган. Қонунга 26 марта тузатишлар киритилганлигига қарамай, унда ҳаволаки нормалар, ўзини оқламаган имтиёзлар ҳам талайгина. Ҳозирга қадар алоҳида соҳа ходимлари, мукофотланган ва унвонларга эга фуқароларнинг рўйхати мавжуд, улар муддатидан олдин пенсияга чиқиш имкониятига эгалар ёки пенсияга юқори миқдорда устамаларни асосланмаган ҳолда оладилар. Бундай имтиёзлар 642,4 минг кишига берилган.

 

Идоралараро маълумотлар алмашинувини кенгайтириш мақсадида «Пенсия» дастурий комплексини модернизация қилиш режалаштирилмоқда, бу янги комплекс бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда 2,4 млн пенсионерлар СМС-хабар тизимидан фойдаланадилар, ЯИДХП орқали ахборот олиш учун бошқа онлайн-хизматлар ҳам жорий этилган, давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганлиги ва дафн маросими учун  нафақалар олишга буюртмалар бериш жараёни автоматлаштирилмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Низомда Ягона миллий меҳнат тизимида жисмоний шахслар ўзининг ўтган даврлардаги меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Бунда киритилган маълумотлар ёзув киритилганидан кейин 15 кун мобайнида Пенсия жамғармаси органлари томонидан верификация қилинади (тасдиқланади). 2020 йил 1 апрелга келиб ушбу маълумотларни киритиш ва уларни верификация қилиш механизми аниқлаштирилади.

 

Лола Абдуазимова.




Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Хилола :

2020-02-21 17:08:15

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_