Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилдилар

10.12.2019

Читать на русском языке

9 декабрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

 

Президентнинг 29.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сон Фармонида солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда бир қатор тизимли муаммоларни ечиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли солиқ тўловчиларни рағбатлантириши ва яширин фаолият юритаётганларни қатъий жазолаши лозимлигини айтиб ўтган эди. Бунда фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, балки уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши лозим.

 

Янги солиқ тизимини яратишда тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик каби асосий принципларга асосланилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 26 ноябридаги мажлисда депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган. Ўтган давр мобайнида лойиҳа парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳамда бир неча маротаба ишчи гуруҳлар йиғилишларида кенг муҳокама қилиниб, маромига етказилди.

 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳаволаки нормалар, қонуности ҳужжатларини максимал даражада камайтирган ҳолда, тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат мақомига эга бўлмоқда. Барча солиқлар бўйича ставкалар (акциз солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари) белгиланиши кўзда тутилмоқда.

 

Солиқ қонунчилиги нормалари қўлланилишини соддалаштириш, ундаги зиддиятлар ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, солиқ назоратининг шакл ва механизмлари, солиқ объектлари, солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишни таъминлайдиган АКТни кенг жорий этиш билан боғлиқ бир қатор нормалар назарда тутилмоқда.

 

Таҳлика-таҳлил дастури жорий қилинмоқда. Унга мувофиқ барча хўжалик субъектлари муайян мезонлар асосида, хавфлилик даражасига қараб, инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда 3 та сегментга (яшил, сариқ, қизил йўлакчалар) ажралади. Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади. Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатларини ва ҳисобварақ-фактураларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан эса, солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади. Натижада, бундай корхоналар доимий назоратда бўлади.

 

Лойиҳада солиқ тўловчилар ҳамда солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилди. Солиқ текшируви турлари 13 дан 3 тургача қисқармоқда.

 

Ортиқча тўланган солиқ суммасини ўз вақтида қайтариш ва ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш механизмлари жорий этилмоқда. Яъни солиқ суммаларини қайтариш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун солиқ органлари томонидан солиқ тўловчига пеня тўланади. Хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни “Tax free” тамойили асосида қайтариш жорий этилмоқда.  Мулкни (хизматларни) беғараз равишда топширишда тўланадиган ҚҚС бекор қилинмоқда. Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси  25%дан 12%га туширилмоқда.

 

Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 30 кундан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш назарда тутилмоқда.  Барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши бўйича янги меъёр киритилди.

 

Солиқ ҳуқуқбузарликларига йўл қўяётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда. СК лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда. Яъни, солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Улар қонун ташаббускорлари билан ишчи гуруҳларида кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига 70 дан ортиқ таҳририй ва концептуал тузатишлар киритилди.

 

Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан бир қатор муҳим фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдирилди. Мунозаралардан сўнг лойиҳа овозга қўйилди. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_