Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли уплачивать НДС при ввозе и реализации тестов на Covid-19Кому возместят расходы на обучение и экзамены по МСФО Какие вопросы возникают к сервису E-aktiv до его внедрения Как выплачивать премию по итогам года Что изменилось для ДОУ в 2021 году: льготы, преференции, госрегулирование

Ҳисоб палатасига яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича вазифалар юкланди

05.08.2021

Читать на русском языке

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Ҳужжат билан давлат органларининг, хусусан Вазирлар Маҳкамаси, ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш борасидаги асосий ваколатлари белгиланмоқда. Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектларнинг таснифи ҳамда бинолар ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик бўйича текшириш, шунингдек зилзилаларнинг содир бўлиш эҳтимолини аниқлаш тартиби ҳам белгиланмоқда.

 

Қонун билан кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш, кучли зилзилалар натижасида зарар кўрган объектларни тиклаш, фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.

 

Сўнгра сенаторлар томонидан «Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан 6 та кодекс ҳамда 12 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунда:

  • қонунлар асосий тушунчалар акс эттирилган алоҳида модда билан тўлдирилган;
  • туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш ваколатлари бекор қилинмоқда;
  • юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган доимий эгалик қилиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқлари чиқариб ташланмоқда;
  • ер участкасини шартнома асосида ижарага бериш учун асос бўлувчи ҳолатлар ва ижарага бериш муддатлари аниқ белгилаб берилмоқда;
  • Қонун билан аниқ белгиланган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан
    тўғридан-тўғри ажратишга рухсат берилмоқда;
  • ер участкаларини ажратиш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги механизми жорий этилмоқда

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

 

«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Шундан сўнг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Ҳужжат билан миллий қонунчилигимизда ўз ўрнига эга маъқулланган мазкур қонун амалда бўлган 70 турдаги лицензияланадиган фаолият ва 34 турдаги рухсатномаларни бекор қилиши билан бирга, лиценция ва рухсатномалар соҳасини тартибга солувчи 33 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кераклиги талабини ҳам келтириб чиқарган.

 

Хусусан, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга ҳам ўзгартишлар киритилиб, амалдаги қонундаги банк томонидан филиални ташкил этишга доир Марказий банкдан рухсатнома олиши тартиби бекор қилиниб, ўрнига Банклар ўз филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор этади деб белгиланмоқда.

 

Шунингдек «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги ва бошқа қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда сенаторлар «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқди.

 

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Қўшимчаларда интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига тезкор экспертизани жорий этиш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатлари сезиларли даражада қисқартиришлар, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида мулкий ҳуқуқлар ҳимоя муддатини узайтириш, етказилган зарар учун товон миқдорининг белгиланиши каби масалалар ўз ифодасини топмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Шундан сўнг ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Ҳисоб палатаси томонидан бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилишини таъминлаш борасидаги меъёрлар белгиланган. Ушбу меъёрлар бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларининг шаклланиши ва мақсадли фойдаланиш масалаларига ҳам тегишлидир.

 

Ҳужжат билан давлат харидларини амалга оширишда давлат маблағларидан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш устидан молиявий назоратни амалга ошириш тартиби белгиланмоқда. Эндиликда Ҳисоб палатаси коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини ўз вақтида жорий этишга ва унинг самарали фаолият кўрсатишига монелик қилаётган омилларни аниқлайди, шунингдек уларни тизимли равишда таҳлил қилиб, уларнинг натижалари бўйича ахборот киритиши белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, Қонунда Ҳисоб палатасига яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган вазифалар белгиланган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сўнгра «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Битимнинг асосий мақсади зайтун етиштириш соҳасидаги миллий ва халқаро қонунчиликни уйғунлаштириш, ахборот алмашишга кўмаклашиш, илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, зайтун меваси етиштириш ва зайтун мойи ишлаб чиқариш соҳасидаги техник ҳамкорликни ва тадқиқотларни рағбатлантиришдан иборат. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_