Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учитываются и отражаются скидки у покупателя по новому НСБУ №4 – читать на buxgalter.uzКак создать электронную доверенность и подписать ЭСФ, оформленный на ее основании – читать на buxgalter.uzСколько потерял Госбюджет Узбекистана из-за пандемии – читать на buxgalter.uzКак платить сбор за бессрочное разрешение на продажу алкоголя – читать на buxgalter.uz

Корхона почта манзили ва банкни ўзгартирган бўлса, нима қилиш зарур

11.05.2020

Читать на русском языке

Корхона почта манзили ва банк реквизитларини ўзгартирди. Ёпилмаган шартномалар бор. Бундай вазиятда нима қилиш лозим? Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ бу борада босқичма-босқич йўриқномани тайёрлади. У карантин шароитида ҳам барча зарур масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

 

– Корхонангизнинг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган бўлса, қайта рўйхатдан ўтинг. Буни ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширинг.

 

Қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектини икки хил йўл билан: ўзи келган ҳолда ва интернет орқали қайта рўйхатдан ўтказиш назарда тутилган. Давлат хизматлари агентлиги директори юзага келган эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда давлат хизматлари марказларига вақтинча бормай туришни тавсия этди.

 

Шу сабабли иккинчи вариантдан фойдаланинг. У бир нечта кетма-кет босқичда амалга оширилади. Ҳаммаси реал вақт режимида юз беради, бунга кўпи билан ярим соат вақтингиз кетади.

 

1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда – Тизим) киринг. Бунинг учун fo.birdarcha.uz  ҳаволаси орқали ўтинг.

2. ЭРИ ёки ONE ID тизими ёрдамида авторизацияланиб, сайт функционалига кириш имконини қўлга киритинг.

3. «Тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш» хизматини танлаб, белгиланган шаклда сўровнома (ариза) тузинг. Бунинг учун Тизим босқичма-босқич блокларни тўлдириш ва киритган маълумотларингизни сақлашни таклиф этади.

 

Биринчи бўлимда ташкилотингиз СТИРи ва рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилган органни кўрсатинг. Бундай қарорни фақат иштирокчилар ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ёхуд хусусий корхона мулкдори қабул қилиши мумкинлигини назарда тутинг. Кейинги сатрда иштирокчилар, акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси ёхуд ягона иштирокчи, акциядор ёки мулкдорнинг қарори расмийлаштирилган санани қайд этинг.

 

Сўнг 2-1 «Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши» бандига белги қўйиб, III «Тадбиркорлик субъектининг – юридик шахснинг янги жойлашган жойи (почта манзили)» бўлимини диққат билан тўлдиринг.

 

Фирма номи, муассислар таркиби ва устав фонди миқдори ўзгармагани сабабли IV – VI бўлимларни тўлдирмаслигингиз мумкин.

 

VII бўлимда таъсис ҳужжатлари расмийлаштирилган (умумий йиғилиш ёхуд ягона муассис томонидан тасдиқланган) саналарни кўрсатиб, 7-2 бандга керакли белгиларни қўйинг: устав – мажбурий равишда, таъсис шартномаси эса мавжуд бўлса илова қилинади (МЧЖ иштирокчилари биттадан ортиқ бўлса, таъсис шартномаси расмийлаштирилади).

 

VIII – Х бўлимларни ҳам тўлдирманг.

 

Тузилган электрон аризани қуйидаги шахсларнинг ЭРИ билан тасдиқланг:

  • ариза берувчи – мулкдор (муассис) ёки юридик шахс раҳбари. Бунда унинг Ф.И.О., СТИР ва ЖШШИР (ШЖБПҲ)ни кўрсатиш лозим;
  • ариза берувчининг вакили (масалан, юрист ёки бош бухгалтер). Бу ҳолда қўшимча равишда унинг паспорт (серияси, рақами, берилган санаси) ҳамда ваколатларни тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома) маълумотлари кўрсатилади.

 

Иловаларга келсак, – устав ва таъсис шартномаси (мавжуд бўлганда) янги таҳрирда қабул қилинади. Намунавий шакллардан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу файлларни  jpeg форматида ёки PDF форматидаги скан-нусха кўринишида бириктиришингиз мумкин. Бир жиҳатига эътибор беринг: файл ҳажми 10 Мб дан ошмаслиги керак. Ҳужжатлар: битта ҳужжат – битта файл принципи бўйича Тизимга юкланиши лозим.

 

4. Бизнесни рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган ставканинг 25%и миқдорида давлат божини тўланг. Тизим тўланиши лозим бўлган суммани автоматик равишда ҳисоблаб, инвойс тақдим этади. Тўлов тўлангач, Тизим ҳужжатларни давлат хизматлари марказининг масъул ходимига автоматик равишда йўллайди ва уларда кўрсатилган маълумотларни тегишли маълумотлар базалари билан солиштиради.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_