Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда

26.11.2018

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берди.

 

Қайд этилишича, Президентнинг 25.05.2018 йилдаги ПҚ–3741-сон қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат гербли бланкаларда амалга оширилади.

 

Ҳар битта гербли бланка учун йиғим – ЭКИҲнинг 10%и (материал эълон қилинган пайтда – 20 273 сўм) тўланади. Айирбошлаш шартномалари бўйича 2 та бланка (ҳар бир томонга биттадан), қолган шартномалар бўйича эса – фақат битта бланка керак бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, худди шу санадан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинади. Бироқ 1.01.2019 йилдан бошлаб уларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш талаб этилади (батафсил бу ерда ва бу ерда қаранг).




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум