Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНовые правила применения налоговых штрафов: что должно измениться с их введением План главбуха на октябрь 2023 года Как производить платежи при недостатке средств на счете Как организовать реализацию готовой продукции Как организовать реализацию готовой продукции Как организовать реализацию готовой продукции

МБ: биринчи чоракда 10 дан ортиқ турдаги товарлар нархи арзонлашди

02.04.2018

Марказий банк 2018 йил биринчи чорагида истеъмол товарларининг асосий турлари нархлари шарҳини эълон қилди.

 

Январь–март ойларида

  • пиёз – 46,4%,
  • тухум – 23,3%,
  • шакар – 10%,
  • картошка – 6,2%,
  • гуруч – 4,2%,
  • ўсимлик ёғи – 3,2%,
  • буғдой уни – 2,2%,
  • сабзи – 1,8%га арзонлашган.

 

Бунда гўшт нархининг ўсиши 1,1%ни ташкил этди.

 

Айрим ноозиқ-овқат товарлари нархи ҳам пасайган. Кийим-кечак – 4,9%, пойабзал – 3,8%, телевизорлар – 7,8%, чангюткичлар – 4,4% ва совуткичлар – 3,5%га арзонлашган.

 

Айирбошлаш курсининг барқарор сақланиши, шунингдек пул массаси ўсиши суръатларининг пастлиги инфляция жараёнлари тўхтатиб турилишига ва истеъмол секторидаги нархлар барқарор бўлишига замин яратди.   

 

Биринчи чоракда айирбошлаш курси 0,5%га мустаҳкамланди, ўтган йилнинг худди шу даврида у 10%га қадрсизланган эди.

 

Пул массаси умуман олганда 1%га ошди (2017 йилнинг худди шу даврида – 7,6%га). Кўриб чиқилаётган даврда муомаладаги нақд пул ҳажми 2017 йилнинг биринчи чорагидаги 21%га ошиш билан солиштирганда 6%дан ортиқ миқдорда қисқарди.