Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • МҲХС бўйича II Халқаро онлайн-конференцияда 8 мамлакатдан соҳа мутахассислари иштирок этади

МҲХС бўйича II Халқаро онлайн-конференцияда 8 мамлакатдан соҳа мутахассислари иштирок этади

17.06.2020

Читать на русском языке

24–26 июнь кунлари МҲХС бўйича II Халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтади – бу молиявий ҳисобот бозоридаги энг катта тадбир ҳисобланади. www.msfoconf.com – 8 мамлакатдан экспертларни бирлаштиришга мўлжалланган ягона майдон ҳисобланади. Хорижий инвесторлар ва йирик компаниялар билан ўзаро муносабатлар билим даражасига ва уни бозорда қўллашга боғлиқ бўлади. 20 нафар спикер, 50 000 нафар иштирокчи томонидан 3 кун мобайнида соҳадаги энг долзарб мавзулар муҳокама қилинади.

 

2021 йилдан бошлаб Президентнинг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон компаниялари мажбурий тартибда МҲХСга ўтиши лозим. Булар акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар ҳисобланадиган юридик шахслардир.

 

Мамлакатимизга инвесторларни жалб этишнинг асосий омилларидан бири – молиявий операциялар ҳамда умуман олганда, бутун фаолиятнинг очиқ-ошкоралиги кафолати сифатида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш.

 

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан МҲХСни жорий этиш фаол қўллаб-қувватланади. Яқин келажакда иш берувчиларда молиявий ҳисоботни тартибга солувчи асосий тамойилларни биладиган мутахассисларга эҳтиёж ортади.

 

Конференцияда иштирок этадиган мамлакатлар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Молдова, Литва.

 

Профессионал ҳамжамиятга қўшилинг!

 

  Конференциянинг асосий мавзулари:

 

 МҲХСни Ўзбекистонда жорий этиш

 

Спикерлар Ўзбекистон Аудиторлар палатаси Директорлар кенгаши раиси Неъматулла Каримов ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (БАМУ) Кенгаш раиси Миновар Тўлахўжаева халқаро стандартларни жорий этиш истиқболлари ва БАМУнинг МҲХС Ўзбекистонда қўлланилишига таъсири ҳақида сўзлаб берадилар.

 

 Қозоғистонда Солиқ кодекси ва МҲХСнинг ўзаро боғлиқлиги – тажриба алмашиш

 

2009 йилда Қозоғистонда МҲХСга ўтишда солиққа оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш талаб этилган эди, спикер, Қозоғистон Республикаси аудитори Эльвира Рамазанова МҲХСни билиш нафақат молиявий, балки солиқ ҳисоботини ҳам тўғри тузишга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўзлаб беради.

 

 16-сон МҲХС (IFRS) «Ижара»: стандартни қўллаш тажрибаси ва сўнгги ўзгаришлар

 

Қозоғистон ва Марказий Осиёда аудиторлик хизматлари департаменти (KPMG) директори Сергей Нездемковский стандартнинг асосий атамаларини тушунтириб беради, қўллашга оид мисолларни кўриб чиқади, шунингдек стандарт Қозоғистонда амалда қандай таъсир кўрсатганлиги ҳақида сўзлаб беради.

 

 Молиявий ҳисоботнинг тартибга солиниши, ишончлигиги, очиқ-ошкоралиги ва эълон қилиниши;

 Корпоратив ҳисобот борасидаги глобал тадқиқотлар;

  COVID-19 нинг молиявий ҳисоботга таъсири: 5 та асосий омил

– яна бошқа чиқишлар ва мастер-класслар www.msfoconf.com га жойлаштирилади.

 

Рўйхатдан ўтувчилар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда, ўринлар сони чекланган, иштирок этиш – бепул!


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах