Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Рассрочка по-новому: что изменится для торговых предприятий Спецрежим «Вход в бизнес без лицензии»: что это значит для бухгалтера Как рассчитывать НДФЛ с учетом льгот
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • «Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз

26.02.2025

Читать на русском языке

28 февраль куни биринчи Молия соҳаси мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

 

Форум дастури:

09:30–10:00 Иштирокчиларни рўйхатга олиш

10:00–10:10 Форум ташкилотчиларининг қутлови

 

 Ялпи сессия 1: Молиявий касблар ва малакаларни ривожлантириш

 

10:10–10:25 O'zLiDeP молия мутахассисларини профессионал ривожлантириш соҳасидаги сиёсати – А. А. Ҳаитов, Ўзбекистон Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари.

 

10:25–10:40 Бизнес молия мутахассисларидан нима кутмоқда: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг нуқтаи назари – Д. Р. Қурбонов, ССП бизнес-муҳитни таҳлил қилиш ва ишбилармонлик фаоллиги индексларини баҳолаш бошқармаси бошлиғи.

 

10:40–10:55 Молия мутахассисларини сертификатлаш: халқаро тажриба ва Ўзбекистон учун истиқболлар – Жанна Искенова, АССАнинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўйича ваколатхонаси раҳбари.

 

10:55–11:10 Ўзбекистонда молиявий касблар бозорини ривожлантириш тенденциялари – Михаил Перпер, ACFP раиси.

 

 Мунозара 2: Миллий малака тизими

 

11:10–11:25 Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ислоҳотлар ва уларнинг истиқболлари – О. О. Баракаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи.

 

11:25–11:40 Молия мутахассислари учун профессионал стандартлар: улар қандай бўлиши керак – Д. Ш. Султонов, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бошқарма бошлиғи.

 

11:40–11:55 Ўзбекистонда молия мутахассисларини профессионал сертификатлаш тизимини ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш – У. Б. Кобулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

 

11:55–12:10 МҲХС бўйича ҳисоботларни тайёрлашни автоматлаштириш: технологиялар молия мутахассиси касбини қандай трансформация қилади – Ш. Р. Мукумова, Venkon Group бош директори.

 

12:10–12:30 DiPNUz солиқ солиш ва ҳуқуқ бўйича диплом - миллий имтиҳонлар ва халқаро малака дастурларини интеграциялашга мисол сифатида – Т. Шалунова, ACFP ривожланиш бўйича директори.

 

12:30–13:00 Мунозара (модератор – O'zLiDeP вакили).

 

13:00–13:30 Кофе-брейк.

 

 Мунозара 3: Профессионал таълим ва ривожланиш

 

13:30–13:45 Олий таълим муассасаси дипломидан халқаро малакага: Тошкент давлат иқтисодиёт университети тажрибаси – Хуршид Худойқулов, и.ф.д., Тошкент давлат иқтисодиёт университети молия ва молиявий технологиялар кафедраси профессори.

 

13:45–14:00 Ўзбекистон учун халқаро даражадаги 10 минг нафар молиячи мутахассисни қандай тайёрлаш керак – Мўмин Ашуров, ACFP бош директори.

 

14:00–14:15 Халқаро профессионал сертификатларга кўп тилли тайёргарлик: тажриба ва натижалар – Махсума Аширметова, «ABCO» Ҳисоб ва молия бўйича халқаро академия директори.

 

 Рўйхатга олиш ҳаволаси: https://events.acfp.uz/forum-finansovyh-specialistov

 

 Вақт: 09:30–14:00

 

 Жойи: Ўзэкспомарказ

 

+ Рус ва ўзбек тилларида тўғридан-тўғри трансляция