Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Наталья Красильникова: «director.uz да ўқиганимдан кейин раҳбар билан муомала қилишим осонлашди»

Наталья Красильникова: «director.uz да ўқиганимдан кейин раҳбар билан муомала қилишим осонлашди»

17.12.2018

Читать на русском языке

Наталья Красильникова direktor.uz даги кичик ва хусусий бизнес субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув курсини тугатиб, барча дастурлардан муваффақиятли ўтганини тасдиқловчи ҳужжат – сертификат олганлардан. У norma.uz порталига берган интервьюсида қўлга киритган билимлари асқотганлиги ҳақида сўзлаб берди.  

 

– Наталья, бу сиз билан иккинчи суҳбатимиз. Биринчи марта bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими аттестатини олганингизда суҳбатлашган эдик. Ўшанда сиз bir.uz да назарда тутилган барча 9 та бухгалтер мутахассислиги бўйича аттестат олишни режалаштираётганлигингизни айтган эдингиз. Режангиз амалга ошдими?

 

– Ҳозирча ишларим кўплиги туфайли буни кейинроққа қолдирдим. Ишлаб туриб интернетда «Norma» ПРМнинг янги маҳсулоти – direktor.uz ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Қизиқиб қолдим ва шуғулланишни бошладим.

 

– Охир-оқибат курсдан ўтиб, сертификат олдингизми?

 

– Ҳа, шундай бўлди.

 

– Ҳужжатни амалда қўлладингизми? Кредит олиш учун банкка бордингизми?

 

– Гувоҳномани ҳали бевосита амалда қўллаб кўрмадим, bir.uz сертификати ва аттестати билан бирга турибди. Келгусида тадбиркорлик билан шуғулланиш режамда бор. Ҳозирча эса севимли ишим – бухгалтерлик билан машғулман.  

 

Лекин direktor.uz даги машғулотлар давомида эгаллаган билим ва кўникмаларим жуда асқотяпти. Харажатларни иқтисод қилиш ва оптималлаштириш, келгуси йилга ривожланишни режалаштириш масалалари барча корхоналар сингари биз учун ҳам долзарбдир. Илгари ихтисосликка оид жиҳатларни директорга тушунтиришда қийналардим. Баъзида у мени тушунмасди. Энди раҳбар билан муомала қилишда нафақат direktor.uz тизимида эгаллаган билимларимни, балки тизимдаги мураккаб материални тақдим этиш борасидаги ёндашувни ҳам қўллаяпман. Бу эса ўз самарасини кўрсатяпти. 

 

direktor.uz ресурси қайси жиҳати билан ёдингизда қолди?

 

– Мураккаб жараёнларнинг содда баён этилиши менга ёқди. Ўқув материали палов маркази мисолида баён этилганлиги сабабли, ҳаммаси тушунарли бўлди. Палов қандай тайёрланишини ҳамма билади, шу боис материал осон ўзлаштирилади.

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказининг барча маҳсулотлари тушунарли қилиб берилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Игорь Аипкин ўтказадиган ҚҚС бўйича тренингларни айтмайсизми? Ҳаммаси тушунарли ва содда қилиб берилади. Тренингда ажойиб тарқатма материалини олдим, унга корхонамизга доир маълумотларни киритиб, ҳисоб-китобларни олдик, бу билан корхонамизнинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегиясини яратишга муваффақ бўлдик.

 

– Келгусидаги режаларингиз қандай?

 

– Келгуси ойларда фақат ишламоқчиман. Корхонамиз ривожланишидаги мураккаб босқичдан ўтиб олайлик, кейин ўйлаб кўрарман… 

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_