Nordic Star адвокатлик бюроси ва TOPADVISOR юридик компанияси (Ўзбекистон) Ўзбекистон ҳудудида ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида юқори даражадаги юридик хизматларни кўрсатишга қаратилган стратегик ҳамкорлик ўрнатилгани ҳақида мамнуният билан маълум қилади.
Барқарор иқтисодий ўсиш ва изчил ислоҳотлар шароитида Ўзбекистон қулай инвестиция муҳитини шакллантириш орқали халқаро майдондаги ўрнини кучайтиришда давом этмоқда. Бундай шароитда Nordic Star ва TOPADVISOR саъй-ҳаракатларини бирлаштириш алоҳида аҳамият касб этади: мижозлар халқаро юридик стандартларни маҳаллий ҳуқуқий амалиётни пухта билиш билан уйғунлаштирувчи юридик ёрдамдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
«Бизнинг ҳамкорлигимиз – халқаро амалиётда экспертизани чуқурлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва маҳаллий ҳамда глобал бозорлар туташган шароитда ишлайдиган мижозлар учун аҳамиятни ошириш имкониятидир. Nordic Star билан ҳамкорлик халқаро битимлар доирасидаги тажрибамизни кенгайтиришга ёрдам беради, шунингдек, Ўзбекистондаги ишончли юридик компания сифатидаги мавқеимизни мустаҳкамлайди,» – Алексей Ниязметов, Ҳамкор, TOPADVISOR ривожланиш бўйича директори.
«Биз TOPADVISOR каби ишончли ҳамкоримиз билан Ўзбекистоннинг истиқболли бозорида ишлашни бошлаб, Nordic Star учун муҳим қадамни қўйдик. Янги ҳамкорларимиз туфайли Тошкентда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган мижозларга хизмат кўрсатадиган офисимиз очилди. TOPADVISOR’даги ҳамкасбларимиз билан узоқ вақт ишлаганимиздан сўнг, улар билан яқинлашиш ва стратегик ҳамкорлик ўрнатиш ягона тўғри қадам эканлигини англадик,» – Андрей Гусев, Nordic Star катта ҳамкори.
Реклама ҳуқуқи асосида





