Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни бўлиб ўтади

12.11.2020

Читать на русском языке

2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини 2020 йил 20 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  Улар жумласида:

  • “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги;
  • “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари  томонидан ижро этилиши ҳақидаги масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

 

Махсус иқтисодий зоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юборишнинг муҳокама қилиниши режалаштирилган.

 

РФда меҳнат фаолиятини вақтинча амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятининг амалдаги  ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.

 

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум