Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишини тўхтатиб туриш, геном ахборот ва депутатларнинг дахлсизлиги кафолатлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишини тўхтатиб туриш, геном ахборот ва депутатларнинг дахлсизлиги кафолатлари

21.10.2020

Читать на русском языке

2020 йил 14 октябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминотига йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Депутатлар «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

 

Кейинги йилларда юртимизда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Хусусан, тизимда самарадорликни таъминлаш мақсадида замонавий усул ва технологиялардан фойдаланилмоқда. ДНК маълумотлари, яъни геном ахбороти маълумотлар базаси ҳам жиноятчиликка қарши курашишда самарали восита ҳисобланади. Ушбу маълумотлар ёрдамида жиноятларни фош этишда юқори самарага эришиш мумкин.

 

Геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши фош этиш мураккаб, оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек геном ахборотининг ягона маълумотлар базаси яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топиш имконини беради.

 

Қонун лойиҳаси билан геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини ва биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби белгиланмоқда. Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

Жорий йил аввалида бошланган пандемия шароитида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-наво кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қатор қарорлар қабул қилинди. Хусусан, Президентнинг 3.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармони билан энг зарур 20 та турдаги озиқ-овқат ва санитария-гигиена маҳсулотларини мамлакатимизга 2020 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғи тўловларининг ноль ставкаси бўйича олиб киришга рухсат берилди.

 

Натижада нархлар барқарорлашди. Бироқ октябрь ойидан шакар, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка каби қатор маҳсулотларнинг нархлари кўтарилиши кузатилмоқда. Аввало бу ҳолат ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилаётган давлатларда нархлар кўтарилаётгани билан изоҳланади. Бундай ҳолларда уларнинг харид нархини тушириш учун шу турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва четдан импорт қилинишига нисбатан қўшимча имтиёз чоралари қўлланилишини талаб этади.

 

Амалдаги қонунларга мувофиқ ҚҚС бўйича солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодекси орқали жорий этилиши белгиланган. Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан «Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб парламент ҳукмига ҳавола қилинди.

 

Қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 январгача шакар, шу жумладан шакар хом ашёсини, 2021 йил 1 июлга қадар бўлган даврда эса картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, чорва молларини тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмаларини вақтинчалик ҚҚСдан озод қилиш назарда тутилмоқда. Бу куз-қиш мавсумида картошка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, мол, қўй ва парранда гўшти тақчиллигининг олдини олишга, ушбу даврда маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Сенатнинг назорат таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш механизмлари яратилади. Шунингдек Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни бевосита ёки видеоконференцалоқа шаклида эшитиш амалиёти жорий этилади.

 

Қонун лойиҳаси билан ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилади. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномасини фақат тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигининг ошишига, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратининг амалга оширилишига ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Мажлис якунларига кўра депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_