Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как определить себестоимость ТМЗ при приобретении за иностранную валюту Помощь махалле: налоговые последствия Как отразить нулевой товарооборот в квартальном отчете после перехода на НДС ЦБ разъяснил, как не потерять деньги с личной карточки

Поездга олдиндан чипта харид қилганлар учун 45%гача чегирма

29.01.2018

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жорий йилнинг январь ойидан бошлаб йўловчилар учун қўшимча имтиёзлар берилишини эълон қилди.

Энди халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарни олдиндан xарид қилиш муддатига қараб чегирмалар тақдим этилади.

 

Йўловчи купе ва маxсус вагонлар учун чиптани:

  • поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин xарид қилса - 45%;
  • поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин xарид қилса - 35% чегирмага эга бўлади.

 

Плацкарт вагонлар учун чиптани 45-31 кун олдин xарид қилганларга  35% чегирма берилади.

 

Бундан ташқари, чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 кун олдин ва ундан камроқ вақт қолганда xарид қилган йўловчилар учун чипта нархига 5% устама қўшилади.

 

Бу - муҳим. Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, гуруҳ бўлиб йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Компания сайтида чипталар xарид қилишда муаммо ёки ортиқча оворагарчиликка дуч келганлар мурожаат қилиши учун телефон рақамлари келтирилган.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.