Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) HeadHunter билан ҳамкорликда HR-мутахассислар ва раҳбарлар учун катта конференция ўтказди.
Пойтахтдаги Hilton меҳмонхонасида 14 декабрь куни ўтказилган "HRда молия" конференциясида молия мутахассисларини танлашнинг асосий мезонлари, Ўзбекистон меҳнат бозори, ACFPнинг иш берувчилар учун фойдаси ва ўқитишга қилинган инвестициялар қайтишини қандай кузатиш мумкинлиги масалаларига эътибор қаратилди.
Конференция спикерларидан бири – Михаил Перпер, ACFP раиси, 1994 йилдан буён "Солиқ ва божхона хабарлари" газетасининг бош муҳаррири.
Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) – ACCA томонидан тан олинган ва халқаро касбий ва ахлоқий стандартларни маҳаллий тажрибага жорий этиш учун соҳа етакчиларини бирлаштирган янги жамоат ташкилоти.
Михаил Перпернинг маърузаси – "ACFP Ўзбекистон иш берувчиларига қандай фойдали бўлиши мумкин" мавзусида бўлди.
ACFP биринчи навбатда Ўзбекистон молиячиларининг янги авлодини касбий жиҳатдан шакллантиради. Уюшма мутахассислари халқаро талабларга мувофиқ, шу жумладан ACCA билан биргаликда малака дастурларини тузади.
ACFPнинг асосий ютуқларидан бири – қуйидаги фанлардан имтиҳонларни ўтказишдир:
- Молиявий ва бошқарув ҳисоби;
- Молиявий менежмент ва аудит;
- Ўзбекистон солиқлари ва ҳуқуқи – рус ва ўзбек тилларида.
Ўз маърузасининг якунида Михаил Перпер Ўзбекистон молия мутахассислари уюшмаси халқаро ва маҳаллий компаниялар, шунингдек ўқув марказлари билан ҳамкорликка очиқ эканлигини таъкидлади (ACFP фаолияти ҳақидаги батафсил тақдимотни бу ерда юклаб олиш мумкин).
Конференцияда "Headhunter" компаниясининг мижозлар билан ишлаш бўйича етакчи менежерлари Арайлим Рахметова ва Юлия Роденкова тақдим этишди.
"Headhunter" ихтисосликни танлаш мумкин бўлган касбий соҳаларнинг кенг каталогини таклиф қилади. Компания сайтининг қулай ва оддий интерфейси танланган минтақадаги долзарб ва сифатли таклифлар рўйхатини осонгина олиш имконини беради. База 21 128 компаниядан маълумот тақдим этади, 1 114 828 резюме ва 9 799 вакансияни ўз ичига олади.
"Молия мутахассисларини танлаш мезонлари" – конференция спикери Жанна Искенова шу мавзу устида тўхталди. У – Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўйича АССА ваколатхонаси раҳбари. Унинг бошқарув соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибаси бор, шундан 9 йили ACCAда.
Дипломли бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси бизнинг ўқувчиларимизга яхши таниш. Унинг мақсади – иқтисодиётнинг барча соҳалари учун зарур бўлган профессионал бухгалтерларни тайёрлашда жаҳон етакчисига айланиш.
Конференцияда Жанна Искенова молия мутахассислари учун асосий компетенциялар ҳақида, шунингдек ACCA ва ACFP биргаликда ташкил этадиган имтиҳонларни топширишда курс тингловчилари қандай афзалликларга эга бўлиши ҳақида гапириб берди (тақдимот – бу ерда).
Конференцияда Profi Training таълим платформаси асосчиси, сертификатланган мураббий, коуч, БМТТД методологи ва ЕТТБ ментори Татьяна Шалунова ҳам сўзга чиқди.
Тадбир давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
- Ўзбекистон меҳнат бозорига умумий назар ва иш берувчи брендини илгари суриш воситалари;
- Халқаро уюшмалар билан ҳамкорлик орқали иш берувчи брендини кучайтириш;
- HR самарадорлигини молия нуқтаи назаридан баҳолаш.
Конференция банклар, савдо, фармацевтика, ишлаб чиқариш ва бошқа бизнес йўналишлари вакиллари бўлган 120 дан ортиқ компания вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP)
Сайт: https://acfp.uz/about





