Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўз вақтида ва тезкор тарқатиш масалалари

Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўз вақтида ва тезкор тарқатиш масалалари

24.07.2017

Адлия вазирлиги ташаббуси билан манфаатдор ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳамкорлигида “Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида тезкор тарқатиш, шунингдек Миллий базага жойлаштириш масалалари” мавзусида Адлия вазирлиги биносида ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш фаолиятига тўхталиб ўтилди.

 

Президентининг 2011 йил 23 августдаги 1602-сон қарорига асосан, адлия вазири раислигида Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарларидан иборат Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тузилган эди.

 

Давлат раҳбарининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг асосий вазифалари  белгиланди.  Хусусан:

 

- ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;

- аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланилишини таъминлаш, ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар Кенгашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди.

 

Жорий йилнинг ўтган даврида 457 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, уларда қарийб 9 миллион нафарга яқин киши қатнашди.

 

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида уч босқичли “Ҳуқуқ билимдонлари – 2017” республика танловининг туман (шаҳар), вилоят босқичлари ўтказилиб, 47 865 нафар 8-9-синф ўқувчилари қамраб олинди.

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун эса “Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик-танловининг 1 – 3 босқичлари ўтказилиб, 80 160 нафар ўқувчи иштирок этди.

 

“Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг биринчи босқичи олий таълим  муассасалари факультетлари ўртасида, иккинчи (саралаш) босқичи 18 та гуруҳ ўртасида, учинчи (минтақавий) босқичи 5 та гуруҳ ўртасида ўтказилиб, якуний республика босқичи ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

 

1 июнь куни пойтахтдаги Ғафур Ғулом боғида Меҳрибонлик уйларининг минг нафар тарбияланувчилари учун “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бу борадаги адабиётлар, плакат ва буклетлар намойиш этилиб, кўргазмали семинар ташкил этилди.

 

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда.

 

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ҳудудлардаги бу борадаги фаолият таҳлил қилиниб, умумлаштирилди. Умумлаштириш якунларига кўра, соҳада ўз ечимини кутаётган камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берилди.

 

Маъруф УСМАНОВ