Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Шахсни ушлашда видеоёзувга тушириш жорий этилади, дориларни импорт қилиш соддалаштирилади

Шахсни ушлашда видеоёзувга тушириш жорий этилади, дориларни импорт қилиш соддалаштирилади

02.04.2020

Читать на русском языке

30 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар ва концептуал асосда биринчи ўқишда қабул қилдилар.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва судлар зиммасига гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари қўллагани ҳақида уларнинг оила аъзолари ёхуд бошқа яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш мажбурияти юкланди.

 

Шунингдек эндиликда шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқлкарининг тушунтириш, ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш, шунингдек ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини видеоёзувга олиш мажбурийлиги белгилаб қўйилди. Шахсни ушлаш жараёнида видеоёзув қўлланилмаган тақдирда, давлат органи ходими ушланган шахсни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган биносига олиб келганидан сўнг, унга ҳуқуқларини видеоёзувга қайд қилган ҳолда тушунтириш шартлигига оид қоидалар назарда тутилмоқда.

 

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат Президентнинг 7.09.2019 йилдаги «Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4440-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат юртимизда эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган тақдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхисида қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тезроқ олиб келинишида муаммолар бўлаётгани амалдаги тартиботларнинг бекор қилинишига қаратилган. 10 йилдан буён амал қилиб келаётган тартибга биноан муайян янги дори воситаларини Ўзбекистонга олиш келиш ва реализация қилиш учун жуда мураккаб келишув-синов жараёнидан ўтиши талаб этилади. Эндиликда юртимизда эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган тақдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси учун қўлланиладиган дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб кирилади.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши кам учрайдиган касалликларни даволаш ва уларнинг ташхисида қўлланиладиган орфан тиббий буюмлари, ўта хавфли касалликлар профилактикаси учун дори воситалари ҳам эпидемиологик фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда, соғлиқни сақлаш тизимини юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхис дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўз вақтида таъминланишининг имкониятини оширади.

 

Депутатлар томонидан «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси рад этилди. Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган ушбу ҳужжат 2020 йил 28 февралда бўлиб ўтган Сенатнинг 2-ялпи йиғилиши кун тартибига киритилган эди. Ушбу йиғилишда сенаторлар қонуннинг қўшимча ишлаб чиқилиши лозимлигини таъкидлаган ҳолда уни рад этган эдилар. 

 

Депутатлар қонун ташаббускорлари иштирокисиз унинг концепциясига ўзгартириш киритиш қанчалик тўғри бўлишига эътибор қаратдилар. Лойиҳада кўплаб масалалар қайта кўриб чиқилиши, камчиликлар бартараф этилиши лозимлиги юқори палатанинг хулосасида келтирилган. Қўшимчалар киритилиши натижасида қонуннинг концептуал асоси ва структурасига ўзгартириш киритилиши мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_