Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как учесть поступление ТМЗ по договору товарного займа Земельный налог при платных услугах ННО Сырье взаймыНовые типы ЭСФ: что важно не упустить бухгалтеру

Штатдан ташқари ходим билан меҳнат шартномасини тузиш мумкинми

30.09.2020

Читать на русском языке

Штатдан ташқари ходимни меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиш мумкинми ёки у фақат ФҲХ шартнома бўйича ишлаши керакми?

 

Меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА штатда бўлмаган шахсларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

 

- Мазкур саволга жавоб бериш учун меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома ўртасидаги фарқни тушуниб олиш зарур.

 

Меҳнат шартномаси - ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Бунда ижрочи тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ички меҳнат тартибига бўйсуниши шарт.  Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.

 

Шахс штатга киритилганидан эътиборан, айнан – у билан меҳнат шартномаси тузилгандан, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган, ишга қўйилгандан кейин ташкилот ходимига айланади. Бинобарин, штатдаги ходимлар деганда ташкилот меҳнат шартномаси тузган ходимлар тушунилади .

 

“Штатдан ташқари ходим” тушунчаси қонунчиликда мавжуд эмас. Амалиётда бундай шахсларни муайян ишни бажариш ёки муайян хизматлар кўрсатиш учун ёллашади. Шу боис улар билан меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома (пудрат, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) тузилади.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома (ФҲШ) – бу иккита ёки бир нечта шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувидир. ФҲШ:

  • жисмоний шахслар ўртасида;
  • юридик шахслар ўртасида;
  • жисмоний шахс (шахслар) ва юридик шахс (шахслар) ўртасида тузилади.

 

ФҲШ Фуқаролик кодексига мувофиқ тузилади, унинг шартлари амалдаги фуқаролик қонунчилигига зид бўлмаслиги керак.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

edinniy.sentr@mail.ru :

2020-09-30 19:52:10

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_