Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие платежи должен сделать бухгалтер НОУ при получении лицензии на оказание образовательных услуг – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzГлавбух уходит в отпуск без проблем: генеральный план подготовки – читайте на buxgalter.uz

Терминал ва НКМни қайта созлаш: муқобил йўли бўлмаган вариант

18.12.2018

Читать на русском языке

2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтаётган тадбиркорлар чекларда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун терминал ва НКМни қайта созлаш масаласини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишда давом этмоқдалар. Бошқа фикр-мулоҳазалар қатори, хорижий тажрибанинг юзаки таҳлилига асосланган хато фикрларнинг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз.

 

«Терминал ва НКМ чекларида ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми» номли мақоламизга берилган яна бир шарҳ ушбу материални тайёрлашимизга сабабчи бўлди. Ўқувчимизнинг айтишича, унинг компаниясидаги ходимлар ва шахсан ўзи хорижга кўп чиқиб, ҳисобот учун чекларни сақлаб қўядилар. У Россияда, кўпгина бошқа мамлакатларда бўлганидек, терминал чекларида ҚҚС кўрсатилмаслигига эътибор қаратган. Ушбу ахборот товарлар ва хизматлар рўйхати ҳам қайд этиладиган бошқа чекларда акс эттирилади. Маҳаллий йирик супермаркетлар ҳам худди шу тажрибани қўллайдилар. Ўқувчимиз барча дўконлар чекларда ҚҚС кўрсатиладиган жиҳозларни (уларни принтерлар деб атаган) сотиб олишларини таклиф этган. Унинг фикрича, бу тадбиркорларни умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтиш муносабати билан НКМ ва терминалларни қайта созлаш заруратидан халос қилган бўларди.   

 

Ўқувчимиз савдо ускуналари қандай ишлашини билмаслиги мурожаатидан кўриниб турибди. Ушбу материалда унга ва шунга ўхшаш муаммога тўқнаш келган барчага масаланинг техник жиҳатларини очиб беришга қарор қилдик. Бизга бунда «Savdoelektronika» ШК ижрочи директори Владимир Гибель ёрдам берди.  

 

Принтерлар эмас, тўлақонли НКМ

 

Келинг, ҳаммасини ўз номи билан атаймиз. Ўқувчимиз принтер деб атаган жиҳозлар – назорат-касса машиналари ёки уларнинг таркибига кирадиган жиҳозлар.

 

Шу ўринда саволга жавоб бериб ўтамиз: назорат-касса машинаси ёки терминалнинг таркибий қисми бўлмаган принтердан кассада фойдаланиб бўладими? Жавоби аниқ – йўқ. Бугунги кунда интернетда ҳар қандай матн қайд этилган чекни чиқариб бера оладиган дастурларни топиш қийин эмас. Лекин, шу бир парча қоғоз ҳужжат деб тан олинадими? Биронта мамлакатда ҳеч қачон бунга йўл қўйилмайди. Сабаби чек – уни босиб чиқарган жиҳоз ёрдамида бажарилган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги ахборот қайд этилган ҳужжат. 

 

Касса аппаратлари аввалбошдан сотилаётган бирликни тавсифлашга асос бўладиган ҳар хил позициялардаги товарлар ва хизматлар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган бўлади. Булар – упаковка тури, вазни, қиймати, тўланадиган солиқлар ва ҳ.к. Тегишинча, уларнинг чеклари савдо шохобчасида қонунчилик талабларига кўра савдо-сотиқнинг ҳисоби юритилишига асос бўладиган позициялар ҳақидаги ахборотни акс эттиради.

 

Терминаллар назорат-касса машиналаридан анча кейин пайдо бўлган. Банк пластик карталари ёрдамида нақд пулсиз ҳисоблашиш технологиялари ривожланиши бунга туртки бўлган. Ушбу жиҳозларнинг асосий вазифаси – товарлар ва хизматлар ҳақи банк пластик картаси ёрдамида тўланганда харидор ва сотувчи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш. Ушбу жиҳоз чеки мазкур ахборотни акс эттиради.

 

Ушбу ахборот чекларда нотўғри кўрсатилмаслиги учун Давлат солиқ қўмитаси, Ягона процессинг маркази ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиҳозларнинг бут сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари керак. Шу сабабли ушбу жиҳозларнинг «ичига» ва дастурий таъминотига фақат тор доирадаги мутахассислар кира олади.

 

НКМ ва терминал вазифаси, тузилиши, конструкторлик ечимлари ва дастурий таъминоти бўйича бир хил жиҳозлар эмаслигини назардан қочирмаслик муҳим. Уларнинг ҳар бири ўзи мўлжалланган тартиб-таомилга оид ахборотнинг ишончлилигини таъминлай олади.

 

Шу билан бирга техник жиҳатдан олганда терминал ва НКМни бир-бирига улаш мумкин, бунда терминал орқали банк пластик картаси ёрдамида тўлов ўтказилганда назорат-касса машинасининг битта чеки чиқади. Яъни транзакция ўтказилганда терминалнинг ўзи тўлов муваффақиятли ўтгани ҳақидаги ахборотни НКМга узатади. Ушбу технология жаҳонда анча кенг миқёсда қўлланилади, сабаби қоғозни тежаш, олди-сотди битимини ҳужжатли расмийлаштириш жараёнини мақбуллаштириш, истеъмолчи, тадбиркор ва давлат фискал органларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимояланишини таъминлаш имконини беради.

 

Айтилганларга хулоса ясаб, ўқувчимиз муносиб мисол сифатида баён этган ҳолларда чекларни босиб чиқарадиган қилиб созланган оддий принтерлар ҳақида эмас, балки турли модификациядаги ҳақиқий назорат-касса машиналари ҳақида сўз бораётганини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Хорижда кўпинча улар терминалларга уланган бўлади. Бу банк картаси ёрдамида амалга оширилган харидни битта чек – назорат-касса машинаси чекини бериб расмийлаштириш имконини беради.

 

Қачон НКМ чеки берилиши шарт

 

Аксарият мамлакатларда бундай техник ечим – энг мақбул вариант, сабаби уларнинг қонунчилигида тўлов шаклидан (пластик карта ёрдамида ёки нақд пулда) қатъи назар назорат-касса машинаси чекини бериш зарурлиги белгиланган.

 

Мисол учун, Россияда бундай тартиб 22.05.2003 йилдаги «Нақд пуллик ҳисоб-китобларни ва (ёки) тўлов карталаридан фойдаланиб ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисида»ги 54-ФҚ-сон Федерал қонун, РФ Марказий банки томонидан 24.12.2004 йилда 266-П-сон билан тасдиқланган Тўлов карталари эмиссияси ва улардан фойдаланиб амалга ошириладиган операциялар тўғрисидаги низом ва бошқа ҳужжатлар билан белгиланган.

 

Бу ўқувчимиз ўз мурожаатида айнан назорат-касса машиналари ва уларнинг чекларини назарда тутаётганига ишонч ҳосил қилишимизга имкон беради.

 

Бизда қандай?

 

Мамлакатимизда эса вазият ўзгача. Қонунчиликда харидор банк пластик картаси ёрдамида харид ҳақини тўлаганда сотувчининг назорат-касса машинаси чекини бериш мажбурияти белгиланмаган. Қонун ҳужжатларидан келиб чиқишича, бундай ҳолларда терминал чеки берилишининг ўзи етарли.

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг қўлланилиши кўриб чиқилган Солиқ кодексининг 222-моддасида терминал ва назорат-касса машиналари чеклари вергулдан кейин, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик имконияти ҳақида сўз борганда тилга олинган.

 

Бундан ташқари, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. Ушбу нормадан ҳам келиб чиқишича, агар тўлов пластик карта ёрдамида амалга оширилса, айрим ҳолларда бўлса ҳам, терминал чекининг ўзи етарли бўлади.

 

Амалда йирик дўконларда иккита чек: бири – терминалники, бошқаси эса – назорат-касса машинасиникини беришларини айтиб ўтмоқчимиз. Ўқувчимизнинг шарҳида бундай ҳолатлар ҳам тилга олиб ўтилган.

 

Хулоса

 

Бинобарин, харидор билан ўзаро ҳисоб-китоб қилаётганда пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи НКМ ёки терминал ҳисобланмаган жиҳоздан фойдаланишнинг имкони йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтаётган барча тадбиркорларнинг савдо шохобчаларида қўлланиладиган терминаллар ва назорат-касса машиналари Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ янги йил кечаси кириб келиши биланоқ ҚҚСни акс эттириши керак.

 

Таҳририятдан. Тадбиркорлик субъектлари умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ва ҚҚС тўлашга ўтиши муносабати билан назорат-касса машиналари ва терминалларни қайта созлаш борасида жиддийроқ муаммолар бор, улар ҳақида олдинги мақолаларда бу ерда ва бу ерда сўз юритган эдик. Барча тадбиркорлар солиқ солишнинг янги тизимига муаммосиз ўта олишлари учун Давлат солиқ қўмитаси жиҳозни қайта созлаш жараёнини тартибга солиши керак. Шу пайтга қадар унга доир ҳужжат чиқарилмаган.

 

Бизнесга жиҳозни қайта созлаш учун вақт бериш зарур. Мисол учун, Россияда 2019 йил 1 январдан ҚҚС ставкаси 18%дан 20%га ошмоқда. Тадбиркорларга биринчи чорак давомида жиҳозни қайта созлаш имконияти берилди. Яъни дастлабки уч ой мобайнида жиҳозлари «эскича» ишласа, улар қонунбузар ҳисобланмайдилар ва жавобгарликка тортилмайдилар.

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_