Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Умиджон Отамирзаев: «Вir.uz тақдим этаётган имкониятни қўлдан бой бериб бўлмайди»

21.11.2018

Читать на русском языке

Наманганлик Умиджон Отамирзаев бош бухгалтер бўлиб ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларни bir.uz тизимидан олишни режалаштирмоқда. У ўз шаҳрида яратилган барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида.

 

– Умиджон, bir.uz тизимида ўқув тести, синов имтиҳони ва аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтдингиз. Таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

 

– Икки йил аввал шундай имконият бўлганда, айни муддао бўлар эди. Ўшанда илк бор ишга жойлашиб, касбий тайёргарликдан ўтмоқчи бўлиб юргандим. Шаҳримизда бухгалтерия ҳисоби бўйича курсларни излаб, ўзимга мосини топа олмагандим. Шу сабабли иш жойининг ўзида ўқишимга тўғри келган.

 

Терига қайта ишлов бериш ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси бўлган хорижий капитал иштирокидаги «NAFIS-CHARM» МЧЖга ишга кириб, тажрибали бош бухгалтер Марина Александровна Вишневскаянинг қўлида иш ўргандим. У ўз ишининг устаси бўлибгина қолмай, ажойиб мураббий ҳам экан. Менга касб сирларини ўргатди.

 

Вir.uz тизимида ўқув тести, синов имтиҳони ва аттестация имтиҳонидан ўтишни айнан Марина Александровна тавсия қилди. Ростини айтсам, ишим тиғиз бўлгани сабабли ўқишни бошлаганимда унча қизиқиш билдирмадим, чунки иш учун зарур билим ва кўникмаларга эга эдим.

 

– Ўқишга қарор қилганингизга ачинмадингизми?

 

– Тез орада ўқишга иштиёқ пайдо бўлди. Биринчи дарсдаёқ менда қизиқиш уйғота билдилар. Аттестация имтиҳонига икки кун қолганда бухгалтер-кассирлар учун бутун курс ва синов имтиҳонидан ўтдим. Сўнг аттестация имтиҳонини бамайлихотир топширдим.

 

Вir.uz билан бошловчи бухгалтердан кучли, ўз ишини пухта биладиган мутахассис даражасига чиқишга қарор қилдим. Бугунги кунда бундай мутахассислар айниқса минтақаларда озчиликни ташкил этади.

 

– Демак, bir.uz тизимида ўқишни давом эттирмоқчисиз?

 

– Ҳа, 7 та ихтисослик бўйича таълим олиб, бош бухгалтер аттестати соҳибига айланмоқчиман. Ҳозир бухгалтер-кассир ихтисослиги бўйича биринчи аттестатни олдим.

 

Рўйхатдан ўтиб, ҳисоб-китоб бухгалтери ихтисослиги бўйича ўқув тестидан ўтиш имконига эга бўлдим. Ишимни бироз эпақага солгач, шуғулланишга киришаман. Наманганда 22 декабрда ўтказиладиган имтиҳонга тайёргарлик кўришим керак.

 

Бундай имкониятни қўлдан бой бериб бўлмайди! Зеро bir.uz тизимининг масофадан туриб ўтказиладиган курси мамлакатимиздаги етакчи олий таълим муассасалари – Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ўқитувчилари иштирокида ишлаб чиқилган. Имтиҳон олишга Тошкентдан мутахассислар келади. Ҳаммаси ўз шаҳримизда, иш ва оиладан ажралмай уюштирилгани ҳам қулайлик яратади.

 

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_