Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Йил бошидан буён 623 нафар судланган шахс афв этилди, 590 нафар шахс судлар томонидан оқланди

Йил бошидан буён 623 нафар судланган шахс афв этилди, 590 нафар шахс судлар томонидан оқланди

11.12.2018

Читать на русском языке

 

Конституция куни муносабати билан Президент қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақда давлат раҳбари мамлакат Асосий қонунининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида айтиб ўтди.  

 

Эслатиб ўтамиз, бу жорий йилда афв этишга доир қабул қилинган учинчи ҳужжат бўлди. Биринчи ҳужжат Рамазон ҳайити арафасида (226 фуқаро афв этилган), иккинчиси – Мустақиллик куни арафасида (261 фуқаро афв этилган) қабул қилинган. Шу тариқа, давлат раҳбари йил бошидан буён 623 нафар кишини афв этди.  

 

Маълумот учун: афв этиш тартиб-таомиллари бу ерда келтирилган. Афв этишнинг амнистиядан асосий фарқлари – бу ерда.  

 

Президент жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги ижобий динамикани қайд этиб ўтди. Кейинги йилларда судлар мустақиллигини таъминлашга доир кўрилган чоралар натижасида 1 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги учун тугатилган. 590 нафар шахс оқланган (2016 йилда – бор-йўғи 28 та, 2017 йилда – 263 та бўлган), 5 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.

 

Жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди. Жазони ўтаётган 3 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

 

Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди. Суд-тергов фаолиятида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, сарсону овора бўлиш ва ортиқча сарф-харажатга йўл қўймаслик мақсадида “электрон жиноят иши” ва “масофадан туриб сўроқ қилиш” тизимлари жорий этилди.

 

Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. Натижада умумий жиноятчиликни 36 фоизга камайтиришга эришилди, 3 205 та маҳаллада эса (умумий соннинг 35 фоиздан зиёди) биронта ҳам жиноят содир этилмади.

 

Давлат раҳбари маърузасининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах