Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бизнинг шарҳлар

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 декабрь куни бўлиб ўтади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 декабрь куни бўлиб ўтади

Кун тартибига 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала, шунингдек бир қатор қонун лойиҳалари киритилмоқда

2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди

2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобини ишлаб чиқди

Компаньоннинг ишончлилигини қандай аниқлаш мумкин

Компаньоннинг ишончлилигини қандай аниқлаш мумкин

Давлат хизматлари агентлиги махсус интернет-платформани ишга туширди, унинг ёрдамида бўлажак амалий ҳамкорга оид маълумотларни текшириш, унинг ишончли эканини аниқлаш мумкин, дея хабар беради «Народное слово» газетаси

Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатишга аризани уйда туриб бериш мумкин

Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатишга аризани уйда туриб бериш мумкин

ЯИДХПда электр энергияси, табиий газ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ва ечишга ариза юбориш бўйича янги хизматлар ишга туширилди

Темур Жўрабеков: «Техник жиҳатдан онлайн НКМни пилот даражасида жорий этишга ҳамма нарса тайёр»

Темур Жўрабеков: «Техник жиҳатдан онлайн НКМни пилот даражасида жорий этишга ҳамма нарса тайёр»

Тошкентда еттита вазирлик ва идора вакиллари иштирокида онлайн назорат-касса машиналари тизими тест режимида ишга туширилди. У технология пилот лойиҳани бошлаш учун тайёрлигини кўрсатди. Мамлакатимиз қачон онлайн НКМга ўтади? «Norma» портали мухбири Олег Гаевой шу саволга жавоб излаб «Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖга йўл олди

Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Фуқаролик ва маъмурий судлар томонидан ишларни апелляция ва кассация тартибида, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга тааллуқли бўлган қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суднинг Ахборот хизмати хабар берди

1 январдан ҚҚС жорий этилиши сабабли нархни 20%га ошириш керакми?

1 январдан ҚҚС жорий этилиши сабабли нархни 20%га ошириш керакми?

Norma экспертлар – солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар, бош бухгалтерлар ўртасида сўров ўтказди. Улар турли хил тавсия бердилар, бироқ бир масалада фикрлари якдил – нархларни ўзгартиришдан аввал ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Эҳтимол, бозорда кўпроқ улушга эга бўлиш ва кўпроқ пул ишлаш учун нархларни оширган эмас, балки туширган фойдалироқдир

Асал Орзиева: «bir.uz билан ишдан ажралмаган ҳолда иккинчи касбни эгаллаяпман»

Асал Орзиева: «bir.uz билан ишдан ажралмаган ҳолда иккинчи касбни эгаллаяпман»

Намангандаги «Нафис Чарм» МЧЖ кадрлар бўлими инспектори Асал Орзиева бухгалтерлик касбини ўзлаштирмоқда. Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида «I тоифали бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топшириши у эришган дастлабки натижа бўлди

1 декабрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар

1 декабрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар

Қурилиш, божхона назорати, ташқи реклама, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб амал қилувчи асосий ҳуқуқий янгиликлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз

Парламент қуйи палатасида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Парламент қуйи палатасида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 30 ноябрь куни депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Яқин 3 йилдаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди

Яқин 3 йилдаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди

29 ноябрда Тошкентда «2019–2021 йиллардаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари йўл харитаси» тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вазирликлар ва идоралар, энг йирик компаниялар раҳбарлари, етакчи маҳаллий мутахассислар, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтлари ва консалтинг муассасаларининг вакиллари иштирок этди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга аъзо бўлди

Миграция бўйича халқаро ташкилот кенгаши Ўзбекистоннинг МХТга аъзо бўлиш учун берган аризасини маъқуллади. Мамлакат ташкилотнинг 173-аъзоси бўлди

Олтин ва кумуш тангаларнинг нархлари белгиланди

Олтин ва кумуш тангаларнинг нархлари белгиланди

Марказий банк 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангаларини сотувга қўйди. Ҳар бирининг оғирлиги – 31,1 грамм (1 троя унцияси). Металларнинг асиллик даражаси – 999,9 (батафсил тавсифига қаранг)

Газ ҳисоблагичини ечиш ва ўрнатишга аризалар онлайн қабул қилинади

Газ ҳисоблагичини ечиш ва ўрнатишга аризалар онлайн қабул қилинади

Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш учун мутахассисларни уйдан чиқмай туриб чақирса бўлади. ЯИДХП орқали ариза юбориш мумкин

Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди

Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди

https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ҳақда хабар берди

Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади

Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади

Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Аввалги йиллардан фарқли равишда ушбу ҳужжат келгуси уч йиллик давр учун, яъни 2021 йилгача ишлаб чиқилган

Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди

Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди

«Тошиссиққуввати» ДУК иссиқ сув ва иситиш хизмати нархлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Янги тарифлар 2018 йил 8 декабрдан кучга киради

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда

Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берди

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади

Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги

Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратирилган, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, валютанинг ноқонуний обороти учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда қурилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар