Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

2018 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар кўзда тутилган

29.06.2017

«Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳамда «NORMAл» газеталар обуначилари (шу жумладан, «Электрон газета» ДТ) йил мобайнида бир қатор бонусларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади.

 

Биз ўз мижозларимиз учун 5 та ноёб ва фойдали бўлган бонусларни тайёрлаб қўйдик. Уларнинг орасидан биттасини танлашнинг ҳожати йўқ. Мижозлар ва обуначилар уларнинг барчасига бирваракайига эга бўлишлари мумкин. Бонуслар шартнома ёки обунани 12 ойдан кам бўлмаган муддатга1 расмийлаштирган мижозларга мўлжалланган.

 

1. «Жавоб берамиз маълумот хизматининг маслаҳатлари

 

 

Шартнома ёки обунанинг амал қилиш муддати мобайнида Маълумот хизмати экспертлари бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва ҳуқуқий масалалар бўйича чекланмаган миқдорда тушунтиришлар, тавсиялар беришга тайёр

 - оnline, vopros.norma.uz2 портали орқали;

 - бевосита мулоқот телефон рақами орқали (0-371) 200-00-59;

 - дастурий маҳсулотлар интерфейсидан (DVD-версиялар ва "Божхона калькулятори" маҳсулотидан ташқари) ёки газеталар обуначилари учун «Электрон газета» интерфейсидан.

 

Маълумотлар хизматига мурожаат этиш ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкинлиги ҳақида бу ердан билиб олиш мумкин.

 

 

2. «NORMA» профессионал ривожланиш марказида ўқиш

 

Иккита семинарда бепул иштирок этиш мумкин. Аммо бунда бир нарсани таъкидлаш керакки, бир ташкилот учун бонусли семинарлар сони иккитадан кўп бўлиши мумкин. Бу сотиб олинган дастурий  маҳсулотларнинг сони (ва/ёки газеталар комплекти)га боғлиқ. Биринчи маҳсулот (ва/ёки газеталар комплекти) учун мижоз иккита бонусли семинарга эга бўлади, ҳар бир кейинги маҳсулот (ва/ёки газета) учун яна биттадан бепул семинарга келиш ҳуқуқини олади. Бунда агар Компания мижози бир вақтнинг ўзида газеталарнинг йиллик комплектига обуна бўлган бўлса ва АҚТ фойдаланувчиси бўлса, унинг бонуслари қўшилади. Яъни, у 4 та бепул семинарда иштирок этиши мумкин.

 

Қолган барча семинар ва курсларда 50%ли чегирма билан ўқиш мумкин. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ва обуначилар вебинарларда чекланмаган миқдорда иштирок этишлари мумкин. «NORMA» ПРМнинг тадбирлари жадвали билан бу ерда танишиш мумкин.

 

 

3. Онлайн-газета ва Электрон газетадан фойдаланиш имконияти

 

Онлайн-газета босма нашрларимизнинг интернет-версияси ҳисобланади. Ундан фойдаланиш имконияти фақат «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» (интернет орқали янгиланадиган версияси) фойдаланувчилари ва газеталар учун йиллик шартнома тузган обуначиларга таыдим этилади. Онлайн-газета сервисидан Интернетга уланган ҳар қандай қурилма ёрдамида фойдаланиш мумкин. Мазкур йўриқнома ёрдамида хизматдан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш тартиботи билан танишасиз.

 

«Электрон газета» дастурий таъминот бўлиб, у фойдаланувчининг компьютерига ўрнатилади. Ундан фақат сайтимиздан юклаб олинган ўрнатиладиган файлнинг демо-версияси активация қилинган компьютерда фойдаланиш мумкин. Газеталарнинг босма вариантига обуна бўлганларга «Электрон газета»ни олиш учун 50%ли чегирма амал қилади.

 

4. «NORMAл» дисконт карта бўйича чегирмалар

 

Дисконт картага эга бўлиш асосий қисми Тошкент шаҳрида жойлашган 500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида чегирмаларга эга бўлиш имконини беради. Дисконт дастури ҳамкорлари каталоги билан «Город скидок» лойиҳасининг сайтида мобиль иловани юклаб олиб ўрнатган ҳолда, ҳамда 326-08-86 телефонига қўнғироқ қилиб танишиш мумкин.

 

Дисконт карта календарь йил мобайнида амал қилади ва шартноманинг амал қилиш муддатига боғлиқ эмас.

 

 5. «Пойтахт» радиостанцияси эфирида табриклаш

 

Ушбу бонус компания раҳбари, бош бухгалтер ёки бошқа ходимни «Пойтахт» радиоси орқали ўзбек тилида (FM 103,5) ёки рус тилида (FM 107,2)  туғилган куни билан табриклаш имконини беради. Газеталар обуначилари учун қўшимча равишда «top» реклама журналида ҳамкасби учун табрикни жойлаштириш имкони ҳам мавжуд.

 

***

 

Барча бонуслар шартнома/обуна даври муддати мобайнида амал қилади.

 

Ҳар бир бонус ҳақидаги батафсил маълумотларни компаниянгизга хизмат кўрсатувчи сервер-менежердан ёки 200-00-90 телефони орқали «Norma» дастурий маҳсулотларига хизмат кўрсатиш гуруҳига, шунингдек, обуна бўлими – 200-00-30 га мурожаат этиш орқали билиб олиш мумкин. 

______________________

1 Газета обуначилари учун кўрсатиб ўтилган бонуслар фақатгина нашрларнинг босма комплектига 165, 172, 186 индекслари орқали йиллик обунани расмийлаштирган ва/ёки «Электрон газета»ни бир йилга сотиб олганларга тақдим этилади (http://e-gazeta.norma.uz/subscribe га қаранг).

 

2 Газеталарнинг йиллик комплектига обуна бўлганлар (электрон ва қоғоз версияси) ва дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари сайтда рўйхатдан ўтиш ва обуначи/фойдаланувчи мақомини тасдиқлаш (рўйхатдан ўтиш рақами/pin кодни сайтдаги логин ва паролга боғлаш) шарти билан «Онлайн-газета»нинг тўлиқ версиясини ўқишлари ва «Жавоб берамиз!»  хизматининг ёзма маслаҳатларини олишлари мумкин бўлади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах