Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил сентябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил сентябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

29.09.2015

 

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси; энг кам ставка – 8,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).



●● Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган). 1 сентябрдан ЭКИҲ 130 240 сўмни ташкил қилди (Президентнинг 26.18.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 065 600 сўмни (118 400 х 9) ташкил қилади.



●●●● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).



●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).



●●●●●● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган ­(ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).


 

Солиқ
солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 065 600 сўмгача

 

0 фоиз

 

1 065 601 сўмдан
5 328 000 сўмгача (5 х 1 065 600)

 

1 065 600 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

5 328 001 сўмдан 10 656 000 сўмгача (10 х 1 065 600)

 

362 304 сўм +
5 328 600 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

10 656 001 сўм ва ундан юқори

 

1 268 064 сўм + 10 656 000 сўмдан ортиқ сумманинг
23 фоизи

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ



1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида унинг иш ҳақи ойига 115 000 сўмни, йил бошидан – 920 000 сўмни, сентябрь ойида 126 500 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун ялпи даромад 1 046 500 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 126 500) ташкил қилди.


Жисмоний шахснинг 1 065 600 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 046 500 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади. Ходиманинг иш ҳақи ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам эканлиги сабабли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

 

Унинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 855 сўмга (126 500 х 7%) тенг.

 

Улар ушланганидан кейин ходимага:

126 500 – 8 855 = 117 645 сўм тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ январь–август ойларида ойига 500 000 сўмни, сентябрь ойи учун 550 000 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун ялпи даромад 4 550 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 1 065 601 сўмдан 5 328 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(4 550 000 – 1 065 600) х 8,5% = 3 484 400 х 8,5% = 296 174 сўмга тенг.

 

Январь–август ойларида 259 488 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

296 174 – 259 488 = 36 686 сўмга тенг.

 

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисобланади. У:

(4 550 000 – 1 065 600) х 1% = 3 484 400 х 1% = 34 844 сўмни ташкил этади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 30 528 сўм ўтказилган. Сентябрь ойида ажратмалар 4 316 сўмни (34 844 – 30 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 550 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

 

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланадиган ҳақ ойига 700 000 сўмни, сентябрь ойидан 770 000 сўмни ташкил қилади. Январь-сентябрь ойлари учун ялпи даромад 6 370 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

 

(6 370 000 – 5 328 000) х 17% = 1 042 000 х 17% = 177 140 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–сентябрь ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

362 304 + 177 140 = 539 444 сўм.

 

Январь–август ойларида 468 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

539 444 – 468 928 = 70 516 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(6 370 000 – 1 065 600) х 1% = 5 304 400 х 1% = 53 044 сўмни ташкил этади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 46 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 6 516 сўмни (53 044 – 46 528) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга:

70 516 – 6 516 = 64 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

770 000 х 7% = 53 900 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

770 000 – 70 516 – 53 900 = 645 584 сўм иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь ойи учун 1 320 000 сўмни ташкил қилади. Январь-сентябрь ойлари учун ялпи даромад 10 920 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000) ташкил қилди. 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

 

(10 920 000 – 10 656 000) х 23% = 264 000 х 23% = 60 720 сўм.

 

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 268 064 + 60 720 = 1 328 784 сўм.

 

Январь–август ойларида 1 156 608 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

1 328 784 – 1 156 608 = 172 176 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(10 920 000 – 1 065 600) х 1% = 9 854 400 х 1% = 98 544 сўмни ташкил қилади.

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 86 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 12 016 сўмни (98 544 – 86 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

172 176 – 12 016 = 160 160 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

1 320 000 – 172 176 – 92 400 = 1 055 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА




5-ВАЗИЯТ.  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби



 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнингq (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь ойидан 1 320 000 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун 10 920 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000) ташкил қилди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

 

10 920 000 – (118 400 х 9) х 4 = 10 920 000 – 4 262 400 = 6 657 600 сўм.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(6 657 600 – 5 328 000) х 17% = 1 329 600 х 17% = 226 032 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь–сентябрь ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

362 304 + 226 032 = 588 336 сўм.

 

Январь–август ойларида 504 832 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

588 336 – 504 832 = 83 504 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(6 657 600 – 1 065 600) х 1% = 5 592 000 х 1% = 55 920 сўмни ташкил этади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 48 640 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 7 280 сўмни (55 920 – 48 640) ташкил қилади.

Бюджетга:

83 504 – 7 280 = 76 224 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

1 320 000 – 83 504 – 92 400 = 1 144 096 сўм иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ.  Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби



 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўраq бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь ойидан 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь–сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 359 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 359 200 – 5 328 000) х 17% = 2 031 200 х 17% = 345 304 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–сентябрь ойлари учун:

362 304 + 345 304 = 707 608 сўм солиқни ҳисоблаб чиқарамиз.

 

Январь–август ойларида 618 392 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ:

707 608 – 618 392 = 89 216 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(7 359 200 – 1 065 600) х 1% = 6 293 600 х 1% = 62 936 сўмни ташкил этади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 55 320 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (62 936 – 55 320) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби



 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўраq бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь ойидан 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 7 569 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 569 600 – 5 328 000) х 17% = 2 241 600 х 17% = 381 072 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь–сентябрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

362 304 + 381 072 = 743 376 сўм.

 

Январь–август ойларида 654 160 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ:

743 376 – 654 160 = 89 216 сўмга тенг.

 

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(7 569 600 – 1 065 600) х 1% = 6 504 000 х 1% = 65 040 сўмга тенг.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 57 424 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (65 040 – 57 424) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ.  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби



Қуйидагиларга мувофиқ:

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандигаq мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандигаq кўра, юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмигаq мувофиқ, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 9 = 4 262 400 сўм) чегирилади.

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 900 000 сўмдан, сентябрь ойида 990 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 10 590 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000) ташкил қилди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

10 590 000 – 1 420 800 – 710 400 – 4 262 400 = 4 196 400 сўм.

 

Жисмоний шахснинг 1 065 601 сўмдан 5 328 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(4 196 400 – 1 065 600) х 8,5% = 3 130 800 х 8,5% = 266 118 сўмга тенг.

 

Январь–август ойларида 232 288 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

266 118 – 232 288 = 33 830 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(4 196 400 – 1 065 600) х 1% = 3 130 800 х 1% = 31 308 сўмни ташкил этади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 27 328 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 3 980 сўмни (31 308 – 27 328) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

33 830 – 3 980 = 29 850 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

990 000 – 33 830 – 69 300 = 886 870 сўм олади.

 

 

9-ВАЗИЯТ.  Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби



 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўраq фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

 

Ходимнинг январь-август ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, сентябрь ойидан 1 450 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан ялпи даромад – 9 450 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 450 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади. Январь ойидан июнь ойигача ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолинади. Сентябрь ойида ходим ўғлининг 2015-2016 ўқув йилги ўқиши ҳақининг ярмини – 2 500 000 сўмни тўлаш учун ариза топширди. Маблағлар сентябрь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар ходимнинг даромадларидан ҳар ойда 370 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.


Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 630 000 сўмга (650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 825 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(6 725 000 – 5 328 000) х 17% = 1 397 000 х 17% = 237 490 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-сентябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

362 304 + 237 490 = 599 794 сўм.

 

Январь-август ойларида 519 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

599 794 – 519 928 = 79 866 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(6 725 000 – 1 065 600) х 1% = 5 659 400 х 1% = 56 594 сўмни ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 49 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 7 066 сўмни (56 594 – 49 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

79 866 – 7 066 = 72 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 450 000 х 7% = 101 500 сўмга тенг.

 

Ходимга:

1 450 000 – 625 000 – 79 866 – 101 500 = 643 634 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

10-ВАЗИЯТ.  Ипотека ва истеъмол кредитларини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби



 СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқq ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди ва мебель сотиб олиш учун банкдан истеъмол кредитини олди. Унинг январь-сентябрь ойларидаги ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 1 500 000 сўмни, сентябрь ойида – 1 650 000 сўмни ташкил қилди. Сентябрь ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳамда истеъмол кредитини сўндириш учун 75 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.


Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 13 150 000 сўмни (1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 650 000 – 500 000) ташкил қилади.

 

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(13 150 000 – 10 656 000) х 23% = 2 494 000 х 23% = 573 620 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-сентябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

1 268 064 + 573 620 = 1 841 684 сўм.

 

Январь-август ойларида 1 708 608 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

1 841 684 – 1 708 608 = 133 076 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(13 150 000 – 1 065 600) х 1% = 12 084 400 х 1% = 120 844 сўмни ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 110 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 10 316 сўмни (120 844 – 110 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

133 076 – 10 316 = 122 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 650 000 х 7% = 115 500 сўмга тенг.

 

Ходимга:

1 650 000 – 500 000 – 75 000 – 133 076 – 115 500 = 826 424 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР



11-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби



 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқаq юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

 

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёкиq бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми).

 

Жисмоний шахс ихтиёрий равишда декларация топширишга ҳақли. Мазкур вазиятда солиқ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ортиқча тўланган ЖШДС суммасини унга қайтаришлари керак. Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

 

а) Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан, сентябрь ойида 600 000 сўмдан иш ҳақи ҳисобланган. Унга йил бошидан буён 5 000 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000) Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.


5 000 000 сўм 5 328 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 1 065 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(5 000 000 – 1 065 600) х 8,5% = 3 934 400 х 8,5% = 334 424 сўмга тенг.

 

Январь–август ойларида 293 488 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ:

334 424 – 293 488 = 40 936 сўмга тенг.

 

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(5 000 000 – 1 065 600) х 1% = 3 934 400 х 1% = 39 344 сўм.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 34 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 4 816 сўмни (39 344 – 34 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

40 936 – 4 816 = 36 120 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари сентябрь ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

 

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходимга:

600 000 – 40 936 – 42 000 = 517 064 сўм иш ҳақи тўланади.

 

б) Ўриндош ходимга январь–август ойларида тўланган иш ҳақи ойига 550 000 сўмни, сентябрь ойида 600 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан унга 5 000 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.


Ўриндошнинг даромади 5 328 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (1 065 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

5 000 000 х 23% = 1 150 000 сўмга тенг.

 

Январь–август ойларида 1 012 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 150 000 – 1 012 000) ташкил этади.

 

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–сентябрь ойларида уларнинг суммаси:

5 000 000 х 1% = 50 000 сўмни ташкил қилади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 44 000 сўм ўтказилган. Сентябрь ойи учун унга 6 000 сўм (50 000 – 44 000) ўтказилади.

 

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

 

Суғурта бадаллари август ойидаги жами иш ҳақидан ажратилади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

 

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


 Жисмоний шахсларнинг турар жойниq ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

 

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижараq тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинадиq (Кодекснинг 181-моддаси).

 

 Ижарага беришдан олинган даромадларq меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди, шу боис улардан суғурта бадаллари тўланмайди (Кодекснинг 306-моддаси).


 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходимq ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 500 000 сўмни, сентябрь ойидан 550 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан буён унга 4 550 000 сўм (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000) тўланган. У Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.


Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Унинг энг кам суммаси – 180 000 сўм (3 000 х 60) ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 4 550 000 сўм 5 328 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 065 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 1 065 601 сўмдан 4 550 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 550 000 – 1 065 600) х 8,5% = 3 484 400 х 8,5% = 296 174 сўм.

 

Январь–август ойларида 259 488 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

296 174 – 259 488 = 36 686 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(4 550 000 – 1 065 600) х 1% = 3 484 400 х 1% = 34 844 сўмни ташкил қилади.

 

Январь–август ойларида ШЖБПҲга 30 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (34 844 – 30 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

36 686 – 4 316 + 68 000 = 100 370 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

 

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

550 000 + 800 000 – 36 686 – 68 000 – 38 500 = 1 206 814 сўм тўланади.

 


13-ВАЗИЯТ.  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби



 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандигаq мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

 

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга январь-август ойларида ойлик иш ҳақи 700 000 сўмдан, сентябрь ойида 770 000 сўм тўланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 5 670 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

5 670 000 – 300 000 х 8 = 3 270 000 сўм.

 

Февраль–сентябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 3 270 000 сўм 5 328 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 065 600 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 270 000 – 1 065 600) х 8,5% = 2 204 400 х 8,5% = 187 374 сўм.

 

Февраль–август ойларида 157 488 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ:

187 374 – 157 488 = 29 886 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(3 270 000 – 1 065 600) х 1% = 2 204 400 х 1% = 22 044 сўм.

 

Август ойида ШЖБПҲга 18 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 3 516 сўмни (22 044 – 18 528) ташкил қилади.

Бюджетга:

29 886 – 3 516 = 26 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Ходимнинг жами иш ҳақига (770 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

770 000 х 7% = 53 900 сўм.

 

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга:

770 000 – 29 886 – 53 900 – 300 000 = 386 214 сўм тўланади.

 


14-ВАЗИЯТ.  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 

 Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнингq иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги иш ҳақи миқдори 900 000 сўмни, сентябрь ойидан 990 000 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 190 000 сўмни (900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.


17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 190 000 – 5 328 000) х 17% = 2 862 000 х 17% = 486 540 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-сентябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

362 304 + 486 540 = 848 844 сўм.

 

Январь-август ойларида 740 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси:

848 844 – 740 928 = 107 916 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 190 000 – 1 065 600) х 1% = 7 124 400 х 1% = 71 244 сўмни ташкил этади.

 

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 62 528 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 8 716 сўмни (71 244 – 62 528) ташкил қилади.

 

Сентябрь ойи учун бюджетга:

107 916 – 8 716 = 99 200 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмга тенг.

 

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(990 000 – 107 916 – 69 300) х 25% = 812 784 х 25% = 203 196 сўм.

 

Ходим қўлига:

990 000 – 107 916 – 69 300 – 203 196 = 609 588 сўм иш ҳақи олади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида, июль ойи учун 21.07.2015 йилдаги 30 (1094)-сонида, август ойи учун 01.09.2015 йилдаги 35 (1099)-сонида чоп этилган.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах