Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

26.01.2016

 

2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейинПҚ-2455-сон Қарор).

 

 

Январь ойида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 130 240 сўмни ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 

 

2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

 

2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

130 240 сўмгача

 

0%

 

130 241 сўмдан  651 200 сўмгача (5 х 130 240)

 

130 240 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

651 201 сўмдан 1 302 400 сўмгача (10 х 130 240)

 

39 072 сўм + 651 200 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

1 302 401 сўм ва ундан юқори

 

149 776 сўм + 1 302 400 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 


Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь ойида у 130 000 сўм иш ҳақи олди.

 

Жисмоний шахснинг 130 240 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб–китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага:

130 000 – 9 750 = 120 250 сўм тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь ойида 550 000 сўм иш ҳақи тўланган.

 

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(550 000 – 130 240) х 7,5% = 31 482 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(550 000 – 130 240) х 1% = 4 197,6 сўмни ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга:

31 482 – 4 197,6 = 27 284,4 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

550 000 х 7,5% = 41 250 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

550 000 – 31 482 – 41 250 = 477 268 сўм тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ.Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 800 000 сўм ҳақ тўланган.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

39 072 + (800 000 – 651 200) х 17% = 64 368 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(800 000 – 130 240) х 1% = 6 697,6 сўмни ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга:

64 368 – 6 697,6 = 57 670,4 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 64 368 – 60 000 = 675 632 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 


Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 400 000 сўм ҳақ тўланган.

 

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

149 776 + (1 400 000 – 1 302 400) х 23% = 172 224 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 400 000 – 130 240) х 1% = 12 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:

172 224 – 12 697,6 = 159 526,4 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 400 000 х 7,5% = 105 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 400 000 – 172 224 – 105 000 = 1 122 776 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 400 000 сўм ҳақ тўланган.

 

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:

1 400 000 – 130 240 х 4 = 879 040 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

39 072 + (879 040 – 651 200) х 17% = 77 804,8 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(879 040 – 130 240) х 1% = 7 488 сўмни ташкил этади.

Бюджетга:

77 804,8 – 7 488 = 70 316,8 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 400 000 х 7,5% = 105 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 400 000 – 77 804,8 – 105 000 = 1 217 195,2 сўм иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 950 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган.

 

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. Айнан вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 130 240 х 12 = 1 562 880 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

1 187 120 сўмга (950 000 + 1 800 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

39 072 + (1 187 120 – 651 200) х 17% = 130 178,4 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 187 120 – 130 240) х 1% = 10 568,8 сўмни ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга:

130 178,4 – 10 568,8 = 119 609,6 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

950 000 х 7,5% = 71 250 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

950 000 + 1 800 000 – 130 178,4 – 71 250 = 2 548 571,6 сўм олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 000 000 сўм ҳақ тўланган. Унга
1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди.

 

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади:

130 240 х 6 = 781 440 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 1 518 560 сўмга (1 000 000 + 1 300 000 – 781 440) тенг.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

149 776 + (1 518 560 – 1 302 400) х 23% = 199 492,8 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 518 560 – 130 240) х 1% = 13 883,2 сўмга тенг.

Бюджетга:

199 492,8 – 13 883,2 = 185 609,6 сўм ЖШДС ўтказилади.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 199 492,8 – 75 000 = 725 507,2 сўм иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (130 240 х 4 = 520 960 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

1 000 000 – 520 960 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 734 720 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

39 072 + (734 720 – 651 200) х 17% = 53 270,4 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(734 720 – 130 240) х 1% = 6 044,8 сўмни ташкил этади.

Бюджетга:

53 270,4 – 6 044,8 = 47 225,6 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 + 1 700 000 – 53 270,4 – 75 000 = 2 571 729,6 сўм олади.

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ўриндош ходимга январь ойида 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

 

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Унинг январь ойида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(600 000 – 130 240) х 7,5% = 35 232 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(600 000 – 130 240) х 1% = 4 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:

35 232 – 4 697,6 = 30 534,4 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим:

600 000 – 35 232 – 45 000 = 519 768 сўм иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 600 000 сўм тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 8,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(600 000 – 130 240) х 7,5% = 35 232 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(600 000 – 130 240) х 1% = 4 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:

35 232 – 4 697,6 = 30 534,4 сўм ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000 = 1 259 768 сўм тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

_______________________________________  

* Декабрь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 22.12.2015 йилдаги 51 (1115)-сонида