Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2017 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2017 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

27.02.2017

.

     2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ­ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).

 

     Январь-февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 299 550 сўмни (149 775 х 2) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).

 

●●     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодексининг ­186-моддаси 1-қисми).

 

●●●     2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).

 

●●●●     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

●●●●●     2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

299 550 сўмгача

 

0%

 

299 551 сўмдан 1 497 750 сўмгача (5 х 299 550)

299 550 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

1 497 751 сўмдан 2 995 500 сўмгача (10 х 299 550)

89 865 сўм + 1 497 750 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

2 995 501 сўм ва ундан юқори

 

344 482,5 сўм + 2 995 500 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–февраль ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 260 000 сўмни (130 000 х 2) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 299 550 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (260 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 – 10 400) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь–февраль ойларида ойига 630 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 1 260 000 сўмни (630 000 х 2) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(1 260 000 – 299 550) х 7,5% = 72 033,75 сўмга тенг.

Январь ойида 36 016,88 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 36 016,87 сўмга (72 033,75 – 36 016,88) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 604,5 сўмни ((1 260 000 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 802,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 4 802,25 сўмни (9 604,5 – 4 802,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 31 214,62 сўм (36 016,87 – 4 802,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 50 400 сўмни (630 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 543 583,13 сўм (630 000 – 36 016,87 – 50 400) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 1 840 000 сўмни (920 000 х 2) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

89 865 + (1 840 000 – 1 497 750) х 17% = 148 047,5 сўм.

Январь ойида 74 023,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 74 023,75 сўмга (148 047,5 – 74 023,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 15 404,5 сўмни ((1 840 000 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 702,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 7 702,25 сўмни (15 404,5 – 7 702,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 66 321,5 сўм (74 023,75 – 7 702,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 73 600 сўмни (920 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 772 376,25 сўм (920 000 – 74 023,75 – 73 600) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 3 220 000 сўмни (1 610 000 х 2) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–февраль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

344 482,5 + (3 220 000 – 2 995 500) х 23% = 396 117,5 сўм.

Январь ойида 198 058,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 198 058,75 сўмга (396 117,5 – 198 058,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 29 204,5 сўмга ((3 220 000 – 229 550) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 14 602,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 14 602,25 сўмни (29 204,5 – 14 602,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 – 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 – 198 058,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 3 220 000 сўмни (1 610 000 х 2) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 220 000 – 299 550 х 4 = 2 021 800 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

89 865 + (2 021 800 – 1 497 750) х 17% = 178 953,5 сўм.

Январь ойида 89 476,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (178 953,5 – 89 476,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 17 222,5 сўмни ((2 021 800 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 8 611,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (17 222,5 – 8 611,25) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 4 200 000 сўмни (1 100 000 х 2 + 2 000 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 2 402 700 сўмга (4 200 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

89 865 + (2 402 700 – 1 497 750) х 17% = 243 706,5 сўм.

Январь ойида 139 082,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (243 706,5 – 139 082,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 21 031,5 сўмни ((2 402 700 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 11 529,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 9 502,25 сўмни (21 031,5 – 11 529,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмни (1 100 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 907 376,25 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 3 700 000 сўмни (1 150 000 х 2 + 1 400 000) ташкил қилади.

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 2 801 350 сўмга (3 700 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

89 865 + (2 801 350 – 1 497 750) х 17% = 311 477 сўм.

Январь ойида 207 569,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 103 907,75 сўмга (311 477 – 207 569,25) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 25 018 сўмга ((2 801 350 – 299 550) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 15 015,75 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 10 002,25 сўмни (25 018 – 15 015,75) ташкил қилади.

Бюджетга 93 905,5 сўм (103 907,75 – 10 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 954 092,25 сўм (1 150 000 – 103 907,75 – 92 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–февраль ойларида ойига 1 150 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 300 000 сўмни (1 150 000 х 2 + 2 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (299 550 х 4 = 1 198 200 сўм) чиқариб ташланади;

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 300 000 – 1 198 200 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 1 405 850 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

ЖШДС (1 405 850 – 299 550) х 7,5% = 82 972,25 сўмга тенг.

Январь ойида 62 965,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 20 007 сўмга (82 972,25 – 62 965,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 11 063 сўмни ((1 405 850 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 051,75 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 4 011,25 сўмни (11 063 – 7 051,75) ташкил қилади.

Бюджетга 15 995,75 сўм (20 007 – 4 011,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 037 993 сўм (1 150 000 – 20 007 – 92 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–февраль ойларида ойига 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 1 380 000 сўмни (690 000 х 2) ташкил қилади.

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–февраль ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

ЖШДС (1 380 000 – 299 550) х 7,5% = 81 033,75 сўмга тенг.

Январь ойида 40 516,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 40 516,87 сўмга (81 033,75 – 40 516,88) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 804,5 сўмга ((1 380 000 – 299 550) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 402,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (10 804,5 – 5 402,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 35 114,62 сўм (40 516,87 – 5 402,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 594 283,13 сўм (690 000 – 40 516,87 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 2 995 500 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–февраль ойлари учун ЖШДС суммаси 317 400 сўмга (1 380 000 х 23%) тенг.

Январь ойида 158 700 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (317 400 – 158 700) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–февраль ойларида уларнинг суммаси 13 800 сўмни (1 380 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 900 сўм ўтказилган, февраль ойи учун 6 900 сўм (13 800 – 6 900) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 476 100 сўм (690 000 – 158 700 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 1 380 000 сўмни (690 000 х 2) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон Қарорга 26-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-февраль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(1 380 000 – 299 550) х 7,5% = 81 033,75 сўм.

Январь ойида 40 516,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 40 516,87 сўмга (81 033,75 – 40 516,88) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 804,5 сўмга ((1 380 000 – 299 550) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 402,25 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (10 804,5 – 5 402,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 35 114,62 сўм солиқ (40 516,87 – 5 402,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 426 783,13 сўм иш ҳақи (690 000 + 900 000 – 40 516,87 – 67 500 – 55 200) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни ташкил қилди, йил бошидан даромад 2 200 000 сўмни (1 100 000 х 2) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

89 865 + (2 200 000 – 1 497 750) х 17% = 209 247,5 сўм.

Январь ойида 104 623,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (209 247,5 – 104 623,75) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 19 004,5 сўмни ((2 200 000 –299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 9 502,25 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 9 502,25 сўмни (19 004,5 – 9 502,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмга (1 100 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) х 25% = 226 844,06 сўм.

Ходим қўлига 680 532,19 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000 – 226 844,06) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Февраль ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 800 000 сўм маош белгиланди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(800 000 – 299 550) х 7,5% = 37 533,75 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 5 004,5 сўмни ((800 000 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Февраль ойи учун бюджетга 32 529,25 сўм (37 533,75 – 5 004,5) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмга (800 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 698 466,25 сўм (800 000 – 37 533,75 – 64 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 2 400 000 сўмни (1 200 000 х 2) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

● ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 400 000 – 400 000 = 2 000 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

89 865 + (2 000 000 – 1 497 750) х 17% = 175 247,5 сўм.

Январь ойида 121 623,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 53 623,75 сўмга (175 247,5 – 121 623,75) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 17 004,5 сўмни ((2 000 000 – 299 550) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 10 502,25 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (17 004,5 – 10 502,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 2 400 000 сўмни ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

● Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 000 000 сўмни (2 400 000 – 400 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

89 865 + (2 000 000 – 1 497 750) х 17% = 175 247,5 сўм.

Январь ойида 121 623,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 сўмни (175 247,5 – 121 623,75) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 17 004,5 сўмни ((2 000 000 – 299 550) х 1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 10 502,25 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (17 004,5 – 10 502,25) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмни (1 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

15-ВАЗИЯТ  Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 300 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 2 600 000 сўмни (1 300 000 х 2) ташкил этди. Унинг аризасига биноан февраль ойида корхона ўз ходими ўғлининг ўқишига 2016–2017 ўқув йили учун 3 000 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма февраль ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушланади.

● Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 500 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 100 000 сўмни (2 600 000 – 500 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

89 865 + (2 100 000 – 1 497 750) х 17% = 192 247,5 сўм.

Январь ойида 138 623,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 сўмни (192 247,5 – 138 623,75) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 18 004,5 сўмни ((2 100 000 – 299 550) х 1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 11 502,25 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (18 004,5 – 11 502,25) ташкил қилади.

Бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқлар, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 642 376,25 сўм (1 300 000 – 53 623,75 – 104 000 – 500 000) тўланади.

 

16-ВАЗИЯТ Даромадлар ҳисоблаб ёзиладиган даврда ишдан бўшаган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

2017 йилнинг февраль ойида корхона раҳбарининг қарорига биноан 2016 йилда ишлаган штатдаги ходимларга 2016 йилдаги фаолият якунлари бўйича бонуслар тўланди.

Ҳар бир ходимга 5 200 000 сўмдан мукофот пули берилди.

1 январдан ишдан бўшаган ва у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ходим бухгалтерияга унинг даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган. Унга 2016 йилда тўланган даромадлардан Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорини чегириш тарзидаги имтиёзни қўллаган ҳолда солиқ ушлаб қолинган. Имтиёзга эга ходимнинг ишдан бўшагандан кейин унга тўланган даромадларига мазкур имтиёз қўлланилмайди.

● Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга ЖШДС Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 7-қисми).

● Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан ЖШДСнинг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига 30 кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва февраль ойи учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

344 482,5 + (5 200 000 – 2 995 500) х 23% = 851 517,5 сўм.

Февраль ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 49 004,5 сўмни ((5 200 000 – 299 550) х 1%) ташкил қилади.

Бюджетга февраль ойи учун 802 513 сўм (851 517,5 – 49 004,5) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 416 000 сўмни (5 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Ишдан бўшаган ходимга 3 932 482,5 сўм (5 200 000 – 851 517,5 – 416 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.


_______________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида чоп этилган.