Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если неправильно отразили выручку по терминалу за март–июнь 2020 года – читать на buxgalter.uz Повышенные ставки налогов на имущество и землю не применяются до конца года – читать на buxgalter.uz Не хочу быть главбухом. Могут ли заставить? – читать на buxgalter.uz Что учесть при переходе на электронные договоры – читать на buxgalter.uzКогда не совпадают показатели в расчетах НДС и налога на прибыль – читать на buxgalter.uzКак продавать за электронные деньги – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2018 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

29.03.2018

     2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

 

     Январь-март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 516 720 сўмни (172 240 х 3) ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).

 

     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

 

     2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

 

     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

    2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

516 720 сўмгача

0%

516 721 сўмдан 2 583 600 сўмгача

(5 х 516 720)

516 720 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

2 583 601 сўмдан 5 167 200 сўмгача

(10 х 516 720)

155 016 сўм + 2 583 600 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

5 167 201 сўм ва ундан юқори

581 310 сўм + 5 167 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–март ойларида у ойига 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 450 000 сўмни (150 000 х 3) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 516 720 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (450 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–март ойларида ойига 720 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад 2 160 000 сўмни (720 000 х 3) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(2 160 000 – 516 720) х 7,5% = 123 246 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 82 164 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (123 246 – 82 164) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 32 865,6 сўмни ((2 160 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 21 910,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (32 865,6 – 21 910,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 3 150 000 сўмни (1 050 000 х 3) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

155 016 + (3 150 000 – 2 583 600) х 16,5% = 248 472 сўм.

Январь-февраль ойларида 165 648 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (248 472 – 165 648) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 52 665,6 сўмни ((3 150 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 35 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (52 665,6 – 35 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 550 000 сўмни (1 850 000 х 3) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

581 310 + (5 550 000 – 5 167 200) х 22,5% = 667 440 сўм.

Январь-февраль ойларида 444 960 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 222 480 сўмга (667 440 – 444 960) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 100 665,6 сўмга ((5 550 000 – 516 720) х 2%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 67 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 33 555,2 сўмни (100 665,6 – 67 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 188 924,8 сўм (222 480 – 33 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 479 520 сўм (1 850 000 – 222 480 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 550 000 сўмни (1 850 000 х 3) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

5 550 000 – 516 720 х 4 = 3 483 120 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

155 016 + (3 483 120 – 2 583 600) х 16,5% = 303 436,8 сўм.

Январь-февраль ойларида 202 291,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 101 145,6 сўмга (303 436,8 – 202 291,2) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 59 328 сўмни ((3 483 120 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 39 552 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 19 776 сўмни (59 328 – 39 552) ташкил қилади.

Бюджетга 81 369,6 сўм (101 145,6 – 19 776) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 600 854,4 сўм (1 850 000 – 101 145,6 – 148 800) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ  Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 265 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 995 000 сўмни (1 265 000 х 3 + 2 200 000 +) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 3 928 120 сўмга (5 995 000 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

155 016 + (3 928 120 – 2 583 600) х 16,5% = 376 861,8 сўм.

Январь-февраль ойларида 258 562,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 118 299 сўмга (376 861,8 – 258 562,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 68 228 сўмни ((3 928 120 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 46 372,8 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 21 855,2 сўмни (68 228 – 46 372,8) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 96 443,8 сўм (118 299 – 21 855,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 045 501 сўм (1 265 000 – 118 299 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ  Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 700 000 сўмни (1 300 000 х 3 + 1 800 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 4 666 560 сўмга (5 700 000 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

155 016 + (4 666 560 – 2 583 600) х 16,5% = 498 704,4 сўм.

Январь-февраль ойларида 374 630,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 124 074 сўмга (498 704,4 – 374 630,4) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 82 996,8 сўмга ((4 666 560 – 516 720) х 2%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 60 441,6 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 22 555,2 сўмни (82 996,8 – 60 441,6) ташкил қилади.

Бюджетга 101 518,8 сўм (124 074 – 22 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 071 926 сўм (1 300 000 – 124 074 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–март ойларида ойига 1 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 7 700 000 сўмни (1 300 000 х 3 + 2 300 000 + 1 500 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (516 720 х 4 = 2 066 880 сўм) чиқариб ташланади;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 900 000 – 2 066 880 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 2 532 800 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 532 800 – 516 720) х 7,5% = 151 206 сўм.

Январь-февраль ойларида 136 238,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 14 967,6 сўмга (151 206 – 136 238,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 40 321,6 сўмни ((2 532 800 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 31 545,6 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 8 776 сўмни (40 321,6 – 31 545,6) ташкил қилади.

Бюджетга 6 191,6 сўм (14 967,6 – 8 776) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 181 032,4 сўм (1 300 000 – 14 967,6 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–март ойларида ойига 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 2 400 000 сўмни (800 000 х 3) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–март ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(2 400 000 – 516 720) х 7,5% = 141 246 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 94 164 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 47 082 сўмга (141 246 – 94 164) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 665,6 сўмга ((2 400 000 – 516 720) х 2%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 25 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 12 555,2 сўмни (37 665,6 – 25 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 5 167 210 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–март ойлари учун ЖШДС суммаси 540 000 сўмга (2 400 000 х 22,5%) тенг.

Январь-февраль ойларида 360 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойида унинг суммаси 180 000 сўмни (540 000 – 360 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–март ойларида уларнинг суммаси 48 000 сўмни (2 400 000 х 2%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 32 000 сўм ўтказилган, март ойи учун 16 000 сўм (48 000 – 32 000) ўтказилади.

Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(2 550 000 – 516 720) х 7,5% = 152 496 сўм.

Январь-февраль ойларида 101 664 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (152 496 – 101 664) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 40 665,6 сўмга ((2 550 000 – 516 720) х 2%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 27 110,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (40 665,6 – 27 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм иш ҳақи (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 3 600 000 сўмни (1 200 000 х 3) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 600 000 – 500 000 = 3 100 000 сўм.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

155 016 + (3 100 000 – 2 583 600) х 16,5% = 240 222 сўм.

Январь-февраль ойларида 215 148 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 25 074 сўмга (240 222 – 215 148) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 51 665,6 сўмни ((3 100 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 41 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 10 555,2 сўмни (51 665,6 – 41 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 41 110,4 сўм (51 665,6 – 10 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 552 334,4 сўм (1 200 000 – 500 000 – 51 665,6 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ  Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 400 000 – 516 720) х 7,5% = 66 246 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 17 665,6 сўмни ((1 400 000 – 516 720) х 2%) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга 48 580,4 сўм (66 246 – 17 665,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 112 000 сўмга (1 400 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 221 754 сўм (1 400 000 – 66 246 – 112 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ  Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-март ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 4 500 000 сўмни (1 500 000 х 3) ташкил қилади. Март ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 000 000 сўмни (4 500 000 – 500 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва солиқни ҳисоблаймиз:

155 016 + (4 000 000 – 2 583 600) х 16,5% = 388 722 сўм.

Январь-февраль ойларида 314 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (388 722 – 314 148) сўмни ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 665,6 сўмни ((4 000 000 – 516 720) х 2%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 53 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (69 665,6 – 53 110,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмни (1 500 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва кредитни сўндириш учун ушланмалар чегирилганидан кейин ходим 805 426 сўм (1 500 000 – 500 000 – 74 574 – 120 000) иш ҳақи олади.

 

14-ВАЗИЯТ  Олий ўқув юртида ходим фарзандининг ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 600 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 4 800 000 сўмни (1 600 000 х 3) ташкил этди. Унинг аризасига биноан март ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2017–2018 ўқув йили учун 3 500 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма март ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 600 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 200 000 сўмни (4 800 000 – 600 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

155 016 + (4 200 000 – 2 583 600) х 16,5% = 421 772 сўм.

Январь-февраль ойларида 347 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (421 722 – 347 148) сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 73 665,6 сўмни ((4 200 000 – 516 720) х 2%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 65 110,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 8 555,2 сўмни (71 665,6 – 65 110,4) ташкил қилади.

Бюджетга 65 110,4 сўм (73 665,6 – 8 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 000 сўмни (1 600 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 797 426 сўм (1 600 000 – 74 574 – 128 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади.

 

15-ВАЗИЯТ  Илгари бошқа корхонада ишлаган янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 600 000 сўм маош белгиланди. У аввалги иш жойидан маълумотнома ва СТИРни бухгалтерияга тақдим этмаган.

Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 186-моддаси 5-қисми). Маълумотнома ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ва СТИР тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

Шунга асосланиб март ойида янги ишга қабул қилинган ходимнинг 600 000 сўмлик даромадига энг юқори ставкада солиқ солинади:

600 000 х 22,5% = 135 000 сўм.

Март ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қуйидагига тенг бўлади:

600 000 х 2%) = 12 000 сўм.

Бюджетга ўтказиладиган сумма қуйидагича ҳисобланади:

135 000 – 12 000 = 123 000 сўм.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари қуйидаги суммани ташкил қилади:

600 000 х 8% = 48 000 сўм.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга 417 000 сўм (600 000 – 135 000 – 48 000) тўланади.

 

16-ВАЗИЯТ  Даромадлар ҳисоблаб ёзиладиган вақтда ишдан бўшаб кетган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Корхона 2018 йилнинг март ойида ишлаб чиқариш цехининг ходимларига 2017 йилги молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича мукофот тўлади. 2017 йилда тўлиқ ишлаганлар 1 500 000 сўмдан олишди.

Раҳбариятнинг қарорига кўра 1 500 000 сўмлик мукофот 2017 йилда 12 ой тўлиқ ишлаган ва 2018 йилнинг 1 январидан ишдан бўшаб кетган ходимга ҳам тўланди. Ходим даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш ҳақида аризани топширмаган. Унга 2017 йилда тўланган даромадлардан ойига ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда, солиқ ушлаб қолинган, чунки у II гуруҳ ногирони ҳисобланади (Солиқ кодексининг 180-моддаси).

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга ЖШДС Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 7-қисми).

Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига 30 кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

 

Собиқ ходимнинг март ойи учун даромади – 1 500 000 сўмга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади, чунки бу сумма 2 583 600 сўмдан ошмайди:

(1 500 000 – 516 720) х 7,5% = 73 746 сўм.

Март ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қуйидаги суммани ташкил қилади:

(1 500 000 – 516 720) х 2% = 19 665,6 сўм.

Уни ҳисобланган ЖШДС суммасидан чегириб ташлаймиз ва бюджетга қуйидаги солиқ суммаси ўтказилади:

73 746 – 19 665,6 = 54 080,4 сўм.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари қуйидагига тенг:

1 500 000 х 8% = 120 000 сўм.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга 1 306 254 сўм (1 500 000 – 73 746 – 120 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

_____________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида чоп этилган.