Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Яна корпоратив автони ҳисобга олиш ва расмийлаштириш ҳақида

15.12.2016

Семинар мавзуси шунчалик оммабопки, унинг эълон қилиниши дарров эътиборни ўзига тортади. «Norma» ПРМда кўплаб мижозлар ва обуначиларнинг илтимосларига кўра жадвалга мазкур мавзу бўйича семинар киритилди.

«Корхонада автотранспорт: харажатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олишнинг ўзига хосликлари» деб номланган семинар солиқ солиш тизимидан қатъи назар ўз балансида ёки фойдаланишда автотранспорт воситалари бўлган корхоналар бош бухгалтерлари ва материал бухгалтерлари учун ёки йўловчи ва юк ташиш хизматлари кўрсатувчилар учун қизиқарли бўлади.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида 15 йиллик тажрибага эга сертификатланган мутахассис Татьяна Шалунова маърузачи бўлади. Семинар чоғида тингловчиларга қуйидаги масалалар бўйича амалий тавсиялар берилади:

 

  • автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва чиқиб кетишини расмийлаштириш;
  • қайси ҳолатларда шартномалар нотариал тасдиқланишини талаб этилади;
  • харид қилиш/сотишда баҳолаш зарурми;
  • машинанинг бошланғич қийматига қандай харажатлар киритилади;
  • автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ кейинги харажатлар қай тарзда акс эттирилади.

 

Шунингдек, ёқилғи-мойлаш материалларини ҳисобга олиш ва ёқилғи ўз машинасига қуйилмаган ҳолатдаги солиқ оқибатлари каби масалалар бўйича ҳам маълумот берилади. Тренингнинг батафсил дастури билан ушбу ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Тадбир  20 декабрь куни соат 9:30 дан 13:00 гача (кофе-брейкка танаффус билан) ўтказилади. Иштирок этиш учун (99871) 283-46-05 ва 200-00-45 телефонлари орқали ёки электрон буюртманома тўлдириш йўли билан олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, семинарда иштирок этишнинг бонусли тизимидан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:

  • «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари;
  • «NORMA» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчи семинарда иштирок этмаган тақдирда бонусдан фойдаланган саналади.

 

Яна эслатиб ўтамизки, обуначи бўлмаган ёки дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳисобланмаган хусусий шахслар ва ташкилотлар вакиллари ҳам «Norma» ПРМ семинарларида пуллик шартларда иштирок этишлари мумкин. Бир кишининг семинардаги иштироки баҳоси – 150 минг сўм.

 

Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар семинарда 50% чегирма билан, яъни 75 минг сўм тўлов эвазига қатнашишлари мумкин.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Автомобилни харидини охиригача расмийлаштир