Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилди

12.12.2018

Читать на русском языке

 

Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, жамоатчилик муҳокамаси 21 декабргача давом этади.

 

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари 2019 йил 1 январга қадар муддатда инвестиция киритиш учун энг қулай шароитлар яратишга қаратилган, инвестиция фаолияти соҳасидаги унификация қилинган қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш вазифасини топширган (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармоннинг 11-бандига қаранг).

 

Аввалига у Инвестиция кодекси бўлиши режалаштирилган эди. Хусусан, порталимизда унинг концепцияси ва ҳатто кодекснинг ўзини шарҳлаган эдик. Бироқ кейинчалик ҳужжат форматини қайта кўриб чиқиб, уни қонун кўринишида чиқаришга қарор қилдилар. «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг концепциясини октябрь ойининг иккинчи ярмида тақдим этдилар.

 

Эълон қилинган қонун лойиҳаси бугунги кунда турли ҳужжатлар: «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Инвестиция фаолияти тўғрисида», «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида», «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида», «Концессиялар тўғрисида», «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек бир қатор қонуности ҳужжатларда мавжуд бўлган нормаларни тизимли равишда ўзида мужассамлаштирди.

 

Таркибий жиҳатдан олганда ҳужжат 10 та боб, 251 та моддадан иборат. Умумий қоидалар билан бир қаторда унда инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, инвестицияларни институционал бошқариш жиҳатлари (инвестиция, пай инвестиция ва венчур фондлари), эркин иқтисодий зоналарда, концессиялар ҳамда маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида инвестициялаш хусусиятлари қайд этилган. Ўзбекистонда чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими ва мамлакатимиз ташқарисида инвестиция фаолиятининг амалга оширилиши тартибга солинган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.    

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_