Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ВПФ: какие нарушения выявлены при назначении и выплате пенсий и пособий – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Микрофирмаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши бекор қилинади, кичик бизнеснинг бир қисми ўрта корхоналар тоифасига ўтказилади

Микрофирмаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши бекор қилинади, кичик бизнеснинг бир қисми ўрта корхоналар тоифасига ўтказилади

25.09.2018

Читать на русском языке


Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Таҳририятдан: Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси амалга оширилиши муносабати билан кейинги молия йилидан Ўзбекистон солиқ тизимига жиддий ўзгартиришлар киритиш мўлжалланган (шарҳга қаранг).

 

2018 йил 25 сентябрда бўлиб ўтадиган Игорь Аипкиннинг «Янги солиқ солиш тизимининг бизнесингиз фойдасига таъсирини қандай баҳолаш мумкин» бепул вебинари бўлажак ўзгаришларга ҳозирлик кўришда кўмак беради. «Амалий солиқ солиш» ҳамда «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» эксперт тизимлари эса жорий масалалар ечимини топишда ёрдам беради. 

 

Тадбиркорлик субъектларини таснифлаш

 

Тадбиркорлик субъектлари таснифлагичини ўзгартиришга доир таклифлар ўтган йили илгари сурилган (шарҳга қаранг), бироқ ҳужжат қабул қилинмаган эди. Бу йилги лойиҳада бизнесни қуйидагича таснифлаш таклиф этилмоқда:

 

 Амалдаги норма

Таклиф этилаётган норма 

 Изоҳ

Кичик тадбиркорлик субъектлари 

Якка тартибдаги тадбиркорлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар.

Ўзгартиришсиз қолдирилади.

Микрофирмалар – ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагича бўлган корхоналар:

 

а) ишлаб чиқариш соҳасида – 20 нафардан ошмайдиган;

 

б) хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 10 нафардан ошмайдиган;

 

в) улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 5 нафардан ошмайдиган.

Микрофирмалар – ходимларининг ўртача йиллик сони 20 нафардан ошмайдиган корхоналар.

 

Барча микрофирмаларга ўз штатини ошириш имкони берилади.

 

 

 

Ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагича бўлган кичик корхоналар:

 

а) қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноати ҳамда қурилиш материаллари саноати соҳаларида – 200 нафардан ошмайдиган;

 

б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати, шунингдек бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида – 100 нафардан ошмайдиган;

 

в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳасида – 50 нафардан ошмайдиган;

 

г) илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 25 нафардан ошмайдиган.

Ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафардан ошмайдиган кичик корхоналар.

 

Енгил, озиқ-овқат саноати ҳамда қурилиш материаллари саноати соҳаларидаги корхоналарнинг бир қисми ўрта корхоналар тоифасига ўтади.

 

 

«в» ва «г» бандларида кўрсатилган ташкилотлар эса, аксинча, кичик корхоналар тоифасида қолиб, штатни оширишлари мумкин.

 

Ўрта тадбиркорлик субъектлари

Ҳозир назарда тутилмаган

Ходимларининг ўртача йиллик сони 250 нафардан ошмайдиган ўрта корхоналар.

 

Лойиҳада ўрта корхоналар учун солиқ оқибатлари тўғридан-тўғри қайд этилмаган.

 

Изоҳ: микрофирмалар ва кичик корхоналар учун рухсат берилган ходимлар сони ҳақидаги янада батафсил ахборот Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичида (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига илова) берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ текширувлари муддатлари ва даврийлиги (Солиқ кодексининг 89, 90-моддаларига қаранг), шунингдек солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш имконияти (Солиқ кодексининг 56-бобига қаранг) микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлишга боғлиқ.

 

Микрофирмалар учун белгиланган қуйидаги талабларни бекор қилиш таклиф этилган:

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги, даромадлар ва харажатлар китобини, ш.ж. электрон ҳужжат кўринишида тўлдириш тартиби жорий этилишини назарда тутган ҳолда;
  • молиявий ҳисоботни тақдим этиш тўғрисидаги, даромадлар ва харажатларни декларациялашнинг соддалаштирилган тизими жорий этилишини назарда тутган ҳолда.

 

Айни пайтда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни топшириш барча юридик шахслар учун мажбурий («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига қаранг).

 

Ўзгартиришларни 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_