Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги, работая в Узбекистане, но находясь за рубежом Как изменит учет товаров обязательная цифровая маркировка Оплатили за гостиницу иностранному специалисту: налоговые последствия
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • ОАВни рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали улар фаолиятини бошлаш йўлга қўйилади

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали улар фаолиятини бошлаш йўлга қўйилади

15.07.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири) муҳокама учун жойлаштирилган.

 

Қонун лойиҳаси Президентнинг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4151-сон ва 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сон қарорларига мувофиқ  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси еттита боб, 50 та моддадан иборат бўлиб, ҳужжатнинг амалдаги матнига қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

 

Жумладан, янги лойиҳага қуйидагиларни тартибга солувчи қуйидаги нормалар киритилган:

  • оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тизими бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали фаолият бошлаш йўлга қўйилиши;
  • ОАВнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти билан муносабат ўрнатиш ҳуқуқларининг кафолатлари;
  • ОАВ таҳририятларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва эркаклар учун гендер тенглик, бир хил ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тақдим қилиниши;
  • ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик;
  • ОАВ фаолиятини тугатиш билан боғлиқ асослар ва бошқалар.

 

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш;
  • рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи;
  • ОАВ устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини 30% дан 49%гача ошириш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_