Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маошнинг барчасини кредитни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилади

13.11.2017

 

ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасининг давоми жойлаштирилди. Лойиҳанинг биринчи қисми шарҳи – бу ерда.

 

Кредитни қоплашга – барча иш ҳақи

 

Иш берувчи ходимнинг аризасига биноан унинг иш ҳақини ёки унинг бир қисмини у олган кредитни қоплаш ҳисобига банк ёхуд кредит ташкилотига ўтказиши мумкин. Бу иш ҳақидан чегириб қолиш ҳисобланмайди.

 

Бекор туриб қолишда минимал тўлов кафолатланади

 

Ҳозир ходимнинг айбисиз бекор туриб қолишда унинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. Лойиҳа билан ўртача иш ҳақининг 50%идан кам бўлмаган минимал тўловни кафолатлаш таклиф қилинмоқда. Бунда қонунда юқори чегара белгиланмайди, у жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Бироқ, агар бекор туриб қолишда ходимнинг айби ўрнатилса, шу давр учун унга тўланган иш ҳақи ундириб олинади.

 

Самарасиз бошқарувчиларга мукофотлар берилмайди

 

Устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг самарадорлиги қониқарсиз ёки паст деб топилган ёхуд баҳоланмаган тақдирда бошқарув ва кузатув кенгашлари аъзолари (штатдагилардан ташқари) учун рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар (мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақ) амалга оширилмайди.

 

Ўриндошлар учун – соатбай тўлов

 

  • Соатбай тариф ставкаси бўйича;
  • тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида;
  • ўриндошлик бўйича ишлайдиганларга. Ҳозир ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади;
  • узрли сабабларга кўра (касаллик, таътил, давлат, жамоат ва ҳарбий мажбуриятларни бажариш ва ҳоказо) белгиланган иш вақти меъёрини ишламаганларга нисбатан меҳнатга соатбай ҳақ тўлашни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Вахта ишлари, меъёрлаш ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби баён қилинади

 

Вахта иш усули ходимнинг доимий яшаш жойи ёки иш берувчининг жойлашган жойи анча олис бўлганда ҳамда ходим ҳар куни яшаш жойига келишининг имконияти йўқ бўлганда қўлланилади.

 

Вахтачиларга ҳар бир календар кун учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдорига нисбатан 10% миқдорида устама тўланади.

 

Маълумот учун: ҳозирги вақтда вахта усули олис ва алоҳида муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларида қўлланилади (ҳужжатга қаранг).

 

Меҳнат меъёри ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, техника ва технологиялар, жумладан ахборот-компьютер технологияларининг ривожланиши даражасидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Ўртача иш ҳақини белгилаш тартиби пенсиялар ва давлат ижтимоий суғурта нафақаларини ҳисоблаб чиқаришдан ташқари барча ҳолатлар учун ягона бўлади. Ўртача иш ҳақи суғурта бадали ҳисобланадиган барча тўловларни ўз ичига оладиган, ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақидан ва олдинги 12 календар ойи учун ҳақиқатда ишланган вақтдан келиб чиқиб қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

 

  • ўртача ойлик иш ҳақи – олдинги 12 ой учун ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақини 12 га бўлиш йўли билан;
  • ўртача кунлик иш ҳақи - ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммасини олдинги 12 календар ойи учун 6-кунлик иш ҳафтасида календар бўйича иш кунлари сонига бўлиш йўли билан.

 

12 ойдан кам ишлаган ходимлар учун ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт учун аниқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартиб амал қилмоқда.

 

 

Интизомий жазо амал қилаётган вақтда рағбатлантиришга рухсат берилади

 

Ҳозирча қонун қатъий: интизомий жазонинг амал қилиш муддати мобайнида рағбатлантириш чоралари қўлланмайди. Боз устига, иш ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан кўзда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги кўрсатилган. Лойиҳага кўра кўрсатилган чекловларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

 

Алоҳида ходимларнинг меҳнат хусусиятлари белгиланади

 

Хусусан, бу:

 

  • коллегиал ижро этувчи органлар (бошқарувлар) раҳбарлари ва аъзолари;
  • давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари. Аввал коррупция йўналишидаги жиноятни содир этган шахс бошқарув ходими лавозимини эгаллаши мумкин эмас;
  • ишни муайян давр (мавсум) мобайнида – 2 дан 9 ойгача бажарадиган мавсумий ходимлар. Уларга дастлабки синов ўрнатилмайди;
  • иш муддати 2 ойдан ошмайдиган муваққат ишчилар;
  • касаначилар ва масофали иш шаклида ишлайдиган ходимлар;
  • жисмоний шахс - иш берувчи томонидан ёлланадиган ходимлар. Улар ўртасидаги меҳнат шартномаси иш берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказилади. Суғурта бадаллари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши лозим.  Меҳнат дафтарчаси юритилмайди, иш стажи эса Пенсия жамғармаси томонидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланиши тўғрисидаги маълумотлар бўйича белгиланади;
  • профессионал спорт соҳасида фаолиятни амалга оширадиган спортчилар ва тренерлар.

 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.