Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Судлар ва ФҲДЁ яраштириш комиссияларини ажрашаётганлар ҳақида хабардор қилади

28.09.2017


Парламентда “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш, шу жумладан бу борада маҳалланинг ролини кучайтириш йўли билан уларнинг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича топшириқ белгиланган.

 

Белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишилган қонун лойиҳаси[1]билан Оила кодексига қўшимчалар киритилаётир. Қуйидагиларни кўзда тутиш таклиф қилинмоқда, хусусан:

  • 40-моддада суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, уларни яраштириш учун муайян чоралар кўриш бўйича тегишли фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясига хабар бериши лозимлиги;
  • 218-моддада эса фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари (кейинги ўринларда – ФҲДЁ органлари) эр-хотин томонидан ажрашиш учун ариза берилганда уларни яраштириш учун муайян чоралар кўриш бўйича тегишли фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясига хабар бериши зарурлигини белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Ушбу комиссияларнинг фаолияти Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом билан тартибга солинади (2013 йил 7 октябрдаги 274-сон ВМҚга 3-илова). Низомга кўра, яраштириш комиссиясининг мақсади фуқароларнинг оила ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

 

Яраштириш комиссияси томонидан оилавий низоларнинг судга қадар кўриб чиқилиши натижасида кўплаб муаммоли оилаларнинг яраштирилиши ва сақлаб қолиниши таъминланиши мумкин. Бироқ, судлар ва ФҲДЁ органлари томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ кўрилаётган ишлар тўғрисида яраштириш комиссияларига маълумотлар тақдим этилмаслиги оқибатида комиссиялар ажралаётган оилалар ҳақида бехабар қолиши ва уларни яраштириш бўйича чоралар кўриш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.

 

Бу – муҳим! Ушбу таклифнинг амалга оширилиши яраштириш комиссиясига суд ёки ФҲДЁ органларининг қарорига таъсир кўрсатувчи фикр ёки хулоса бериш ҳуқуқини тақдим этмайди. Шу билан бирга, таклиф қилинаётган қўшимча яраштириш комиссиясида фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш имкониятини вужудга келтирмайди ҳамда уларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига олиб келмайди.

 

Ишончимиз комилки, ушбу таклиф фуқароларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда яраштириш комиссиялари фаолияти ўртасидаги мувозанатнинг сақланишини ҳам кўзда тутади. Шу билан бирга, таклиф қилинаётган қўшимча амалиётда суд ва ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларга яраштириш комиссиясининг хулосасини талаб қилиш тарзидаги ноқонуний талаблар қўйилишини назарда тутмайди.

 

 

Алия ЮНУСОВА ва Муҳаббат ТУХТАБАЕВА,

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлари,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва  

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

 қўмитасининг  аъзолари.

 


[1]Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Oила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоки билан келишилган.

 

 

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.