Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходу иностранного работника, ставшего резидентом Что влечет отказ перейти на налог с оборота в фиксированной сумме Как сдать ДипИФР: рекомендации Ирины ЗАВАЛИШИНОЙ Как применять положения международных договоров об избежании двойного налогообложения

Тадбиркорлар учун молиявий жарималар миқдорини 30 % га камайтириш таклиф этилмоқда

27.10.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа ташаббускори – Бизнес омбудсман.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

 

  • тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини белгилашга уч йиллик мораторий жорий этиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман эълон қилинган фурсатдан бошлаб, 6 ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритиш (бундан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга зарар етказиш ва фавқулодда вазиятлар хавфининг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар мустасно);
  • тадбиркорлик субъектларига мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан 6 ой давомида жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади;
  • савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жиноий жавобгарликни маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун белгиланган молиявий санкциялар миқдорларини камида 30 %га камайтириш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича айбга иқрор бўлганда ва ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жаримани белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтириш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган микро ва кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкция чораларини қўлламаслик (бундан терговга қадар ва жиноят ишлари доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жарималар мустасно.)

 

Шунингдек, қуйидаги текширувлар рўйхатларини тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • ваколатли орган билан келишилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар рўйхати;
  • ваколатли органни хабардор этиш тартибида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар рўйхати;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида фақат масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхати.

 

Бундан ташқари 13 та давлат ва назорат қилувчи органнинг 24 та назорат функцияларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Собир Нурбердиев.